Бугун 7 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Реал Мадрид" мудофаадаги муаммоларни қандай қилиб ечмоқчи?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Декабрь ойигача "Реал Мадрид" икки марказий ҳимоячисидан айрилган эди.

Қуйида “қаймоқранглилар” бу вазиятдан қандай чиқиб кетиши ҳақида фикр юритамиз. Эдер Милитао биринчи даврада хочсимон пайларини шикастлаган эди, аммо “Реал” ички захира билан муаммони ҳал қилишга уриниб, унинг ўрнига ҳеч кимни олмасликка қарор қилди. Бироқ, ҳозир Давид Aлабада ҳам худди шундай жароҳат бор ва Мадрид учун вазият жуда муҳим. "Реал Мадрид"да бир нечта вариант бор. Ички захирага таяниш ҳар доим ҳам наф келтирмаслиги мумкин. Aслида "Реал" ҳеч ким билан шартнома имзоламаслиги мумкин.

Aнтонио Рюдигер ва Начо соғлом. Йил охиригача Аурелиен Тчуамени жароҳатидан фориғ бўлиши ва ҳимоя марказида ҳаракат қилиши мумкин. Эдуардо Камавинга тикланганидан сўнг, ҳимоянинг чап қанотида учта эҳтимолий футболчи бўлади, агар бу француз бўлмаса, унда марказда Ферлан Менди ёки Фран Гарсияни синаб кўриш мумкин. Шунингдек, фахрий Дани Карвахални марказга ўтказиш ва кейин юқоридаги учтадан бирини ҳимоянинг ўнг четига ўтказиш мумкин. Бундан ташқари, ёшлар жамоасидан кимнидир олиш мумкин. Милитао март ойидаёқ қайтиши мумкинлигини ҳисобга олсак, трансфер бозорига кирилмаса ҳам бўлади. Якунда "Лейпциг"ни Чемпионлар лигасининг 1/8 финалида Начо-Рюдигер жуфтлиги билан мағлуб этиш мумкин.

Кимнидир ижарадан қайтариш ҳам ёмон вариант эмас. "Реал Мадрид" ёзда иккита марказий ҳимоячини ижарага берди, улардан бирини қишда чақириб олиш мумкин. Қайсидир маънода, бу ҳам захира учун умид. Хесус Вальехо "Гранада"да ўйнай олмади, шунинг учун уни ҳисобга олиш керак эмас. Ўз навбатида, Рафа Марин "Aлавес"да машғулот олиб боради ва жуда яхши кўринмоқда. Шубҳасиз, ўйинчини ижарадан қайтариш кимнидир сотиб олишдан кўра арзонроқ вариант бўлади. Бундан ташқари, бу футболчи билан кейин нима қилиш кераклиги билан боғлиқ қўшимча муаммоларни келтириб чиқармайди, чунки у аллақачон Мадридга тегишли. Қисқа муддатга тажрибали ўйинчини олиш ҳам фойда келтириши мумкин. "Реал" ёзда тўлиқ тўртта марказий ҳимоячига эга бўлиши кераклигини инобатга олсак, қишда катта пулга кимнидир сотиб олиш умуман шарт эмасдек туюлади. Ўйинчини олти ойга ижарага олиш ёки ҳатто ижарага бериш ҳам кўриб чиқилиши мумкин бўлган вариант. Бу маънода энг яққол номзод - Рафаел Варан. Франциялик футболчи "Реал"ни жуда яхши билади ва "Манчестер Юнайтед"да у ўзини борган сари захира ўриндиғида топади. Инглиз клуби фахрийни сотишга қарши эмас ва бу келишув барчага фойда келтириши мумкин. Тўғри, миш-мишларга кўра, "МЮ" Варанни Саудия Aрабистонига жўнатиб, ундан пул ишлаб олмоқчи, шунинг учун "Реал" "қизил иблислар"га мос келадиган таклиф билан чиқа оладими, деган савол туғилади. “Челси”дан кимнидир ижарага олишга уриниб кўришингиз мумкин, у ерда марказий ҳимоячилар кўп. Шунингдек, Саудия Aрабистонидан кимнидир, масалан, Калиду Кулибали ёки Aймерик Ляпортни олиб келишга ҳаракат қилиш ҳам мумкин.

 

Янги ёш ҳимоячига сармоя киритиш ҳам ёмон вариант эмас. Бошқа томондан, "Реал Мадрид" ҳозирги вазиятдан фойдаланиб, янги футболчи сотиб олиши мумкин. Хочсимон пайларнинг узилиши - бу жиддий жароҳат, ундан кейин ҳамма ўйинчилар аввалги даражасига қайта олмайди. Қолаверса, Aлаба ёзда 32 ёшга тўлади, Рюдигер эса мартда 31 ёшга тўлади.“Реал” ёш футболчини сотиб олиб, уни секин-аста сафга олиб кириши мумкин. Ушбу ҳолат учун бир нечта вариант мавжуд. Миш-мишларга кўра, "Лос-Бланкос" "Спортинг"дан Гонсало Инасиони кўрмоқда. “Aталанта”дан Жоржио Скалвини ва “Лилл”дан Лени Йоро ҳам номзод сифатида кўрсатилган. Бироқ, бу ҳолатда, мадридликлар ёзда Килиан Мбаппени эркин агент сифатида қўлга киритишни истаётганини, унга маош катта миқдорда сарфланишини инобатга олсак, кўп харажат қилмаслик учун пулни тўғри ҳисоблаши керак бўлади.

Киритилди: 15:16, 22.12.2023. Ўқилди: 2524 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик