Бугун 19 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал
      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 20.04.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • 2:1
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • 0:1
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • 4:2
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 8 21
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 ОКМК 8 11
9 Локомотив 8 11
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 8 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 8 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум
8-тур Нефтчи 2-1 Насаф
8-тур Машъал 0-1 Хоразм
8-тур Пахтакор 4-2 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сон Хёнг Мин энди Бэйл ва Руни қаторида...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

АПЛ стартини «ёндирган» «Тоттенхэм» бирдан тўхтади, гўё.

Анге Постекоглу жамоаси ажиб ғалабали сериядан кейин орада нақ 5та ўйинда рақибдан устун келиш йўлини тополмади (1та дуранг ва 4та мағлубият). Боз устига, мавсум стартида Гарри Кейн йўқлигини асло сездирмаган Жанубий Корея миллий жамоаси етакчиси Сон Хёнг Миннинг ишлари ҳам орқага кетди маълум муддат. Тўғри, қитъадошимиз АПЛ 14-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши ўйин (3:3)да ўзини ҳар томонлама кўрсатди: гол, автогол ва ассист! АПЛ тарихига назар солсак, корейс йигити бундай ноодатий натижага эришган атиги 5-футболчи бўлди. Хўш, Англия чемпионатида кимлар ғайриоддий «хет-трик» қайд этишган?

Сон Хёнг Мин. «Тоттен­хэм»нинг «Манчестер Сити»га қарши сафар ўйини кореялик ҳужумчининг 2та голи билан бошланди. Фақат шуниси борки, 6-дақиқадаёқ ҳисобни очган Сон Хёнг Мин орадан кўп ўтмай, мувозанат тикланишига сабабчи бўлиб қолди. Қитъадошимиз кейин жамоасининг иккинчи голида ҳаммуаллиф ролини бажарди ва «шпорлар» якунда орт­га 1 очко билан қайтишди (3:3).

Жейкоб Рэмзи. «Астон Вилла» ярим ҳимоячиси 2022 йилнинг ноябрь ойида «МЮ» билан ўйинда гол, автогол ва самарали узатма муаллифига айланди. Асосийси, унинг ўз жамоаси дарвозасига тўп кириб қўйгани натижага унча таъсир қилгани йўқ. Зеро, «Вилла» якунда 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва автоголга қарамай, Рэмзи ўйиннинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди.

Гарет Бэйл. 2012 йилнинг ноябрь ойида ўтказилган «Тоттенхэм» ва «Ливерпуль» қарама-қаршилигида 3та гол қайд этилди. Ўша вақт «шпорлар» шарафини ҳимоя қилган Уэльс футболи фахри эса ҳар 3та голда бевосита иштирок этди - гол, автогол ва ассист. Демак, бу ҳолатда ҳам қаҳрамоннинг жамоаси ғалаба қозонган - 2:1.

Уэйн Руни. «Шрек» 2012 йилнинг октябрь ойида бўлган «МЮ» - «Сток Сити» ўйинида урилган 6та голдан 4тасида қатнашди. Аниқроқ айтсак, Руни «дубль» ёнига 1та самарали узатма ва автогол қўшиб қўйди. Муҳими, «қизил иблислар» 4:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Кевин Дэвис. АПЛда кузатилган биринчи ўзгача «хет-трик». Ўшанда, яъни 2008 йилнинг декабрида «Болтон» ҳужумчиси «Астон Вилла» билан баҳсда жамоасининг ҳар икки голида бевосита иштирок этди, бироқ бу қаҳрамонлиги на ўзига татиди ва на болтонликларга. Қисқаси, «Астон Вилла» 4:2 ҳисобида устун келди Дэвиснинг автоголи ёрдами билан, албатта.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:00, 27.12.2023. Ўқилди: 1554 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик