Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Шадриннинг голи «Локомотив»га ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Локомотив
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Янги мавсумга Тошкентда тайёргарлик кўраётган «Локомотив» жамоаси аъзолари машғулотлар билан бир қаторда назорат-синов учрашувларига ҳам жиддий эътибор қаратмоқда. Бу бежиз эмас, зеро машғулотларида иштирок этаётган футболчиларни кўздан кечиришда бундай ўйинлар ас қотади. Бугун бўлиб ўтган «Локомотив» - «Гулистон» учрашуви ҳам мураббийлар учун фойдадан холи бўлмади. Учрашувда жамоа мураббийлар штаби бир қатор футболчиларни кўздан кечириб олишди.

Маълумки, ҳозир «Локомотив»нинг бир йўла тўрт нафар аъзоси миллий терма жамоамиз йиғинига жалб этилган. Шу боис «Гулистон»га қарши ўйинда Тўхтахўжаев, Иномов, Ҳасанов ва Нагаев жамоага ёрдам бера олишмади. Бу эса ўз навбатида мураббийларга бошқа футболчиларнинг имкониятларини текшириб олиш имконини берди.

Олдинга ўтиб айтиш керак, бутун учрашув давомида «Локомотив» рақибига нисбатан фаол ўйнади. Тўпни эгаллаб туриш, ҳужумлар ташкил этиш борасида темирйўлчилар Олий лига дебютантига дарс берди, дейиш ҳам мумкин. Бироқ, гулистонликлар ҳам ҳавфли ҳужумлар билан «Локо» ҳимоячилари ва посбонларини саросимага солиб туришди. Ўйиннинг 3-дақиқасидаёқ ҳисоб очилди. Жарима майдонига яқинроқ жойда «Гулистон» жамоаси аъзолари қоида бузишди ва юқоридан жарима майдонига узатилган тўпни Шадрин боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Аммо, қолган дақиқаларда «Локомотив» футболчилари харчанд уринишмасин ўйинни томоша қилиш учун келган мухлислар бошқа гол кўришмади. Бир неча вазиятда ҳужумчиларимизга аниқлик етишмаган бўлса, айрим ҳолатларда дарвозабон маҳорати ёки дарвоза устуни ва тўсини тўпнинг тўрга бориб тушишига имкон бермади.

«Локомотив» – «Гулистон» – 1:0 (1:0). Дўрмон ўйингоҳи.
Ҳакам: И.Худойдатов
Гол: А.Шадрин (3).
«Локомотив»: Павел Бугало, Шерзод Шарипов, Руслан Мелзиддинов, Дилшод Жабборов, Салим Мустафоев, Дилшод Рахматуллаев, Иброҳим Раҳимов, Алан Кусов, Акмал Холматов, Александр Шадрин, Зайниддин Тожиев.
Захирадан тушганлар: Артур Парванов, Рустам Аъзамов, Павел Смоляченко, Собир Усмонхўжаев, Садриддин Абдуллаев, Виктор Карпенко, Фарҳод Тожиев, Темур Ғаниев.
«Гулистон»: Т.Ғаниев (Р.Абдужабборов), М.Қурбонов, Ж.Отажонов, С.Жўраев, Б.Акбаров, З.Қорақулов, К.Боев, Р.Ҳасанов, Э.Жаҳонов, И.Хайров, А.Шоғуломов.
Захирадан тушганлар: А.Саттаев, И.Жуманов, Ф.Мирюнусов, Н.Тешабоев, Р.Қодиров, Ғ.Самандаров, Д.Худойбердиев, А.Нўъмонов, Д.Усмонов.

«Локомотив» жамоаси аъзолари навбатдаги учрашувни 31 январь куни Бекободнинг «Металлург» клубига қарши ўтказишади. 1 февраль куни жамоа навбатдаги йиғинни ўтказиш учун яна БААга йўл олади.

Манба: www.lokomotiv.uz
Киритилди: 21:10, 26.01.2013. Ўқилди: 4095 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик