Бугун 19 февраль, 2026 йил, пайшанба.

      • 18.02.2026 01:00
      • Бенфика
      • 0:1
      • Реал Мадрид
      • 18.02.2026 01:00
      • Монако
      • 2:3
      • ПСЖ
      • 18.02.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • 2:0
      • Аталанта
      • 18.02.2026 22:45
      • Қорабоғ
      • 1:6
      • Ньюкасл
      • 19.02.2026 01:00
      • Олимпиакос
      • -:-
      • Байер
      • 19.02.2026 01:00
      • Брюгге
      • -:-
      • Атлетико
      • 19.02.2026 01:00
      • Буде-Глимт
      • -:-
      • Интер
      • 18.02.2026 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • -:-
      • Аркадағ
      • 18.02.2026 23:15
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • -:-
      • Сепоҳон

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 15 8 10 33
2 Италия 9 5 12 26
3 АҚШ 7 11 6 24
4 Франция 6 7 4 17
5 Нидерландия 6 7 2 15
6 Швеция 6 6 3 15
7 Германия 5 8 8 21
8 Австрия 5 8 4 17
9 Япония 5 6 11 22
10 Швейцария 5 4 3 12
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 46
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 19
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рэтклиффнинг "МЮ"даги вазифалари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

“Манчестер Юнайтед” Ineos бош директори Жим Рэтклифф билан 25 фоиз улушини сотиш бўйича келишувга эришганини эълон қилди. Глейзерлар оиласи энди клубга бироз камроқ таъсир қилади, чунки британиялик миллиардерга муҳим футбол қарорларини қабул қилишга рухсат берилган. Бунинг учун Ретклифф клубга 300 миллион доллар сармоя киритади. Аммо "Манчестер Юнайтед"нинг янги раҳбаридан фақат пул талаб қилинмаяпти. Келинф, Рэтклифф ҳал қилиши керак бўлган асосий вазифаларни кўриб чиқамиз.

Мухлислар меҳрини қозон

Глейзерлар 2022 йилнинг ёзида "Манчестер Юнайтед"ни сотишга тайёрлигини эълон қилгандан сўнг, Рэтклифф кўплаб мухлисларнинг клубнинг кейинги эгаси бўлиш учун энг яхши танлови эди. Ишбилармонга мухлисларни оғдириш қийин бўлмади. У Манчестер шимолида, "Юнайтед" ташкил топган жойдан атиги бир мил узоқликда туғулиб ўсган. Бироқ, Рэтклиффнинг акцияларнинг фақат бир қисмини қайтариб сотиб олиш, Глейзерларни ўз ўрнида қолдириб, унинг рақиби Шайх Жассим эса “Манчестер Юнайтед”ни тўлиқ сотиб олмоқчи бўлганидан ҳамма мухлислар ҳам мамнун эмасди.

Дастлаб, британиялик клубнинг 69, кейин эса 50 фоиз акцияларини сотиб олмоқчи бўлган, аммо бу бор-йўғи 25 фоизга эга чиқди. Миллиардернинг Глейзерлар ҳақидаги фикрлари унинг мухлислар ўртасидаги обрўсини янада ёмонлаштирди.

Рэтклифф "Ницца"га эгалик қиладиган Францияда у мухлислар билан мулоқот қилиш билан машҳур. Шундай экан, агар у омма олдида гапирса, ўйинларга мунтазам қатнашса, қўллаб-қувватловчилар маслаҳат кенгаши ва бошқа мухлислар гуруҳлари билан мулоқот қилса, клубни тўғри йўлга қўйишни чин дилдан хоҳлашини кўрсатса, одамларни ўз томонига тортишда муаммо бўлмайди.

“Олд Траффорд”ни яхшилаш

"Манчестер Юнайтед" Буюк Британиядаги энг катта стадионга эга, аммо сармоя етишмаслиги туфайли унинг мақоми сезиларли даражада пасайган. Ҳажмни 75 минг кишига оширишга қаратилган сўнгги муҳим модернизация 2006 йилда бўлиб ўтган ва Глейзерлар келишидан олдин ҳам режалаштирилган эди. Ўшандан бери фақат ўзгаришлар кичик таъмирлаш ва Wi-Fi ўрнатилиши бўлди. Табло 2000-йилларнинг бошидан бери ўзгармади ва видеотакрорлар учун экранлар йўқ. Бундан ҳам ташвишланарлиси, кучли ёғингарчилик пайтида томдан сув оқади.

"Олд Траффорд" ўзини жуда эскиргандек ҳис қилади, айниқса "Арсенал", "Тоттенхэм" ва "Вест Хэм"нинг янги стадионлари олдида, шунингдек, "Манчестер Сити" ва "Ливерпул"нинг модернизация қилинган стадионлари билан солиштирганда. Евро-2028 ўйинларини ўтказиш учун “Орзулар театри” ўрнига кейинги таъмирдан кейин сиғими 60 минг кишига кўтариладиган “Этиҳад” танлангани ажабланарли эмас.

Маълум қилинишича, Рэтклифф "Олд Траффорд" сиғимини 90 минг кишигача оширишни режалаштирмоқда. Аммо агар у стадионнинг халқаро обрўсини тикламоқчи бўлса, трибуналарни кенгайтиришдан кўра кўпроқ нарсани қилиши керак ва бунинг учун катта сармоя керак бўлади. "Реал Мадрид" "Сантяго Бернабеу"ни модернизация қилиш учун тахминан 1 миллиард евро сарфлади ва бу ўриндиқлар сонини оширмади. Янгиланган “Камп Ноу” эса “Барселона”га 1,5 миллиард еврога тушади.

Трансферлар тизими шакллантириш

"Манчестер Юнайтед" трансфер бозорида жуда ёмон. Сўнгги йилларда клуб ўйинчилар учун юқори нархларда тўлаш ва кейин арзонга қўйиб юбориш каби ташвишли одати пайдо бўлди. Фред ўтган ёзда атиги 8 миллион фунтга, Давид Де Хеа эса текинга кетган. Қолаверса, манкунианликлар Харри Магуайр, Скотт Мактоминай ва Жейдон Санчо бўйича ҳам муносиб таклифлар олмади. Ретклифф ва унинг ёрдамчиси Дэвид Брайлсфорд "Юнайтед"нинг скаутлар тармоғини янгилаши керак бўлиб, уларда танлаш мумкин бўлган ўйинчиларнинг кенг доирасига эга бўлиши ва "Юнайтед" Мейсон Маунт учун 60 миллион фунт ва Антони учун 85 миллион фунт стерлинг тўлагани каби алданмасликларини таъминлаши керак.

Кадрлар билан боғлиқ муаммоларни ечиш

Трансфер бозори Рэтклифф ва унинг янги жамоаси ҳал қиладиган ягона соҳа эмас. "Манчестер Юнайтед" бош директори Ричард Арнольд аллақачон лавозимидан четлатилди. Миллиардернинг навбатдаги қурбони спорт директори Жон Мурто бўлиши мумкин. Унга 2021 йилда берилган лавозимга зийраклик етишмади. Мурто учта ёзги трансфер ойнасини аралаш натижалар билан кузатди.

Хабар қилинишича, Рэтклифф клубнинг юқори раҳбариятида бир қатор ўзгаришларни, жумладан Пол Митчеллни янги спорт директори этиб тайинлашни кўриб чиқмоқда, бу Мурто учун ёмон хабар бўларди. Митчелл Маурисио Почеттино билан "Саутгемптон" ва "Тоттенхэм"да ишлаган. У Сон, Деле Алли ва Киран Трипиерни кашф этди.

Киритилди: 12:14, 29.12.2023. Ўқилди: 2935 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.