Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Элит ОЧЛ
      • 01.10.2025 15:00
      • Виссел Кобе
      • 1:0
      • Мельбурн Сити
      • 01.10.2025 17:15
      • Шангхай Шенхуа
      • 1:1
      • Ульсан Хёндэ
      • 01.10.2025 15:00
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 4:2
      • Селангор
      • 01.10.2025 17:15
      • Бангкок Юнайтед
      • 0:2
      • Персиб
      • 01.10.2025 18:45
      • Андижон
      • 0:0
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 01.10.2025 18:45
      • Истиқлол Душанбе
      • 2:0
      • Гоа
      • 01.10.2025 21:00
      • Истиқлол
      • 0:1
      • Ал-Муҳаррақ
      • 01.10.2025 21:00
      • Ал-Виҳдат
      • 1:2
      • Ал-Васл
      • 01.10.2025 23:15
      • Холидия
      • 2:0
      • Аркадағ
      • 01.10.2025 23:15
      • Аз-Завра
      • 0:2
      • Ан-Наср (СА)
      • 01.10.2025 21:45
      • Қорабоғ
      • 2:0
      • Копенгаген
      • 01.10.2025 21:45
      • Юнион
      • 0:4
      • Ньюкасл
      • 01.10.2025 23:59
      • Барселона
      • 1:2
      • ПСЖ
      • 01.10.2025 23:59
      • Монако
      • 2:2
      • Манчестер Сити
      • 01.10.2025 23:59
      • Боруссия Д
      • 4:1
      • Атлетик Бильбао
      • 01.10.2025 23:59
      • Наполи
      • 2:1
      • Спортинг
      • 01.10.2025 23:59
      • Вильярреал
      • 2:2
      • Ювентус
      • 01.10.2025 23:59
      • Арсенал
      • 2:0
      • Олимпиакос
      • 01.10.2025 23:59
      • Байер
      • 1:1
      • ПСВ
  • «A» Серия
      • 03.10.2025 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Сассуоло
      • 04.10.2025 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Фулхэм
      • 04.10.2025 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Хетафе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 23 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 23 36
8 Қизилқум 23 26
9 Сўғдиёна 23 25
10 Андижон 22 25
11 Сурхон 23 25
12 Қўқон-1912 23 23
13 Машъал 23 23
14 Бухоро 23 21
15 Хоразм 23 20
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Насаф 2-1 Хоразм
23-тур Андижон 1-0 ОКМК
23-тур Навбаҳор 1-0 Қизилқум
23-тур Қўқон-1912 2-2 Бунёдкор
23-тур Пахтакор 1-0 Сурхон
23-тур Динамо 2-0 Шўртан
23-тур Сўғдиёна 0-1 Нефтчи
23-тур Машъал 0-0 Бухоро

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5505 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Оралиқ марра қаҳрамонлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Суратга чизгилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жорий мавсум кўплаб кўрсаткичлар бўйича ўта қизиқарли кечмоқда. Деярли барча топ-лигаларда чемпионлик пойгаси авжига чиққан.

Қўшимчасига, янги мавсумдаги еврокубок мусобақалар йўлланмаси учун курашнинг қизғинлиги ҳам жуда юқори. Ана шу муросасиз қарама-қаршиликда нафақат сермаҳсул футболчилар, балки мураббийлар ҳам муҳим ўрин тутадилар. Навбатдаги ҳикоямиз пешқадам жамоаларнинг илғор бошқарувчиларига бағишланган.

Мичел («Жирона»)

«Жирона» ва унинг мураббийи чинакамига жорий мавсумнинг асосий кашфиётларидан бири бўлди. Мичел учун мураббийлик соҳаси янгилик эмас. Ўз вақтида у «Уэска» ва «Райо Вальекано»ни Примерага олиб чиққан, лекин бу жамоалар билан мақтанарли натижаларга эриша олмаганди. «Жирона» - ўзгача жамоа. Курашнинг ярми ортда қолган бўлсада, у ҳамон ғолибликка асосий даъвогар. Ёзда «Реал»дек гегемонга «Класико»даги азалий рақиби бўлмиш «Барселона» эмас, балки камтарин клуби жиддий қаршилик кўрсатишини ким ўйлабди, дейсиз. Мавсумнинг якуний натижаси қандай бўлишидан қатъий назар, Мичел ва унинг «қизил-оқ« жамоаси тарихдан жой олишига шубҳа йўқ.

Хаби Алонсо («Байер»)

Леверкузендаги дебют мавсумидаёқ Хаби анойилардан эмаслигини намойиш этганди. Жорий мавсум буни тасдиқлади. Стартда етакчига айланган «доришунослар» биринчи давра маррасига пеш­қадам мақомида етиб келишди, сўнгги йилларнинг доимий чемпиони «Унион» билан қолдирилган 13-тур ўйинини ҳисобга олган ҳолда 4 очколик фарқ билан 2-поғонада бормоқда. Тафовут катта эмас, бироқ муҳими, Мюнхен грандига анчадан бери ҳеч қайси жамоа шунчалик босим ўтказа олмаётганди. Хаби қисқа вақт ичида навқирон, шижоатли, ажойиб жамоани шакл­лантирди. Ҳозирда «Ба­йер» жорий мавсумда мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб қолмоқда.

Унаи Эмери («Астон Вилла»)

Навбатдаги сенсация «айбдори». Бир томондан, Эмерининг ажабтовур муваффақиятларига кўпчилик мухлислар аллақачон кўникиб улгуришган. Боиси, у таниқли, малакали ва кўплаб совринларга сазовор бўлган мураббий. Бироқ унинг «Астон Вилла»даги ижодий фаолияти алоҳида эътиборга лойиқ. 2022 йил ноябрида у жамоа тасарруфини ўз зиммасига олганида, «шерлар» аянчли ҳолатда эдилар. Бир йилдан сал кўпроқ вақт ичида Эмери уларни фақат олдинга етаклай бошлади. Ҳозирда «Вилла» пешқадам «Ливерпул»дан атиги 2 очкога ортда қолмоқда. Чемпионлик Бирмингем клуби орзулигича қолиши мумкин, аммо ЕЧЛдек нуфузли турнир йўлланмаси деярли нақд бўлган десак, муболаға бўлмаса керак.

Ангелос Постекоглу («Тоттенхэм»)

Постекоглу АПЛга шиддат билан кириб келди. Англияда умуман иш тажрибасига эга бўлмаган мутахассис қаторасига 3 марта ойнинг энг яхши мураббийи сифатида эътироф этилди - АПЛ тарихидаги даст­лабки сенсация. Кейинчалик ўйинларда жароҳатлар туфайли муайян пасайиш кузатилган бўлсада, жамоа курашни давом эттирмоқда. Турнир жадвалидаги вазият хавотирли эмас - жамоа етакчи квартетга анча яқин. Постекоглу шогирдлари анчайин хавотирли юқори прессингдан фойдаланишга одатланишган. Ана шу қалтис услуб кўпинча жамоага манфаат келтирмоқда. «Шпорлар» жорий мавсумда сов­риндорлар сафидан жой олмасликлари мумкин, лекин шу кетишда улар тез орада фаворитлардан бирига айлана оладилар.

Петер Бош («ПСВ»)

Эйндховен клуби Бош учун ўзига хос синов вазифасини ўтамоқда. Бунгача нидерландиялик мутахассис «Лион»да ҳам, Дортмунднинг «Боруссия»сида ҳам муваффақиятга эриша олмади, «Байер»даги эсда қоларли натижаси Германия Кубогининг финали бўлди. Бироқ шуни ҳам таъкидлаш жоизки, у билан ишлаган жамоаларнинг кўпчилиги Бошнинг услубига мослаша олмадилар. Ниҳоят, мураббий «ПСВ»да ўз ғояларини 100 фоизга рўёбга чиқара бошлади - 17та ўйин, 17та ғалаба. Жамоа 2-ўринда бораётган «Фейеноорд»дан 12 очкога илгарилаб кетган. Шунингдек, уни ЕЧЛнинг плей-офф босқичи кутмоқда. Қисқаси, от айланиб-айланиб қозиғини топди. Изланганга толе ёр!

Энцо Мареска («Лестер»)

Жамоанинг Клаудио Раньери ва Брендан Рожерс давридаги муваффақиятлардан кейин Чемпионшипга тушиб кетиши ажабтовур ҳодиса бўлса, Маресканинг бош мураббий лавозимини эгаллаши чинакам сенсация бўлди. Чунки «тулкилар» элитага қайтиш вазифасини камтарона фаолият юритаётган мутахассисга ишониб топширишганди. Италиялик мураббий «Лестер»дан аввал «Манчестер Сити»да Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси бўлган, ундан аввал «Парма»ни қабул қилган ва бор-йўғи 14та ўйинда майдонга олиб тушганди. Бироқ воқелик «тулкилар» танловда янглишмаганликларини (тахаллус бежиз эмаслигини ҳам!) исботлади. Чемпионшипдаги ортда қолган 27 тур натижаларига кўра, «Лестер» энг яқин таъқибчиси «Ипсвич»га нисбатан 7 очко кўпроқ тўплаган ҳолда АПЛ сари интилмоқда. Мареска ўз шогирдларига керакли турткини бера олди, «Лестер» АПЛга тобора яқинлашиб бормоқда.

Тьяго Мотта («Болонья»)

«Болонья» анчадан бери «А» сериясининг ўртамиёна жамоалари қаторида, мавсумни кўпинча жадвални иккинчи ярмида якунлаб келаётганди. Тақдир тақозоси билан бу жамоага ҳам Марескадек тажрибаси оз мураббий - Мотта келдию, ишлар юришиб кетди. Ваҳоланки, Мотта «Болонья»дан аввал «Специя»да ҳам, «Женоа»да ҳам ижобий ўзгаришларга эриша олмаганди. Ҳозир вазият тамоман ўзгача - 20-турдан кейин «Болонья» етакчи квартетдан атиги 2 очкога ортда қолган ҳолда, 7- поғонада бормоқда, «Рома» ва ҳатто амалдаги чемпион «Наполи»дан олдинда. Кадрлар бобида ва молиявий жиҳатдан чекланган имконият билан намойиш этилаётган самарали фаолият учун жамоа ва албатта, камтарин мураббий таҳсинга лойиқ.

Себастьян Хёнесс («Штутгарт»)

«Штутгарт»нинг амалдаги мураббийи улкан футболчилар оиласида улғайган. Себастьян жаҳон вице-чемпиони Дитер Хёнесснинг ўғли, «Бавария» фахрий президенти Ули Хёнесснинг жияни. Футболчи мақомида жуда оз ва ўртамиёна фаолият юритган. Кейин «Целендорф», «РБ Лейпциг» ва «Бавария»нинг ёшлар жамоаларида сабоқ берган. 2020 йил ёзида Себастьян «Хоффенхайм»ни қабул қилиб, қониқарли натижаларга эриша олмади. «Штутгарт»даги дебюти эса муваффақиятли бошланди. Жамоанинг совриндорлар учлигида юришини кўпчилик мухлис ва мутахассислар ўткинчи муваффақият сифатида эътироф этишганди. Бироқ мавсумнинг ярми тарихга айланиб улгурган паллада ҳам вазият ўша-ўша - фақат «Байер» ва «Бавария» Себастьян жамоасидан олдинда. Афтидан, шонли оила ўғлонининг чинакам фаолияти энди бошлангандек.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:55, 21.01.2024. Ўқилди: 1431 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.