Саудия лигаси раҳбарияти Карим Бенземани чемпионатда олиб қолишга ҳаракат қилмоқда
“Ал-Иттиҳод” ҳужумчиси Карим Бенземанинг келажаги ҳамон сўроқ остида.
Фабрицио Романонинг ёзишича, тез орада 36 ёшли футболчининг келажагини муҳокама қилиш борасида суҳбат бўлиб ўтади. Бенземанинг “Ал-Иттиҳод” билан муносабатлари ёмонлигича қолмоқда.
Саудия лигаси раҳбарияти бошқа клубга ўтса ҳам, Карим чемпионатда қолишини хоҳламоқда.
Француз Европага қайтиши учун маошини кескин камайтиришга рози бўлиши лозим.
Бензема “Ал-Иттиҳод” базасига 17 кун давомида ташриф буюрмасдан, раҳбариятнинг жаҳлини чиқарганди. Клуб уни йиғинлардан четлатган эди.
Саудия Арабистони чемпионати февраль ойида давом эттирилади. “Ал-Иттиҳод” танаффусдан кейинги илк учрашувни “Ал-Таи”га қарши ўтказади.
Карим Бензема Саудия клубидаги 20 та ўйинда 12 та гол ва 5 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Манба: daryo.uz
Киритилди: 22:51, 22.01.2024. Ўқилди: 1290 марта. Фикрлар: 0 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар