Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дзюдочиларимиз Португалия Гран-присини 3 медаль билан якунлади

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Дзюдо
Рукн: Янгиликлар
A A A

Португалияда дзюдо бўйича ўтказилган Гран-при мусобақасида дунёнинг 90 мамлакатидан келган 624 нафар дзюдочи медаллар билан биргаликда, рейтинг очколари учун курашди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 олтин ва 1 кумуш медални қўлга киритди.

Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги 60 килограммгача вазн тоифасида Дилшод Баратов, вазни 52 килограммгача бўлган аёллар орасида эса Диёра Келдиёрова барча рақибларини енгиб олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, 70 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Гулноза Матниёзова кумуш медалга сазовор бўлди. Обидхон Нўмонов (-73 кг.) ва Нурбек Муртазоев (-81 кг.) турнирни кучли бешликда якунлади.

Афсуски, ушбу Гран-прида ҳамюртимиз Давлат Бобонов (-90 кг) тайёргарлик машғулоти жараёнида кичик жароҳат олгани боис иштирок этмади.

Мазкур натижалардан сўнг, Диёра Келдиёрова ҳамда Дилшод Баратов Олимпиада ва жаҳон рейтингининг 700, Гулноза Матниёзова эса 490 очкосига эга бўлди. Обидхон Нўмонов ҳамда Нурбек Муртазоев эса ушбу мусобақада 252 рейтинг очкосини ўз ҳисобига қўшиб қўйди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси 2 олтин ва 1 кумуш медаль билан умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади. Умумжамоа ҳисобида Япония 2 тадан олтин ва кумуш ҳамда 5 бронза билан биринчи, Туркия эса икки олтин, бир кумуш жамғариб учинчи бўлди.

Киритилди: 11:36, 29.01.2024. Ўқилди: 1117 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик