Бугун 15 май, 2025 йил, пайшанба.

      • 14.05.2025 00:30
      • Севилья
      • 1:0
      • Лас-Пальмас
      • 14.05.2025 22:00
      • Алавес
      • 1:0
      • Валенсия
      • 14.05.2025 22:00
      • Вильярреал
      • 3:0
      • Леганес
      • 15.05.2025 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:1
      • Мальорка
      • 15.05.2025 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Бетис
      • 15.05.2025 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Атлетико
      • 16.05.2025 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 16.05.2025 00:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Барселона
  • Ўзбекистон кубоги
      • 14.05.2025 17:00
      • Машъал
      • 2:1
      • Олимпик
      • 14.05.2025 17:00
      • Шўртан
      • 6:0
      • Иштихон
      • 14.05.2025 19:15
      • Навбаҳор
      • 3:1
      • ФарДУ
      • 14.05.2025 19:15
      • Нефтчи
      • 4:0
      • Оқ-тепа
      • 16.05.2025 23:30
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 35 82
2 Реал Мадрид 36 78
3 Атлетико 35 70
4 Атлетик Бильбао 35 64
5 Вильярреал 36 64
6 Бетис 35 58
7 Сельта 36 52
8 Райо Вальекано 35 47
9 Мальорка 36 47
10 Осасуна 35 45
11 Валенсия 36 45
12 Реал Сосьедад 36 43
13 Севилья 36 41
14 Жирона 36 41
15 Хетафе 35 39
16 Эспаньол 35 39
17 Алавес 36 38
18 Леганес 36 34
19 Лас-Пальмас 36 32
20 Вальядолид 36 16

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Вальядолид 0-1 Жирона
36-тур Реал Сосьедад 0-1 Сельта
36-тур Севилья 1-0 Лас-Пальмас
36-тур Алавес 1-0 Валенсия
36-тур Вильярреал 3-0 Леганес
36-тур Реал Мадрид 2-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

15/05 22:00 Райо Вальекано - Бетис
15/05 22:00 Осасуна - Атлетико
16/05 00:30 Хетафе - Атлетик Бильбао
16/05 00:30 Эспаньол - Барселона

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 15.05.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Кёльн".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Санкт-Паули".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Боруссия Дортмунд".
      12:00 Новости футбола.
      12:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Галатасарай".
      14:00 Новости футбола.
      14:05 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      15:15 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кайзерслаутерн" - "Дармштадт 98".
      17:15 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Хоффенхайм".
      19:15 Чемпионат Германии. "Вердер Бремен" - "РБ Лейпциг".
      21:20 "Голевая неделя".
      21:50 Новости футбола.
      21:55 LIVE Чемпионат Испании. "Райо Вальекано" - "Реал Бетис". Прямая трансляция.
      23:55 Новости футбола.
      00:00 "Третий тайм". Петр Косаревский.
      00:25 LIVE Чемпионат Испании. "Хетафе" - "Атлетик". Прямая трансляция.
      02:25 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      03:35 "Третий тайм". Максим Лайкин.
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Гамбург" - "Ульм 1846".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 15.05.2025

      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Дзюдо. "Большой шлем" Казахстан Барысы в Астане. День 3.
      09:40 Д/ф "София и Софья - две медали".
      10:45 Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Этап 1 в Москве.
      12:40 "География спорта". Саранск.
      13:10 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Классический лук. Личное первенство.
      15:25 "Непобедимый".
      15:55 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге.
      18:40 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 1 в Абу-Даби, ОАЭ. Женщины.
      20:00 "Лучшие из лучших".
      20:30 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 1 в Абу-Даби, ОАЭ. Мужчины.
      21:40 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:10 Художественная гимнастика. Альфа-Банк Кубок сильнейших. Этап 1 в Москве.
      00:05 Прыжки на лыжах с трамплина. Чемпионат мира в Норвегии. Мужчины. HS 102.
      01:35 "География спорта". Саранск.
      02:00 "Непобедимый".
      02:30 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Классический лук. Личное первенство.
      04:40 Дартс. Чемпионат России среди профессионалов в Санкт-Петербурге.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 15.05.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Хоккей. Чемпионат мира 2025. США - Норвегия.
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Вид сверху".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 Хоккей. Чемпионат мира 2025. Латвия - Швеция.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Большой хоккей".
      16:55 "Непобедимый".
      17:30 "Формула-1. Гаснут огни".
      18:00 Новости.
      18:05 Д/ф "Борис Беккер. Игрок с большой буквы".
      20:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:15 LIVE Футбол. FONBET Кубок России. Путь регионов. Финал. "Спартак" (Москва) - "Ростов" (Ростов-на-Дону). Прямая трансляция.
      00:20 LIVE Футбол. Чемпионат Испании. "Эспаньол" - "Барселона". Прямая трансляция.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:30 Смешанные единоборства. ONE FC.
      04:30 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 2 в Шанхае, Китай. Классический лук. Команды.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 15.05.2025

      06:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Ига Швёнтек (Польша) - Жасмин Паолини (Италия).
      07:00 Автоспорт. Формула E. Этап 3 на трассе Джидда Корниш, Саудовская Аравия. Обзор.
      08:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 5. Челье-Мессапика - Матера.
      10:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Женщины. Финал. Ига Швёнтек (Польша) - Жасмин Паолини (Италия).
      11:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал.
      13:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 5. Челье-Мессапика - Матера.
      14:15 LIVE Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 6. Потенца - Неаполь. Прямая трансляция.
      20:45 Маунтинбайк. Кубок мира. "Хроники гонок". Мирьям Николь.
      21:25 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал.
      23:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 3 в Бали, Индонезия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      00:00 Велоспорт. Тур Венгрии. Этап 2. Обзор.
      01:00 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 6. Потенца - Неаполь.
      03:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Мужчины. Финал. Александр Зверев (Германия) - Карлос Алькарас (Испания).
      04:30 Велоспорт. "Джиро д'Италия". Этап 6. Потенца - Неаполь.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Самвел Бабаян: «Яқин келажакда таркибимизда фақат пахтакорчилар бўлишади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Пахтакор
Рукн: Интервьюлар
A A A

Тошкентнинг «Пахтакор» клуби вице-президенти Самвел Бабаян жамоа расмий сайтига берган интервьюси чоғида бир қатор масалаларга ойдинлик киритиб ўтди.

— Самвел Вячеславович, авваламбор, сизни сиз орқали «пахтакор»чиларни (IFFНS версиясига кўра) жамоанинг XXI асрдаги Осиё минтақасининг энг яхши клублари орасида 3-поғонани банд этгани билан табриклаймиз.
— Табрик учун раҳмат. Ушбу хабарни эшитиб, қувончдан ўзимни қўярга жой тополмадим. Албатта бу клубимиз учун катта ютуқ саналади. Аммо бу бежиз эмас. «Пахтакор» 2000 йилдан буён ички чемпионатимизда ижобий натижаларни қайд этмоқда. Шунингдек, жамоамиз 2002 йилдан буён ўтказилаётган ОЧЛ  турнирининг мунтазам иштирокичси саналади. Клуб ходимларининг меҳнатлари эътироф этилиб, жамоамиз шундай эътирофга лойиқ кўрилганлигидан жудаям хурсандман. Бу бизни янада руҳлантириб, янги муваффақиятлар сари ундайди. Бундан ташқари, жамоамизнинг қитъамизда 3-ўринни эмас, балки вақти келиб, 1-ўринни эгаллаши учун қўлдан келганича ҳаракат қиламиз. Вақти келиб, шундай натижага эришамиз, деб умид қиламан. Буни амалга ошириш учун интиламиз. IFFНS сўрови сайтлар ва ОАВ воситаларида эълон қилинганидан сўнг, менга хориж клублари вакиллари, мамлкатимизнинг турли бурчакларида яшовчи мухлислардан кўплаб табрик қўнғироқлари бўлди. Бунда клубимиз акциядорларидан тортиб, маъмурларигача бўлган барча ходимларнинг муносиб ҳиссалари бор. «Пахтакор» ўзбек футболидаги катта тарихга эга ва байроқдор клуб. Шунингдек, барқарор ўйин кўрсатган кам сонли жамоалардан бири. Биз клубимиз ходимлари билан буни ўзгача тарзда нишонладик. Албатта бу клуб ходимларининг умумий меҳнатларига берилган юксак баҳо. Айни пайтда жамоамизда фаолият юритаётган ва клубнинг тарихига асос солаётганлар шуни билишлари ва тушунишлари керакки, уларнинг меҳнатлари доимо эътиборда. Энди эса биз ғайратимизга янада ғайрат қўшиб, 1-ўринни эгаллаш учун интиламиз. Буни амалга ошириш учун бизда энг муҳим бўлган омил-иштиёқ бор.
 
 
— Келинг энди суҳбатимизни мавсум олди тайёргарлиги ҳақида давом эттирсак. Айтингчи, «Пахтакор»нинг дастлабки хорижий йиғини(БААда)дан қониқиш ҳосил қилдингизми?
— Таъкидлаш жоизки, жамоамизнинг шу пайтгача олиб борган 2 та ўқув-машғулот йиғинида, яъни янги йилгача Тошкентда, шунингдек, БААда бўлиб ўтган ўқув-машғулот йиғинларида клубнинг ўз олдига қўйган вазифаси тўлақонли бажарилди. Пойтахтимиздаги йиғин мобайнида футболчилар тиббий кўрикдан ўтишди ва футболдан тест синовларини топширишди. Тошкентдаги йиғинда асосий эътибор футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини яхшилашга қаратилди.
БААдаги йиғинда ҳам тўлақонли иш олиб борилиб, бир қатор ўртоқлик учрашувлари  ўтказилди ва жамоа ўз олдига қўйган машғулотлар режалари бажарилди. Амирликлардаги йиғин мобайнида Россия, ҳаттоки, Европанинг ҳам кучли клубларидан бири бўлган «Анжи» билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, унда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганимиз айниқса ёқимли бўлди. Жамоамизнинг қандай кучга эга эканлиги ўша ўйинда яққол билинди. Махачқалъаликларга қарши кечган баҳсда нафақат натижанинг ижобий кўриниш олганлиги, балки, Диарра, Это`О ва Одил Аҳмедов сингари жаҳон миқёсидаги юлдузларга эга ва ҳаттоки Европада ҳам ўз олдига юксак мақсадларни қўяётган клубларга қарши йигитларнинг муносиб ва чўчимай тўп суришди.

— Ёш истеъдодли ва маҳоратли ҳимоячи Егор Кримецнинг жамоани тарк этиши ҳақида изоҳ берсангиз. Бинобарин у жамоанинг ишонган асосий футболчиларидан бирига айланганди.
— Кримецни «Пахтакор»га ўхшаган кучли клублардан бири – Хитойнинг  «Бейцзинг Гуоан» клубига ярим йилга ижарага беряпмиз. Ушбу жамоа бу йил нафақат ўз миллий чемпионати, балки Осиё майдонларида ҳам ўз олдига юксак мақсадларни қўйган. «Бейцзинг»дан клубимиз ва футболчига яхши таклиф тушди. Шу сабабли, ўзаро келишувга мувофиқ, Егорни ярим йил муддатга ижарага беришга қарор қилдик. Кейинчалик бу муддатнинг бир йилга чўзилиши эҳтимоли ҳам бор. Чунки ўртамизда шундай келишув бор. Хўш, бу трансфер нима билан боғлиқ? Биринчидан, Егор ҳимоя чизиғи вакили саналади ва ўтган йили барқарор тўп сурганлиги боис, шундай таклиф олди. Иккинчидан, унинг ўрнига бошқа футболчи топишимиз лозим эди. Бахтимизга ортда қолган 2та йиғинда Боян Миладинович Кримецнинг позициясига тўлиқ мослашиб олганди. Шу боис, биз шундай қарорга келгандик. Афсуски, Боян куни кеча Туркиядаги йиғинда жароҳат олиб сафдан чиқди. Ўйлайманки, ушбу позицияда ўйнайдиган маҳоратли футболчиларимиз етарли. Шу ўринда айтишим керакки, Кримецнинг трансферини амалга оширишнинг 2та муҳим жиҳати бор: биринчидан, клубимиз бунинг орқасидан бироз бўлсада маблағ ишлаб олади, иккинчидан, у кучли чемпионатлардан бирида ўйнаб, ўз маҳоратини янада ошириш имкониятига эга бўлади. Мен Егорни худди Одил Аҳмедов сингари топ-футболчи деб биламан ва вақти келиб, унинг бирорта кучли Европа клубида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишига ишонаман. Уни ижарага беришимиздан мақсад, бу вақти келиб, Европа жамоасида ўйнаши учун илк босқичлардан бири. Бунга сира шубҳа қилмайман. Чунки Егор «Пахтакор» футбол мактабида яхши тобланган йигит. Бундан ташқари, у клубимизда ҳам профессионал маҳоратини ошириб, анча ўсишга эришди.

— Жамоанинг бошқа трансферлари хусусида ҳам тўхталиб ўтсангиз?
— Клубимизга трансфер қилинган футболчилар ва жамоамиздан кетганлар хусусида тўхталадиган бўлсам, янги мавсумда Элдор Маматказин, Жора Оганесян, Александр Мерзляков ва Анвар Ражабовлар билан клубимиз шарафини ҳимоя қилишади. Ушбу футболчилар билан шартнома тузилди ва биз уларнинг жамоамизда ўз ўринларини топишларига умид билдирамиз. Клубимизни тарк этганлар хусусида тўхталадиган бўлсам, Александр Клецков жамоамизни эркин агент сифатида тарк этди. У янги мавсумни Самарқанднинг «Динамо» клубида ўтказади. Акмал Холмуродов ва Баҳриддин Ваҳобов эса бу йил «Бухоро»да ўйнашади. Асосий таркиб ўзаги эса Туркияда бўладиган сўнгги ўқув-машғулот йиғинимиздан кейин маълум бўлади. Айнан Туркиядаги йиғиндан сўнг, қайси футболчиларнинг қайси клубда ўйнашлари маълум бўлади.
Клецков тўғрисида яна тўхталадиган бўлсам, у ҳақиқий профессионал ва ҳаётда ҳам яхши йигит. Ўтган йилги мавсумда ҳам у жамоамизнинг чемпионлик унвонини қўлга киритишига катта ҳисса қўшди. Бунинг учун Клецковга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Аммо Сашанинг ёши катта ва ўйин амалиётига эга бўлиши керак. Шу сабабли, Клецковнинг «Динамо»га ўтишига розилик бердик. Боиси, ушбу клубда унга умид билдиришади ва ҳақиқий етакчи ролини бажаради.
Ойбек Қиличев билан тузилган шартномамизнинг бандида эса унга бошқа клублардан таклиф тушадиган бўлса, «Пахтакор»дан кетиш ёки қолишни ўзи ҳал этиши ёзилганди. Ҳозир Ойбекка хориж клубидан таклиф тушган ва у фаолиятини чет элда давом эттириши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Аммо ҳали бу масала узил-кесил ҳал этилмаган. Тез кунлар ичида Қиличев масаласига ойдинлик киритамиз. Бир сўз билан айтганда трансфер сиёсати сўнгги кунгача давом этади.

— Жамоангизнинг ўз таркибига яна бир нафар легионерни қўшиб олиш имконияти бор. Бундан фойдаланишга ҳаракат қиласизми?
— Таркибимизга яна бир хорижлик футболчини қўшиб олиш режамиздан ўрин олмаган. Чунки клубимиз таклиф этилаётган ҳар бир хорижлик футболчининг имкониятлаиини пухта ўрганиб, у жамоамизниг ўйинига мослашиб кета оладими, йўқми, шуни ҳисобга олган ҳолда таклиф этади. Клубимиз легионерлари — Кахи Махарадзе ва Боян Миладинович хусусида тўхталадиган бўлсам, уларнинг трансферлари олдиндан пухта ўйланганди. Махарадзе клубимизнинг ўйинига тезда мослашиб кетди. Лекин унинг интизомсизлиги борасида ҳам гап-сўзлар бўлганди. Якунда бу ҳақда биз бу ҳақда Махарадзе билан суҳбатлашдик. Айни пайтда у «Пахтакор»нинг етакчиларидан бири саналади. Миладиновични клубимизга таклиф қилишдан олдин ҳам роса ўйландик. Уни 2та ўқув-машғулот йиғинимизда синаб кўрдик. Бундан ташқари, Бояннинг олдинги жамоасидаги ўйини борасида кераклича маълумотга эга эдик. Учинчи легионеримиз Жора Оганесянни эса «Локомотив»да намойиш этган ажойиб ўйинлари боис, клубга таклиф этдик. Биз унинг «темирйўлчилар» таркибида намойиш этган ўйинларини синчковлик билан кузатдик. Бизга айнан ҳужум чизиғида шундай футболчи керак эди. Умид қиламанки, Оганесян янги мавсумда жамоамизнинг муваффақиятларида ёрдам беради.
Клубимизда ҳам истеъдодли ёшлар кўплигини инобатга олган ҳолда, энди клубимизга легионер таклиф этмаймиз. Ёш футболчиларга ўз иқтидорларини тўлиқ намойиш этишлари учун имконият яратиб берамиз. Менинг ғоям ва орзуим шундан иборатки, қачонлардир «Пахтакор»нинг тўлиқ таркиби клуб академияси тарбияланувчиларидан иборат бўлади. Ўтган йилги мавсумда жамоамизнинг асосий таркибида клубимиз академиясида таҳсил олган 6-7 нафар футболчилар тўп суришди.
Бир пайтлари Россиянинг «Краснодар» клуби акционери Е.Галицкий ва жамоа бош мураббий Слуцкий ўртасида шундай мунозара юзага келганди. Яъни Галицкий «Краснодар» таркибида фақат ушбу клуб академияси тарбияланувчилари майдонга тушишларини хоҳлаганди. Слуцкий эса унинг гапига ишончсизлик билан қараб, бунинг ҳақиқатдан йироқ эканлигини таъкидлаганди.
Мен эса айнан Галицкий орзусини «Пахтакор»да амлага оширишга бор куч ғайратимни сарфлайман. Худо хоҳласа, ўз орзум қачондир амалга ошиб, «Пахтакор» таркибида фақат академия тарбияланувчилари тўп суришларига ишонаман.

— Ўсмирлар, ёшлар ва бошқа ёшдаги терма жамоаларимиз таркибларидаги кўплаб футболчилар «Пахтакор» вакиллари  саналишади. Аммо, миллий терма жамоамиз борасида эса бундай деёлмаймиз. Гарчи йиғинига таклиф этилишсада, бош жамоамизнинг расмий ўйинларида «пахтакорчилар» майдонга тушишмаяпти. Бунга қандай изоҳ берасиз?
— Қайси футболчини миллий терма жамоага таклиф этиш бу бош мураббийнинг қарори. Ўсмирлар ва ёшлар термаларимизнинг устозлари клубимиз вакилларини ўз жамоаларига таклиф этишаётган экан, демак, улар шунга муносиблар. Миллий терма жамоа мураббийи бошқа футболчиларни таклиф этишга қарор қидибдими, бу унинг ҳуқуқи. Аммо клубимизда Егор Кримец ва Даврон Ҳошимов сингари  истеъдодли футболчиларимиз бор. Миржалол Қосимов мен билан суҳбатда терма жамоамизнинг БААдаги йиғинига Владимир Козак ва Жамшид Искандаровларни ҳам таклиф этмоқчи бўлганлиги, лекин ушбу футболчилар ёшлар терма жамоаси таркибида Санкт – Петербургда бўлиб ўтган МДҲ кубоги турнирида иштирок этишгани учун бунинг иложи бўлмаганлигини айтганди. Демак, у клубимиз вакилларининг ўйинларини кузатмоқда. Бошқа тарафдан олиб қараганда, айни пайтда терма жамоамизда ўйнаётган футболчиларнинг кўпчилиги, жумладан, Игнатий Нестеров, Анзур Исмоилов, Темур Кападзе, Акмал Шораҳмедов, Ислом Иномов, Одил Аҳмедов ва Сервер Жепаров футболчилик фаолиятларини «Пахтакор»да бошлашган ёки клубимизда тобланишган. Улар айнан «Пахтакор»да ўйнашганида терма жамоамиз мураббийларининг эътиборларига тушишган ва ҳозирги кунда шундай мавқега эришишди. Ишонаманки, айни пайтда ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларида ўйнаётган футболчилар вақти келиб, миллий терма жамоамизнинг ўзагини ташкил этишади. Чунки улар футбол академияларида  яхши тобланишган. Бундан ташқари, ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари таркибида Осиё ва жаҳон чемпионатларида қатнашиб, етарлича халқаро тажриба тўплашди. Ушбу футболчилар тез орада ўзларининг нималарга қодирликларини намойиш этишади, деб умид қиламан.

— Айтингчи жорий йилдаги Ҳамдўстлик кубоги турнирини кузатдингизми? Зеро, «Пахтакор» ушбу турнирда ҳатто ғолибликни ҳам қўлга киритган. Шунингдек, ёшлар терма жамоасининг негизини айнан сизнинг футболчилар ташкил этишади.
 — Тўғри, МДҲ кубогида иштирок этган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси (U-20) таркибида 15 нафар клубимиз вакили тўп сурди. Шу сабабли, биз уларнинг ўйинларини диққат билан кузатдик. Вакилларимиз гуруҳ босқичи учрашувларини ажойиб тарзда ўтказишди. Аҳмаджон Мусаев шогирдлари россияликларни ҳам ютишлари мумкин эди. Аммо бироз омадлари келмади. Аммо гуруҳ баҳсларида Қозоғистон терма жамоасини мағлубияга учратишди. Умуман олганда, вакилларимз МДҲ кубогида ёмон иштирок этишмади. Лекин натижа бундан ҳам яхшироқ бўлиши мумкин эди. Биз клубимиз футболчиларининг ўйинларини таҳлил қилиб чиқдик. Чунки улар жамоамизнинг биринчи йиғинида маълум сабабларга кўра, иштирок этишмаганди. Шу сабабли, уларнинг жисмоний ҳолатларини ҳам инобатга оламиз.

— Саноқли кунлардан сўнг Италияда анъанавий «Копа Карнавале» турнири старт олади ва унда доимгидек «Пахтакор» ёшлари ҳам иштирок этишлари лозим эди...
— Биласизми, кўпинча менга шунча иқтидорли болаларни қандай тарбиялайсиз, дея савол беришади. Болаларнинг маҳоратларини оширишнинг йўлларидан бири, шундай турнирларда иштирок этишдир. Ёш футболчилар шу каби нуфузли мусобақаларда кучли таркиб билан иштирок этиб, жаҳоннинг кучли клублари ёшларига қарши майдонга тушишади, халқаро тажрибага эга бўлишади. Айни пайтда термамизнинг етакчилари бўлган Одил Аҳмедов, Анзур Исмоилов ва Акмал Шораҳмедов сингари футболчилар ҳам ўз пайтида шу турнирда иштирок этишган. «Копа Карнавале»да кучли клублар қатнашади. Бизда уларнинг ва бизнинг футболимизни таҳлил қилиш имконияти пайдо бўлади. Чунки айни пайтда Европа футболи жаҳондаги энг илғор футбол мактабларининг соҳиблари саналишади. Афсуски, жорий йили клубимиз ушбу турнирда қатнашаолмайдиган бўлди. Бунинг асосий сабаби 17 нафар футболчимизнинг ёшлар терма жамоаси йиғинига жалб этилиши ва Туркиядаги машғулотларда қатнашишида бўлди. Ёшлар терма жамоаси Туркияда йиғин ўтказиб, ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Биз мазкур ўйинчилар билан Италияга боришни мўлжаллагандик. Нуфузли турнирга иккинчи таркиб билан боришдан маъно кўрмаяпмиз. Чунки унда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишимиз лозим. Бу эса мусобақага ҳурмат ва юртимиз футбол шаъни учун ижобий эмас. Бас шундай экан, оптимал таркибсиз бу мусобақада иштирок этишни мақбул кўрмадик.

— «Пахтакор»нинг кўплаб футболчилари ўсмирлар, ёшлар ва миллий терма жамоаларимиз йиғинларига жалб этилиб, кўп вақт давомида клуб билан бирга бўлишмайди. Бу жамоавий ўйинга таъсир кўрсатмайдими?
— Кўплаб футболчиларимизнинг турли терма жамоаларда тўп суришлари бу бизнинг улкан ютуғимиз ва бундан фахрланамиз. Бу бизнинг биринчи бурчимиз. Бироқ ўша футболчилар терма жамоалар йиғинларига жалб этилишгани боис, мавсумолди тайёргарлигида клубимиз билан бирга бўлишмайди. Натижада жамоавий ўйин борасида муаммолар юзага келиши эҳтимолдан холи эмас. Аммо биз «Терма жамоалар маркази» билан мунтазам алоқада бўлиб турамиз. Ушбу марказ вакиллари билан «Копа Карнавале» турнирига ҳам терма жамоа футболчиларини олиш, шунингдек, Туркияда бўладиган ўқув-машғулот йиғинига ҳам асосий таркиб футболчиларини олиб кетиш ҳақида келишиб олдик. Улар клубимизнинг машғулотларида қатнашадилар. Бир сўз билан айтганда, биз доимо «Терма жамоалар маркази» билан алоқадамиз ва иккаламиз учун қулай бўлган йўлни топишга интиламиз. Клубимиз биринчи давранинг кўп қисмида терма жамоаларимизга жалб этилган  футболчиларнинг хизматларидан фойдалана олмайди. Бу таркибни шакллантиришла муаммолар келтириб чиқариши мумкин. Аммо жаҳон чемпионати сингари нуфузли турнирда иштирок этиш орқали ушбу йигитлар халқаро тажрибаларини ошириш имкониятига эгалар. Албатта терма жамоаримиз ва футболчиларимизнинг мундиалга пухта тайёргарлик кўришлари учун қулай шароит яратиб бериш бизнинг бурчимиз. Таркибимизда ўша футболчиларнинг ўринларини тўлдирадиган ўйинчилоар топилади. Ташкилий масалаларни эса «Терма жамоалар маркази» ва терма жамоаларимиз  мураббйлари билан ҳал этса бўлади. Биз бир-биримизни яхши тушунамиз.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 13:13, 12.02.2013. Ўқилди: 5806 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 28
2 Барселона Роберт Левандовски 25
3 Осасуна Анте Будимир 19
4 Вильярреал Айосе Перес 18
5 Барселона Рафинья 18
6 Атлетико Александр Серлот 17
7 Атлетик Бильбао Ойан Сансет 15
8 Атлетико Хулиан Альварес 15
9 Алавес Кике Гарсия 12
10 Севилья Доди Лукебакио 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.