Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба.

      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • 3:0
      • Фулхэм
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 0:1
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • 0:2
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • 2:4
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • 2:0
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • 0:0
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:0
      • Женоа
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • -:-
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 02.05.2026 19:00
      • Динамо
      • 3:1
      • Машъал
      • 02.05.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:1
      • Сўғдиёна
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бухоро 11 20
4 Бунёдкор 10 19
5 Навбаҳор 10 19
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Динамо 11 11
13 Сурхон 10 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бразилиянинг янги устози Доривал Жуниор қандай мураббий?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Карло Анчелотти «Реал» билан ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилгач, Бразилия футбол конфедерацияси ноилож мамлакат терма жамоасига бошқа муқим бош мураббий топди - 61 ёшли Доривал Жуниор. У «пентакампеонлар»­ни вақтинча мураббий мақомида бошқарган ва ижобий натижа қайд этолмаган Фернандо Диниз ўрнини эгаллади. Доривал мамлакат бош жамоасини ўз тасарруфига олиш учун «Сан-Паулу» клубидаги ишидан воз кечди. «Мазкур орзу рўёбига «Сан-Паулу»даги фаолиятим ортидан эришдим. Шундай экан, аввало, ўта муҳим саналган тикланиш даврида менга ишонч билдирган ва донолик билан раҳбарлик қилган клуб президенти, директорлар кенгаши вакилларига алоҳида миннатдорчилик билдиришим керак», - деди Доривал масъулиятли лавозимга тайинланганидан ке­йин. «Сан-Паулу» ҳам мутахассиснинг кетишига холисона ва ҳурмат билан муносабат билдирди. «Доривалнинг терма жамоага таклиф этилгани клубимиз тўғри йўлдан кетаётганидан далолат. Энди унга фақат омад тилаш қолди» - бу клуб президенти Хулио Касарес баёноти.

Доривал Жуниор ҳақида нималар маълум? Жуниор футболчилик фаолиятида ҳам, мураббийлик юришида ҳам Бразилиядан четга чиққан эмас. У вақтида «Палмейрас», «Гремио», «Коритиба» каби грандлар, шунингдек, яна бир қатор ўртамиёна жамоалар сафида тўп сурган. Футболчи сифатида жумладан, Санта-Катарина ва Риу-Гранди-ду-Сул штатлари чемпионига айланган. Доривалнинг мураббийлик фаолияти нисбатан қизиқарли: янги соҳага ўртамиёна жамоаларда бош суққан мутахассис кейин­чалик деярли барча маҳаллий грандларни бошқарди, йўл-йўлакай Бразилия кубогини 3 марта боши узра баланд кўтарди. 2022 йили «Фламенго» билан Либертадорес кубоги ғолиби бўлди. Алоҳида айтиш керак, 2010 йили айнан шу мураббий «Сантос»да Неймар, Гансо ва Алан Патрик каби юлдузчаларни кашф этиб, Бразилия кубоги ҳамда Сан-Паулу штати чемпионатида ғалаба нашидасини сурди. Бироқ ўша йилнинг сентябрь ойида Доривал ва Неймар ўртасида жиддий келишмовчилик юзага келди. Ўшанда мураббий ёш ҳужумчига пенальти тепиш имкониятини бермай, ўзига ғавғо сотиб олганди. Хуллас, клуб раҳбарияти ушбу можарода бўлажак суперюлдуз тарафини олиб, мураббийдан воз кечиб қўя қолди. Афтидан, ўша келишмовчилик ортда қолгандек, акс ҳолда, Доривал миллий жамоа бошқарувини қўлга олмасди. Бинобарин, Неймар яхши ҳолатда бўлмаган вақтда ҳам «пентакампеонлар» ҳаётида катта ўрин тутади, жамоада унга ҳамиша юксак эҳтиром кўрсатилади. Доривал фаолиятида ажабтовур воқеалар ҳам йўқ эмас. Дейлик, «Фламенго» 2013 йили Россиянинг «Рубин» клубидан таклиф этилган Карлос Эдуардонинг ижара шартномасини қоплашга пул тополмай, мураббий маошини камайтирмоқчи бўлган, у эса бунга кўнмаган. Якунда клуб раҳбарияти мураббийни истеъфога чиқаришдан ўзга чора тополмаганди.

Аслида Карло Анчелоттига эҳтиёж сезишганди, аммо... Чамаси 1 йил муқаддам ОАВда Карло Анчелотти Бразилия миллий жамоаси бош мураббийи лавозимига бош номзод эканлиги ҳақида хабарлар чиқа бошлади. Гарчи италиялик мутахассис буни мунтазам равишда инкор этиб келган бўлсада, Бразилия футбол конфедерацияси президенти Эднальдо Родригес ўтган йилнинг ёзида жиддий баёнот берди: «Америка кубоги-2024 турниридан кейин миллий жамоамиз бошқарувини айнан Карло Анчелотти қўлга олади». Хуллас, италия­лик мутахассиснинг бразилияликлар билан оғзаки келишувга эришгани ва мамлакат миллий жамоаси тарихидаги 4-хорижлик мураббий бўлишига шубҳа қолмаганди. Бироқ дон Карло якунда «Қироллик клуби» билан 2026 йилгача мўлжалланган янги шартномани расмийлаштиргач, бразилияликларнинг барча умидлари пучга чиқди. Улар шу тариқа шошилинч тарз­да бош мураббий лавозимига муқобил номзод қидиришга тушдилар. Хуллас, охир-оқибат, Бразилия миллий жамоасининг бой берилган нуфузини тиклаш миссияси Доривал Жуниорга ишониб топширилди.

«Пентакампеонлар» ЖЧ-2026 саралашида атиги олтинчи... Тан олиш керак, Доривал терма жамоа бошқарувига анчайин мураккаб инқироз даврида келди. Қатар-2022 мундиалидан кейин Тите истеъфога чиққач, мутасаддилар доимий мураббий тополмадилар. Бу эса натижаларга салбий таъсир кўрсатди: ЖЧ-2022 турниридан кейинги 9та учрашувда 3та ғалаба, 1та дуранг ва 5та мағлубият. Тарихан энг номдор жамоага ярашмайдиган ачинарли кўрсаткич. Тўғри, КОНМЕБОЛ миқё­сидаги ЖЧ-2026 саралаш босқичида атиги 6-бўлиб турган «пентакампеонлар» якунда навбатдаги мундиал йўлланмасини бемалол қўлга киритиш имкониятига эгалар. Зеро, Жанубий Америкада 6-ўрин ҳам кейинги мундиал чиптасини таъминлайди. Бош­қа томондан, саралаш бос­қичи якунига ҳали анча бор. Хўш, янги бош мураббий ижобий ўзгаришларни амалга ошириб, жамоа қудратини тиклашга қодирми? Тушунарлики, Жуниор Доривал «сариқ девлар»ни ЖЧ-2026га олиб чиқиш билан чекланиб қолмаслиги керак. Унинг зиммасидаги асосий иш - бу Бразилия термасини яна ҳар қандай рақибга даҳшат уйғотадиган ҳолатга келтириш. Ишонинг, бу КОНМЕБОЛ ҳудудидаги квалификацион чиғириқдан ўтишга нисбатан анчайин мураккаб вазифадир.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:54, 03.02.2024. Ўқилди: 1651 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Бухоро Шерзод Эсанов 5
6 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик