Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фотиҳ Терим: «Йилдиз Туркия учун умид чироғидир»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Туркия Суперлигаси
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Фиорентина» ва «Милан» клублари ҳамда Туркия миллий жамоа­си собиқ бош мураббийи Фотиҳ Терим Италия «А» серияси жорий мавсумининг энг катта ўйинларидан бири «Интер» - «Ювентус» (23-тур) қарама-қаршилиги арафасида La Gazzetta dello Sport наш­рига ихчам интервью берди.

«Император» лақаби билан танилган турк мутахассиси унда ўйин натижасини ҳал қилишга қодир футболчилар ҳақида фикр юритди. Ўз ўрнида маълумот: сентябрь ойида 70 ёшга тўлган Фотиҳ Теримда мураббийлик лаёқати ҳали сўнмаган. Ҳар ҳолда, у яқиндагина Греция гранди - «Панатинаикос» бошқарувини қўлга олди.

- Ҳамюртингиз Йилдиз атиги 18 ёшда, лекин декабрь охирида катта футболга бор гўзал ҳаракатлари билан кириб келди. Унинг шиддати сизни ажаблантирмаяптими?

- Ҳа, жуда ҳайратдаман, шунинг баробарида ўзгача ғурурланяпман. Футболга бефарқ қарамайдиган барча туркияликлар қатори мамлакатимиз миллий жамоаси учун гол уришни қойиллатадиган янги юлдуз порлаб чиқаётганидан умидворман. Асосийси, Кенан катта истеъдод эканлигини исботлаяпти ва шу суръатда давом этса, келажаги порлоқ бўлади, менимча.

- Айтингчи, Йилдизнинг қайси фазилати кўпроқ ҳайратга солмоқда?

- Йигитча нозик техник салоҳияти билан ажралиб турибди. Дейлик, тўп билан жуда яхши ишлайди. Айниқса, тўпни рақиб дарвозаси томон юриш чоғи қабул қилса, жуда хавфли кўринади. Бундан ташқари, Йилдиз ажойиб тана тузилишига эга. Ишонинг, у ёш болага ўхшамайди асло. Ваҳоланки, атиги 18 ёшда. Лекин ҳар томонлама такомиллашиш йўлида ҳали кўп ишлаши талаб этилади. «Ювентус» сафига қўшилишнинг ўзи катта ютуқ ҳисобланади. Ахир гап нафақат буюк жамоа, балки бутун бошли мактаб ҳақида кетмоқда. Яна бир томони, Кенан ҳозир Аллегридек жаҳон даражасидаги мураббий бошқарувида тўп сурмоқда.

- Айтишларича, Аллегри ёш футболчига нисбатан «бир қўлда қамчи, иккинчисида қанд билан» қабилида муносабатда бўлмоқда...

- Тушунинг, кўплаб истеъдодлар ва чемпионлар билан ишлаган топ-мураббий ҳақида гапиряпмиз. Аллегридек мутахассис қўлига тушгани - Йилдизнинг омади. Тўғри, Массимилиано ўз навбатида Кенандек «марварид»га эга бўлди.

- Кенан ҳозиргача 3та гол урди ва ҳар бирини афсонавий Дель Пьеро каби тилини чиқарганча нишонлади. Мухлислар эса 10-рақамнинг муносиб вориси ўртага чиқаётганидан умидворлар.

- Йилдиздан «янги Дель Пьеро» мақомини оқлашини кутамиз, албатта. Алессан­дрога ҳамиша ҳам чемпион, ҳам инсон сифатида катта ҳурмат билан қарайман. Ўйлайманки, Кенанда ўз кумири - Дель Пьерога хос нималардир бор. Лекин Йилдиз чап қанотдан дриблинг орқали марказга силжиши билан «Сити»даги Грилишни кўпроқ эслатаётгани ҳам бор гап.

- «Ювентус» марвариди якшанба куни, «Италия дербиси»да дебют қилади қайноқ «Сан Сиро»да. Боз устига, «Интер» клуби ҳамда Туркия миллий жамоаси етакчиси Чалханоглуга қарши...

- Бу қадрдон дўстим Монтелла учун ажойиб воқелик. Фурсатдан фойдаланиб, унга ва миллий жамоамизга Евро-2024да омад тилайман.

- Чалханоглу терма жамоада 2013 йили айнан сизнинг қўл остингизда дебют қилган ва ўшанда ҳужумкор ярим ҳимоячи ролини бажарганди. Ҳозир эса ҳужум ташкил этиш ва ўйинни назорат қилиш билан шуғулланмоқда. Бунга нима дейсиз?

- Симоне Инзаги қарорига ҳурмат билан ёндашаман, унда шунчаки, ажойиб сезги бор. Ҳоқонга келсак, ҳар доим ҳужумкорликка мойиллигини намойиш этарди. Мана, ҳозир янада етук ва яхлит ижрочи - жамоанинг чин етакчисига айланди.

- Чалханоглуни «А» сериянинг энг яхши ярим ҳимоячиси сифатида таърифлаш мумкинми?

- Албатта, ҳа. Ахир у ақлли, жамоани тўғри ҳаракатга солади, эффектли узатмалар бериш баробарида ўзи ҳам гол уради. Умуман, Ҳоқон бугун бутун Европадаги энг яхши плеймейкерлардан биридир. Бундан ташқари, унда яна бир устун жиҳати бор...

- ... Хўш, нима?

- Чалханоглу ўйинини ҳар куни қандай яхшилашни билади.

- «Италия дербиси»га тахминингиз қандай?

- Умид қиламанки, ўйинда Йилдиз ва Чалханоглу гол уришади. Бу Туркия учун ажойиб совға бўларди.

- Скудетто учун курашда қайси клубни фаворитдек кўряпсиз?

- «Интер» ва «Ювентус» бу масалада бир-бирига етарлича яқин. Менимча, кураш май ойигача давом этади. Афсуски, «Милан» иккисидан бироз ортда қолмоқда. Шунга қарамай, «Милан» ҳар доим «Милан» бўлиб қолади. Умуман, «Милан» ва «Фиорентина» - юрагим тубидан жой олган икки клуб.

 М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:44, 08.02.2024. Ўқилди: 1337 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.