Италия «А» сериясининг 25-туридан ўрин олган марказий учрашув Римда бўлиб ўтди. Унда «Рома» пешқадам «Ювентус»ни қабул қилиб кичик ҳисобда ғалаба қозонди.
Римликларнинг ягона голига жамоа сардори Франческо Тотти муаллифлик қилди. Унинг чамаси 20 метрлардан берган ўта кучли зарбасини Буффон бартараф эта олмади.
Шунингдек яна бир учрашув бугунги кунга белгиланганди. Унда «Кьево» ўз уйида аутсайдер «Палермо»ни қабул қилиб ғалаба қозона олмади.
Италия чемпионати
25-тур
РОМА – ЮВЕНТУС 1:0 (0:0)
Гол: Тотти (58).
Рома: Стекеленбург, Торосидис, Пирис, Маркиньос, Н. Бурдиссо, Де Росси, Маркиньо (Бальцаретти, 83), Пьянич (Брэдли, 68), Тотти (Флоренци, 88), Освальдо, Ламела.
Ювентус: Буффон, Бонуччи, Бардзальи, М. Касерес, Лихтштайнер, Пирло, Погба, Асамоа (Падоин, 56), Видаль (Анелька, 71), Матри, Вучинич (Жовинко, 56).
Огоҳлантиришлар: Де Росси (18), Тотти (31), Лихтштайнер (51), Матри (61), Пирло (90).
КЬЕВО – ПАЛЕРМО 1:1 (0:1)
Голлар: Терео (55, пенальти) – Формика (5).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).