Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • 0:0
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      •   Андижон
      • 3:1
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      •   Динамо
      • 0:0
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

"Реал" "Манчестер Юнайтед"га юлдузини 90 млн еврога сотишдан бош тортди [2838]

Суперлига. "Насаф" чемпионлик пойгасидан расман чиқди (Бугунги ўйинлардан сўнг турнир жадвали) [2247]

Суперлига. "Пахтакор"да чемпионлик учун кичик имконият сақланиб қолди [1811]

Ҳакимийнинг агенти футболчининг "Реал"га қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди [1783]

AS: Перес январда Зиданни олиб келиши мумкин [1742]

"Манчестер Сити" афсонаси фаолиятини якунлаганини эълон қилди: "Энди оила даврасида вақт ўтказиш вақти келди" [1665]

"Арсенал" "Манчестер Юнайтед"да қадрланмаган юлдузни 80 миллион еврога сотиб олмоқчи [1665]

Sport ва Futbol телеканалларида 21 ноябрь куни 5 та футбол ва 1 та футзал трансляцияси бор [1627]

Хаби Алонсо Мбаппе ва Винисиус билан "Реал" ҳужум чизиғида ким ўйнаши кераклигини ҳал қилолмаяпти [1521]

U-17 ЖЧ. Бугун чорак финал ўйинлари бўлиб ўтади [1505]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 29 39
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Машъал 29 30
12 Қўқон-1912 28 30
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф
29-тур Машъал 0-0 Навбаҳор
29-тур Андижон - Хоразм
29-тур Динамо - Қўқон-1912

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Телбавор харид – кибрми ёки исроф?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Кирманг
Рукн: Янгиликлар
A A A

Замонавий футбол юлдузлари ақлга сиғмас даражада кўп пул топишаётгани - айни ҳақиқат.

Бироқ айримлар банкнот билан муомала қилишни билмайдилар ёки шунчаки, унинг қадрига етмайдилар. Боз устига, кўплаб футболчилар қимматбаҳо буюмлар ва ортиқча дабдабага жуда ўчлар. Бундайларнинг асосий шиорлари оддий - «Кўрдингми, маҳкам ушла!» Қаллоблар - дилер ва риелторлар эса футболчиларнинг ишонувчанликларидан фойдаланиб, миллион-миллион доллар ишлайдилар. Ана, Криштиану Роналду сотиб олган кўчмас мулклардан бирининг қиймати бирданига 2 баравар арзонлашиб кетди.

Россиялик Кокорин ва Мамаев бир кечанинг ўзида ичимликлар учун 14 млн. рубл­ни кўкка совуришгани достон бўлганди. Ваҳоланки, улар мол-давлат бобида Роналду яқинига ҳам боролмайдилар. Умуман, футболчилар гиёҳванд моддалар, спиртли ичимликлар ва маишатбозликка қанча сарфлашларини аниқ ҳисоблаш умуман имконсиз. Лекин ҳар йили миллионлаб евро дарёдек оқаётгани та­йин. Футболчилар шунингдек, аслида ҳеч қачон амалга ошмайдиган «бизнес»ни баҳона қилиб келган дўстлари ва яқинларига катта-катта қарз берадилар. Қисқаси, уларнинг катта миқдордаги ва кўпинча бемаъни харажатларини бир неча тоифага ажратиш мумкин. Биринчиси - кўчмас мулк. Ота-онаси ёки ўзи учун уй сотиб олиш мантиқан ўринли, албатта. Бироқ 3та қаср ёки меҳмонхона учун миллионларни совуриш исрофгарчиликдан ўзга нарса эмас. Мисол учун, Роналду Монте-Карлода 140 млн. еврога олган меҳмонхонадан ҳануз фойда кўрмаган. Жон Терри эса 50 «ли­мон»дан кўпроқ маблағини уйларга сарфлаган. Уэйн Руни харид қилган уйларнинг ҳар бири 20 млн. доллардан қиммат. Дэвид Бекхэм анчадан буён АҚШда истиқомат қилмоқда, Лондондаги 50 «лимон»лик қасри эса бўм-бўш. Ҳаётларининг ярмини сафарда ўтказадиган ва 10талаб ётоқхонага эҳтиёж сезмайдиган йигитларнинг қатор-қатор турар-жой сотиб олишлари ажабланарли...

Саёҳат бахтли инсонларга насиб этадиган ўринли харажат тоифасига киради. Лекин дам олишнинг турлари жуда кўп. Роналду ресторанда тамадди учун 20000 еврони чойчақага сарфлаган бўлса, Неймар жароҳатланганидан фойдаланиб, круизга йўл олган. Саёҳат яхши, бироқ сув кемасида казино бор, Неймар миллионларни бой бериши мумкин. Жанлуижи Буффон ва Уэйн Руни ҳам миллионларни ютқазишган, Гиллеспи нақ 8 млн. фунтга тенг қарзга ботган. Яна қанчадан-қанча футболчилар қиморда катта сумма йўқотсаларда, ҳаммасини яширишга уринадилар.

Навбатдаги исрофгарчилик тоифаси - транспорт воситалари. Месси ва Роналдунинг хусусий самолётлари ҳеч кимни ажаблантирмайди. Чунки улар миллиардерлар. Лекин швециялик Ибрагимович, уэльслик Бэйл, бразилиялик Неймар ва франциялик Пог­ба ҳам ўз ҳаво кемаларига эгалар. Айниқса, Поль кўпчиликдан ажралиб туриш, «крутой жентльмен»лар сафида юришни ёқтиради. Бироқ самолёт ҳатто миллионер учун ҳам қимматбаҳо манманлик, холос. Мана, Криштиануга тегишли қанотли «тулпор» 65 «лимон» «сувини сиққан», Месси эса 45 миллионни ҳавога учирган. Ибрагимович самолётга 26 миллион сарфлаган, Неймар эса 22 миллион. Табиийки, самолёт ўз-ўзидан учмайди. Бир ёқда экипаж аъзоларини иш ҳақи билан таъминлаш масаласи... Неймарда навбатдаги модель билан парвоз қилиш ғояси туғилганига қадар бутун экипаж дам олиб, кутади, лекин маош ёзилаверади. Бразилия­лик ҳатто қизалоқли бўлганидан кейин ҳам бу одатидан воз кечмади.

Роналдиньо, Кака, Бекхэм ва Рунида ҳам шахсий самолёт бор. Кейинчалик Халк улар сафидан жой олди. Бироқ жамоавий спорт вакилининг учрашувларга якка тартибда, ўз самолётида парвоз қилишида маъно борми? Йўқ, футболчининг шундай қилишига ҳеч ким рухсат бермайди. Хонанда Тейлор Смит шундай йўл тутиши мумкин. Чунки гастроль сафарида ҳар куни парвоз қилишига тўғри келади. Тейлор хоним ҳар йили 1 ой вақтини самода ўтказади, бу - унинг иши. Футболчининг рафиқаси ёки маъшуқаси учун алоҳида самолёт - ғирт бемаънилик. Улар бизнес-тоифада парвозга чиқишлари мумкин-ку.

Футболга алоқадор шахслар орасида миллионларни санъат асарларига сарфлайдиганлар ҳам йўқ эмас. Масалан, Фабио Капелло рассомлик санъатини танлаган, Месси эса коллекцияга қўйилган «Феррари» учун 32 млн. евродан воз кечган, уни истаган маҳал қимматроққа пуллаши мумкин. Лекин футболчилар орасида янги, баҳоси пасайиб бораётган автомобилларни харид қилиш одати ҳам авж олган. Бундай «тойчоқ»ларни катта чегирма билан сотиш мумкин, холос. Бунданда ёмонроқ ҳолат шуки, сўнгги йиллар футболчиларни NFT (100000 евродан қимматроқ турадиган сурат) ва крипто-валюта билан чув туширишмоқда. Миллионлаб маблағлар айнан шу йўналишда хазон бўлмоқда. Турли қаллобликлардан «оғзи куйган» футболчилар энди саройлар эмас, шунчаки, қимматбаҳо уйларни харид қилишмоқда. Бу соҳадаги муаммо - футболчиларнинг ўткир дидли эмасликлари. Масалан, энг машҳур меъморлардан бири Азар ва унинг рафиқаси билан жанжаллашиб қолди. Бельгиялик гамбургер шайдоси мутахассисни уйга ўзгариш киритиш учун олиб келганди. Роналду харид қилган уйларнинг дизайни ҳам талаб даражасида эмасди. Дидни эса пулга сотиб олишнинг иложи йўқ. Фақат либослар дизайнерларига раҳмат айтиш мумкин. Ҳар ҳолда, улар футболчиларни тўғри йўлга бошладилар - Мбаппе тенгдошлари Эвра замондошларига нисбатан модани яхшироқ ҳис этадилар. Патрис вақтида ажабтовур либослари билан «МЮ»да чинакамига кулги бўлганди.

Харажатнинг салмоқли қисми - пулни кўкка совуриш. Деярли барча футболчиларда беҳуда харажат бор. Улар ичидан фақат совғаларга ижобий баҳо бериш мумкин. Холанд «Боруссия» Д. билан хайрлашув чоғи клубнинг барча аъзоларига соат улашиш учун 500000 евродан воз кечганди. Роналду эса собиқ агенти Мендешга Грециядан 10 «лимон»лик оролни тўёна сифатида олиб берди. Ибрагимович Швециядаги оролда овчилик қилиш ва балиқ тутиш учун 2,5 млн. доллардан воз кечди. Мессида 12 млн. долларга баҳоланган яхтаси, бор, Серхио Рамосга тегишли кеманинг нархи - 6 млн. Бироқ на Неймарнинг вертолёти (11 млн. доллар), на футболчилар коллекцияларидаги автомобилларни ўринли харид сифатида баҳолаш мумкин.

Роналдиньо ва Кафу миллионлардан жудо бўлишди, «Ливерпул»нинг собиқ вакили Риисе ва вақтида Англия терма жамоаси дарвозасини ҳам қўриқлаган Жеймс топганларидан кўпроқ маблағни кўкка совуришди, марҳум Марадонанинг қарзи 50 миллионга етганида, у банкрот ҳолатини тан олганди. Энди шубҳали шахслар жаҳон футболини сотиб олишга уринмоқдалар. Суперлига лойиҳаси ташкилотчилари реал даромадга асосланмаган 15 млрд. еврони тарқатиш ниятидалар. Иш ҳақининг оширилиши футболчиларни ақллироқ қилиб қўймагани уларнинг беҳуда харажатларидан кўриниб турибди. Агар футболчига 1 млн. ўрнига 10 млн. берсангиз, у ўзини барчасини лотереяда ютиб олгандек тутади. Бемаъни харидлар фестивали давом этаверади. Чунки маош клубларнинг реал даромадига асосланган эмас. Шу масалани ижобий ҳал этиш вақти келди, акс ҳолда, жаҳон футболи лигалардаги банкротлик ҳолатларига дуч келиши мумкин.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:50, 12.02.2024. Ўқилди: 2857 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 19
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.