Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.07.2025

      13:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Сеара".
      15:05 Чемпионат Сербии. "Железничар" - "Партизан".
      17:10 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Атлетико Минейро".
      19:15 Кубок Испании. 1/8 финала. "Эльче" - "Атлетико Мадрид".
      21:20 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Сеара".
      23:25 "Третий тайм". Станислав Магкеев.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Сербии. "Железничар" - "Партизан".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Кубок Италии. 1/8 финала. "Лацио" - "Наполи".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Турции. "Эюпспор" - "Сивасспор".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.07.2025

      13:00 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Команды. Техническая программа.
      16:35 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Соло. Произвольная программа. Финал.
      18:05 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      18:25 LIVE Летняя Универсиада 2025. Прыжки в воду. Женщины. Трамплин 3 м. Прямая трансляция.
      19:40 "Культовые".
      20:10 Д/ф "Як-15".
      20:55 "Вопреки всему".
      21:25 LIVE Летняя Универсиада 2025. Тхэквондо. Мужчины. До 74 кг, свыше 87 кг; Женщины. До 62 кг, свыше 73 кг. Прямая трансляция.
      23:00 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэт. Техническая программа. Финал.
      00:15 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:50 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      02:10 "Культовые".
      02:40 Летняя Универсиада 2025. Плавание.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.07.2025

      13:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      13:35 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      13:55 Новости.
      14:00 Есть тема! Прямой эфир.
      15:25 LIVE Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Дуэт. Техническая программа. Прямая трансляция.
      16:50 Д/с "Сила воды".
      17:20 Новости.
      17:25 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      18:25 LIVE Летняя Универсиада 2025. Прыжки в воду. Женщины. Трамплин 3 м. Прямая трансляция.
      19:40 LIVE Громко. Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Лига Pari. "Родина" (Москва) - "Черноморец" (Новороссийск). Прямая трансляция.
      23:30 LIVE Летняя Универсиада 2025. Плавание. Прямая трансляция.
      00:15 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:50 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Профессиональный бокс. Василий Жиров против Джо Меси.
      04:05 Борьба. Международный турнир в Венгрии.
      04:55 Новости.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.07.2025

      06:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал.
      08:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 15. Мюре - Каркасон.
      09:30 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал.
      11:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 14. По - вершина Люшон-Сюпербаньер.
      13:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 15. Мюре - Каркасон.
      14:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 12 в Мадриде, Испания. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      15:00 Зал славы. Олимпиада 2024 в Париже.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 12. Ош - Отакам.
      17:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 14. По - вершина Люшон-Сюпербаньер.
      18:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 15. Мюре - Каркасон.
      19:00 LIVE Велоспорт. "Классика Террес-де-л'Эбре" в Испании. Прямая трансляция.
      20:15 Маунтинбайк. "Гоночные велосипеды", 2 эп.
      20:45 Велоспорт. "Наследие велоспорта с Йенсом Фогтом". Интервью с Адамом Блайтом.
      21:15 Скалолазание. Кубок мира. Этап 12 в Мадриде, Испания. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      21:55 LIVE Летняя Универсиада 2025. Плавание. День 5. Прямая трансляция.
      00:35 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 15. Мюре - Каркасон.
      01:30 Велоспорт. Д/ф "Велоспорт в Африке".
      03:00 Снукер. Home Nations. Открытый чемпионат Уэльса в Лландидно, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. Д/ф "Велоспорт в Африке".

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Турк футболидаги рекорд трансфер

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Расман тасдиқланган
Рукн: Янгиликлар
A A A

Саша Боэ - «Бавария» дебютанти. Фабрицио Романонинг маълумотига кўра, «Галатасарой»нинг 23 ёшли ўнг қанот  ҳимоячиси учун мюнхенликлар 30+5 млн. евродан воз кечишди.

Ўтган мавсумда «Бавария»да ўнг қанот ҳимоячиси позицияси муаммолардан холи эди. Нуссаир Мазрауи ва зарур паллада майдонга тушадиган Жашуа Киммихдан ташқари, Бенжамен Павар, Йосип Станишич ва Жоау Канселулар ҳам тўп суришди. Бироқ мавсум якунига етгач, французни «Интер»га сотиб юборишди, Хорватия вакилини «Байер»га ижарага беришди, ижарада ўйнаган португалияликни эса «Манчестер Сити»га қайтаришди.

Жорий мавсумда ўнг қанот ҳимоясини назарий жиҳатдан 4 нафар футболчи ёпиши мумкин эди. Ҳозирча бу тўртлик жамоага фақат руҳан мадад беришга қодирлар:

** Нуссаир Мазрауи - ихтисоси бўйича ўнг қанот ҳимоячиси. Декабрда жароҳат олган бўлсада, Африка Кубоги турнирига йўл олди ва Томас Тухелнинг нафратини қўзғади: «Ажабтовур вазият. У иш ҳақини клубдан олади, унда шартнома бор, у эса ҳамон саломатлигини тиклаш машқлари билан овора». Марокаш терма жамоаси турнир фаворитларидан саналишига қарамай, турнирни эрта тарк этди...

** Буна Сарр - ихтисоси бўйича ўнг қанот ҳимоячиси. Декабрь ойида хочсимон пайидан жароҳат олди, мавсум якунигача сафга қайтиши гумон.

** Конрад Лаймер - зарурат туфайли ўнг қанот ҳимоячиси позициясида ўйнаши мумкин бўлган (ўйнаган) марказий ярим ҳимоячи. Мушаклари шикастланиши оқибатида 1,5 ойга сафдан чиқди, ёрдам бера олмайди.

** Жошуа Киммих - вақти-вақти билан ўнг қанот ҳимоясида тўп сурган марказий ярим ҳимоячи. Унинг елкаси шикастланган. Маълумотларга кўра, бир нечта ўйинларда майдонга туша олмайди. Лаймер ва Киммих жароҳат олишларидан аввал ҳам ўнг қанотни кучайтириш лозимлиги маълум эди: бу футболчилар марказ учун керак эдилар. Сарр мухлислар эрмагига айланди, Мазрауи тез-тез жароҳат оладиган бўлиб қолди.

Назарий жиҳатдан ўнг қанотни «Бавария» нишонида турган Фикайо Томори, Раду Дрэгушин ёки Рональд Араухо билан тўлдириш мумкин эди. Бироқ улар ҳам марказда тўп сурадиган ўйинчилар.

Керакли ихтисосдаги ўйинчини трансфер дарчаси ёпилишидан (1 февраль) аввал харид қилиш талаб этилганди. Жереми Фримпонг («Байер»), Норди Мукиеле («ПСЖ») ва Киран Триппьерлар трансферлари кўриб чиқилди. Триппьер масаласида томонлар «Бавария» фойдасига келишувга эришгандилар. Бироқ тез орада «Ньюкасл» Киран учун катта маблағ талаб қилгани сабабли трансфер амалга ошмади.

Турк футболи учун тарихий кун

Шу пайтгача маҳаллий чемпионатда бунчалик қиммат трансфер бўлмаганди. Женк Тосуннинг рекорди 6 йил умр кўрди. Турк футболчисининг АПЛдаги фаолияти аввалги рекордчи бўлмиш босниялик Баличнинг Ла Лигадаги иштироки каби унчалик юришмади. Асрлар алмашуви даврида 21 млн. евроли трансфер Туркия чемпионати учун кутилмаган ҳодиса эди. Бироқ «Реал»да Балич ишончни оқлай олмади: бошланғич таркибдаги 3та ўйин, битта гол, жароҳатлар. Лекин ЕЧЛ Кубоги соҳиби. Тез орада Балич Туркияга қайтди.

Топ-сотувлар бешлиги айнан 2023/24 йиллар мавсумида икки бор ўзгарди. Ҳозир Боэ янги жамоага ўтди, ундан аввалроқ Арда Гюлер «Реал»га йўл олганди. Тўғри, турк ўғлони январда «қироллик клуби»даги дебютини нишонлади. Йирик трансферларнинг аксарияти (6та) «Фенербахче»да амалга оширилди. Туркиянинг қолган топ-клублари етакчи ўнликда кам кўриниш берадилар.

Саша Боэ ким?  Теннис билан  шуғулланган ва  Камерунга ҳеч қачон бормаган

Боэ болалигида теннис билан шуғулланган ва моҳир теннисчига айланиши мумкин эди. Бироқ якунда жамоавий спортни танлади ва «Ренн» тизимида таҳсил ола бошлади. 18 ёшида Саша Лига 1да илк бор майдонга тушди. «Дижон»даги 1 йиллик ижарадан кейин уни «Галатасарой» 5,65 млн. еврога харид қилди. Лекин жароҳат туфайли дебютини нишонлай олмади.

Кейинги мавсумда Боэ Туркия чемпионатида зафар қучди, 178 см.ли бўйи билан ҳаводаги яккакурашларда ғолиб чиққан етакчи 20ликдан жой олди. Рақибдан тўпни тортиб олиш бўйича 3 нафар футболчи Сашадан яхшироқ натижага эришди, ҳимоячилар ўртасида алдамчи ҳаракатлар борасида 5-ўринни эгаллади.

Туркиядаги 3-мавсумида ЕЧЛ билан танишган Боэ «Копенгаген»га гол урди, «Бавария» билан куч синашди ва иккала учрашувда Лерой Санега қарши тўп сурди. Айниқса, Истанбулдаги баҳсда энг яхши ўйинчилар сафида бўлди: тўпни рақибларидан тортиб олди, хавфли вазиятларни яратди, дарвоза томон зарбалар йўллади, гарчи Кейннинг гол уришига қаршилик кўрсата олмаган бўлса ҳам. Турк футболи бўйича бош эксперт Эльвин Керимов Боэнинг фаолиятини эртакка қиёслади: «1,5 йил аввал «Галатасарой»нинг ўнг қанотидаги 3-рақамли ҳимоячи «Бавария» ўйинчисига айланганига ишониш қийин».

Воқеа қай тариқа  рўй берди?

2022 йил ёзида «Галатасарой»да мураббий алмашди - Окан Бурукка ўйинчилар ҳақида маълумот берган Доменик Торрент Боэ билан ҳамкорликни тўхтатишни тавсия этганди. Жамоанинг мавсумолди тайёргарлигида Саша иштирок этмади: оилавий сабабларга кўра, (ногиронлар аравасида юрадиган бувиси ёнида бўлиб) 19 ёшлилар жамоасида шуғулланди. Бироқ 2022/23 йиллар мавсуми арафасида икки нафар ўнг қанот ҳимоячиси жароҳат олишди. Шу сабабли старт беллашувида Боэ майдонга тушишга мажбур бўлди. Кейинчалик футболчи шундай деганди: «1-бўлимни жуда ёмон ўтказдим. Танаффусда ўзимга ўзим шундай дедим: «Ё 2-бўлимда бор кучингни берасан, ёки яна U-19га йўл оласан». Ва ҳимоячи ўша ўйиннинг энг фаолларидан бири бўлди: 5та яккакурашда ғолиб чиқди, 2 марта рақиб узатмасини илиб олди, 4та ҳаводаги курашни ўз фойдасига ҳал қилди ва аниқ узатмалар борасида юқори кўрсаткични кўрсатди. Натижа - асосий таркибдан доимий ўрин, чемпионлик ва ЕЧЛ йўлланмаси.

Боэ Францияда туғилган бўлсада, аслида камерунликлар аждодидан. У аввалги АК ва ЖЧ-2022 саралашида Камерун терма жамоасининг дастлабки рўйхатига киритилганди. Лекин Саша Франция ёшлар термаси билан Евро-U21 турнирида ўйнашни афзал кўрди. Бироқ жароҳат олгани сабабли, бу жамоа заявкасидан ҳам четда қолди.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 08:07, 15.02.2024. Ўқилди: 3806 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.