Римнинг "Лацио" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри Италия А Серияси раҳбариятини ўз жамоасига нисбатан нохолисликда айблади. Мутахассис "бьянкочелестлар" ўйнаши керак бўлган жадвалдан ғазабда.
"Бизни қийин аҳволга солиб қўйгани учун А Серияга миннатдорчилик билдирамиз. "Бавария" билан ўйиндан кейин маҳаллий вақт билан 12:30да ўйнашга мажбурмиз", - деди италиялик мураббий.
Эслатиб ўтамиз, ҳафта ўрталарида "Лацио" ўз майдонида "Бавария"ни минимал 1:0 ҳисобида мағлуб этганди. Айни дамда Сарри шогирдлари Италия чемпионати доирасидаги "Болоня"га қарши баҳслашмоқда бормоқда. "Лацио" бугунги ўйинда ғалаба қозонса, А Серияда олтинчи ўринга кўтарилиши мумкин.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).