Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мачей Скорза: «Ўзбекистонда бизга «Пахтакор» ҳақида маълумот етказиб берувчи одам бор»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Репортажлар
A A A

Осиё чемпионлар лигаси ўйинлари билан янги мавсумга старт берилмоқда. "Пахтакор" дастлабки ўйинни ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ал-Иттифоқ" клубини қабул қилади. Анъанага кўра, ўйиндан олдин расмий матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Мачей Скорза ("Ал-Иттифоқ" клуби бош мураббийи):
— Мусобақа ижобий натижа билан бошлаш биз учун муҳим аҳамиятга эга. Мусобақага яхши тайёргарлик кўрдик. Эртага ҳар иккала жамоа ғалаба қозонишни истайди. "Пахтакор"га қарши кечадиган ўйин биз учун қийин кечади. Боиси, биз рақибимизнинг ҳозирги ҳолатини билмаймиз. "Пахтакор" ҳали миллий чемпионатда мавсумни бошламаган. Шунга қарамай, эртанги ўйинда ғалаба қозонишга ва бу ердан ижобий натижа билан қайтишга ҳаракат қиламиз.

Яҳё Шерий ("Ал-Иттифоқ" клуби футболчиси):
— Ўзбекистонга келганимиздан хурсандмиз. "Пахтакор"ни ютишга ҳаракат қиламиз. ОЧЛнинг кейинги босқичига чиқиш учун мусобақани ғалаба билан бошламоқчимиз.

— Сиз "Пахтакор"нинг қандай ўйнашини билмаслигингизни айтиб ўтдингиз. Эртага жамоангизнинг ўйинини қандай ташкил қилмоқчисиз: ҳимоявийми ўйинми ёки ҳужумкор?
М.Скорза: — "Пахтакор" етарли маълумотга эгамиз. Бу маълумотлар бизга ёрдам бериши керак. Бизда "Пахтакор" ҳақида сирли бўлган маълумотлар бор, уларни ошкор қила олмайман. Ўзбекистонда бизга маълумот етказиб бериб турадиган инсон бор.

— "Пахтакор" 2009 йили ОЧЛнинг нимчорак финалида сафарда "Ал-Иттифоқ"ни мағлуб этганди. Эртага ўша мағлубият учун қасос олишни ният қилганмисиз?
Яҳё Шерий: — Ўтган иш ўтди. Бу ҳақда ўйламаймиз. Эртага янги баҳсда тўқнаш келамиз. Биз бугунги кун ҳақида ўйлаймиз. Эртага албатта ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

— ОЧЛда муносиб иштирок этиш учун жамоа таркибни кучайтирдими?
— Биз ОЧЛга жиддий эътибор қаратганмиз. Боиси, миллий чемпионатда 6-ўринда боряпмиз. Барча жамоалар қатори биз ҳам ушбу мусобақада ғолиб чиқишни истаймиз. Бор эътиборимизни турнирда яхши иштирок этишга ва унда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Мен фақат Принц Таго номли ҳужумчини айта оламан. Шунинг ўзи бизга етарли бўлади.

— Яҳё Шерий кўринишидан ёшга ўхшайди. У эртага асосий таркибда майдонга тушадими?
М.Скорза: — Бугун яна бир машғулот бор. Шундан сўнг асосий таркиб ҳақида якуний қарор чиқараман. Жамоамиздаги ҳар бир футболчи асосий таркибда майдонга тушиши мумкин. Яҳё 23 ёшга тўлган.

— Жамоа Тошкентга кеча етиб келди. 48 соат вақт маҳаллий иқлимга мослашиш учун етарли бўладими?
— Бу вақт иқлимга мослашиш учун етарли. Маҳаллий иқлим ҳам унчалик совуқ эмас. Бу ҳаво футболчиларнинг майдонга тушиши ва яхши ўйин кўрсатиши учун етарли бўлмайди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:45, 25.02.2013. Ўқилди: 6116 марта. Фикрлар: 36 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик