Бугун 31 май, 2026 йил, якшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Андижон» охирги назорат учрашувини ўтказди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мавсумолди йиғинлар / Назорат учрашувлари
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун «Андижон» янги мавсум учун тайёргарлик жараёнидаги охирги ўртоқлик учрашувида иштирок этди. Олдин хабар берганимиздек, спарринг-рақиб «Динамо» клуби бўлди.

Ўйин олдидан ёмғир ёғишни бошлади ва футболчилар учрашувни айнан ёмғир остида ўтказдилар. Лекин бу ҳолат жамоаларга у қадар ҳалақит қилгани йўқ. Дарвоқе, учрашув «Одил Жуниор» номидаги футбол академияси сунъий майдонида бўлиб ўтди.

Ўйин жуда қизиқарли ҳамда кескин ҳужумларга бой ўтди. «Андижон» футболчилари баҳс бошиданоқ ташаббусни ўз қўлига олиб, рақиб дарвозаси олдида бирин-кетин хавфли ҳужумларни уюштира бошлади. Футболчилар ўйиндан-ўйинга анча шаклланиб бораётгани бугунги беллашувда яққол кўринди ва албатта ижобий ҳолат.

Учрашув давомида надижонликларда гол уриш учун жуда қулай имкониятлар бўлди. Лука Згурский, Шерзод Эсанов, Фарҳод Соҳибжонов ва яна бошқа ўйинчиларнинг зарбалари жуда хавфли чиқди. Гоҳида дарвозабон маҳорат кўрсатди, яна баъзида дарвоза устуни уларни голдан сақлаб қолди. Айрим ҳолатларда эса тўп дарвозанинг шундоқ ёнгинасида ўтиб кетаверди.

Ҳа, рақиб жамоада ҳам айрим ҳолатларда имкониятлар кўзга ташланди. Аммо ҳимоячиларимиз ва дарвозабонимиз ўз вақтида реакция кўрсата олдилар. Ўйин 0:0 ҳисобида якунланди. Ёмғир ёғиб турганига қарамасдан футболчилар майдонда тиним билмадилар. Бу худди Суперлиганинг расмий мақомдаги ўйини каби кечди, десак муболаға қилмаган бўламиз.

Қолаверса, учрашувни томоша қилиш учун бир қанча мутахассислар ҳам келишди. Чунки баҳс ўртоқлик мақомида бўлсада, қизиқиш анчагина эди. Шунингдек, майдон эгаси, ЎФА биринчи вице-президенти Одил Аҳмедов ҳам ўйинни бевосита стадионда кузатиб борди.

«Андижон» матбуот хизмати.

Манба: andijanfc.uz
Киритилди: 19:02, 25.02.2024. Ўқилди: 1003 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик