Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • 2:1
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 2:1
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • 1:0
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • 1:0
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
      • 05.04.2026 17:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 05.04.2026 19:15
      • Валенсия
      • -:-
      • Сельта
      • 05.04.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Севилья
      • 06.04.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма
      • 05.04.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Болонья
      • 05.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Торино
      • 05.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Рома

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Насаф 5 10
5 Пахтакор 4 9
6 Навбаҳор 5 9
7 Локомотив 5 7
8 Хоразм 5 7
9 Андижон 5 6
10 Қизилқум 4 6
11 Қўқон-1912 5 5
12 ОКМК 4 4
13 Динамо 5 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 5 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив
5-тур Хоразм 2-1 Динамо
5-тур Навбаҳор 2-1 Машъал
5-тур Насаф 1-0 Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мурод Исмоилов: «Айғоқчиларга салом!»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Репортажлар
A A A

Ўйиндан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Пахтакор" клуби бош мураббийи Мурод Исмоилов иштирок этди.

— Барча мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Уларни хурсанд қилганимиздан биз ҳам хурсандмиз. Кеча айтиб ўтганимдек, мавсумнинг илк расмий ўйини бўлгани учун биринчи бўлимда йигитларда ҳаяжон ва ўзларига бўлган ишончнинг пастлиги кўзга ташланди. Иккинчи бўлимда бу ҳолат ўтиб кетди ва рақибни таъқиб қилиб ўйнадик. Ўйинимиз чиройли чиқди, деб айта олмайман. Рақиб охиригача интизомли ўйнашга ҳаракат қилди. Бундай ўйинларда биринчи гол урган, омади келган жамоа ютиб кетади. Кейинги ўйинларда бугун йўл қўйган хатоларни такрорламасликка ҳаракат қилди.

— Ўйин давомида Станислав Андреев олдингизга жуда кўп маротаба келди. У билан нима ҳақида суҳбатлашдингиз?
— Жамоа футболчилари билан ўйиндан олдин келишилган вазифалар бўлади ва ўйин давомида уларга айрим ўзгартиришлар киритиш керак бўлади. Асосан ана шулар ҳақида гап кетди.

— Дилшод Шарофетдиновнинг асосий таркибда майдонга туширишдан мақсад нима эди?
— Дилшод ўқув-машғулот йиғинлари давомида ўтказилган 10та назорат ўйинларида жуда яхши ўйин кўрсатди. Мураббийлар билан шу хулоса келдикки, Шарофетдинов ўтган йилгига қараганда ўсишга эришган. Жамоанинг бугунги ҳолатидан келиб чиқиб айтадиган бўшлсак, унинг бугунги ўйини қониқтирди.

— Жамоа ниманинг эвазига ғалаба қозонди деб ўйлайсиз?
— Рақиб каби биз ҳам жамоавий ва интизомли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Темурхўжанинг ўз вақтида захирадан майдонга туширганим ва омад туфайли ғалаба қозондик. Бугун ҳар иккала жамоа ғалабага муносиб эди.

— Жамоага ўйинни ўз зиммасига оладиган плеймейкер футболчини таклиф этишнинг иложи йўқми?
— Сафимизда яққол юлдузлар йўқ. Аммо иқтидорли ўсиб келишмоқда. Улар Ўзбекистон ёшлар ва ўсмирлар терма жамоасига номзод футболчилар ҳисобланишади. Ўз имкониятларимиздан келиб чиққан ҳолда, биринчи даврагача мана шу таркиб билан ўйнашга ҳаракат қиламиз. Майдон марказида Махарадзе, Шарофетдинов, Қиличев етакчиликни қўлига олиб, жамоани бошқаришади деб ўйлайман. Шунингдек, бу позицияда Жамшид Искандеров ўйнай олади. Биз ҳам ўйинни бошқарадиган футболчини жон-жон сафимизга қабул қилган бўлардик. Аммо клубнинг ҳозирги ҳолати бунга имкон бермайди.

— Пенальти борасида нима дея оласиз?
— Пенальти борасида эътирозим йўқ. Андреев сув ичиш учун захира ўриндиғи олдига келганида, ундан пенальти борасида сўрадим. У вазиятга яқин тургани учун пенальти борлигини айтиб ўтди.

— Жамоага қўшилган янги футболчиларнинг ўйини борасида нима дея оласиз?
— Мерзяковнинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим. У ёмон таассурот қолдирмади. Кеча айтиб ўтганимдек, Жора Оганесян жамоага тўлиқ қўшилиб кетиши учун вақт керак.

— Шерзод Каримов алмаштирилишидан аввал жарима зарбаси орқали дарвозаси устунини нишонга олди. У гол урганида алмаштирилармиди?
— Шерзодни алмаштириш борасида бир қарорга келиб бўлгандим. Агар Каримов гол ура олганида майдонни чиройли ҳолатда, мухлисларнинг қарсаклари остида тарк этган бўларди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам футболчи алмаштирилган бўларди.

— Рақиб жамоа сиз кутган ўйинни кўрсатдими?
— Ҳа, рақибдан шундай ўйин кутгандим. Ўзгача ҳолатни кўрганим йўқ. Футболчиларнинг жойлари ўзгарган бўлиши мумкин холос.

— Ёш йигитлар мавсумни бир текисда ўтказа олишига ишонасизми?
— Бу йигитларга ҳам ўйин амалиёти керак. Фақат натижани ўйлаб, бошқа футболчиларни оладиган бўлсак, ёш ўйинчиларимиз ўйин амалиётисиз қолиб кетишади. Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган футболчиларимиз ўйин амалиётига эга бўлиб туришлари лозим. Бугун Козак ўйнади, Аббос захирадан майдонга тушди. Улар ЖЧга кетишганида бизда муаммо юзага келиши мумкин. Бир нечта ўйинларни уларсиз ўтказишимизга тўғри келади.

P.S. Матбуот анжумани сўнгида Мурод Исмоилов "Айғоқчиларга салом!" дея матбуот анжумани хонасини тарк этди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:26, 26.02.2013. Ўқилди: 6631 марта. Фикрлар: 19 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик