Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3877 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      08:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      14:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      16:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      18:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      20:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      22:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      00:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      02:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      04:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 11.09.2025

      05:45 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Гонка преследования.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 "География спорта". Йошкар-Ола.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 "Культовые".
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия.
      18:40 "Страна спортивная".
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:45 "Тайны звёзд спорта".
      21:15 "Что за спорт?".
      21:45 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:15 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
      00:30 "Культовые".
      01:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка.
      03:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 6 на автодроме "Игора Драйв".
      07:00 Д/ф "Защита Валерия Васильева".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Амкал" (Москва) - "Салют" (Белгород). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Леон Сатурн" (Раменское) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:30 Смешанные единоборства. UFC 318 в Новом Орлеане, США. Макс Холлоуэй против Дастина Порье. Реванш 2.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:35 Специальный репортаж.
      03:55 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      07:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 3 в Праге, Чехия. Обзор.
      08:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      11:30 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      12:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      14:00 Конный спорт. "Большой шлем" в Калгари, Канада. Конкур.
      15:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 4 эп.
      23:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Икром Норчаев: «Мақсадимиз — бу йил ҳам ўтган йилги натижани такрорлаш»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Шўртан
Рукн: Интервьюлар
A A A

“Шўртан” футбол клубининг ижрочи директори Икром Норчаев янги мавсум арафасида клуб расмий сайти учун интервью берди. Икром Хурсанович интервью давомида жамоанинг жорий чемпионатга тайёргарлиги, клубга янги таклиф этилган футболчилар, жамоа олдига қўйилган вазифа ҳамда “Металлург”га қарши кечадиган биринчи тур учрашуви олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Икром Хурсанович, олий лига бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Клуб раҳбари сифатида «Шўртан»нинг янги мавсумга тайёргарлиги ҳақида нима дея оласиз?
— Ҳақиқатан ҳам, чемпионат бошланишига оз вақт қолди. “Шўртан” футбол клуби янги мавсумга тайёргарликни сал кечроқ бошлади, лекин 14та жамоа иштирок этаётган олий лигага яхши тайёргарлик кўриш учун бу муддат бемалол етади деб ўйлайман. Хабарингиз бор, жамоамиз янги мавсумга тайёргарликнинг асосий қисмини Ғузордаги қароргоҳда клубга қарашли майдонларда ўтказди. Бу ерда барча шароит яратилгани боис машғулот жараёнида муаммолар бўлгани йўқ. Тайёргарликнинг иккинчи қисми Тошкент шаҳрида ўтказилди ва у ерда жамоамиз бир нечта назорат учрашувларида майдонга тушди. Умуман олганда, мавсумга ҳозирликдан қониқдим дея оламан.

— Маълумки, жамоамизнинг «Гулистон»га қарши ўртоқлик учрашувини бевосита стадионда кузатдингиз. Бу ўйин борасида фикрларингиз қандай?
— Дарҳақиқат, “Гулистон” билан кечган учрашувни ҳарбийларга қарашли “Кеч” стадионида кузатдим. Ўйин “Шўртан” устунлигида ўтган бўлса-да, якуний ҳисоб 2:2 натижаси билан якун топди. Менга кўпроқ жамоамизнинг иккинчи бўлимда кўрсатган ўйини ёқди. Биринчи таймда жамоа ҳужумчиси Артуас Фоменко ҳакам томонидан қизил карточка олиб майдондан четлатилди. Бундан ташқари, ушбу футболчи биринчи бўлимда ўз имкониятидан бирмунча паст даражада тўп сурди. Гарчи майдон ҳолати зўр бўлмаса-да, жамоамиз яхши ҳаракат қилди. Лекин менга Ботир Қодирқулов билан Ильнур Хазигалиев кўрсатган ўйин унчалик ёқмади.

— Сизнингча, мавсум арафасида клубга таклиф этилганлар йўқотишлар ўрнини муносиб равишда тўлдира оладими?
— Албатта, 2012 йилдаги таркибимиз жуда кучли эди. Бу ҳақда кўп гапирилди. Янги мавсум арафасида жамоани асосий ўйинчилардан Вадим Афонин, Адама Соро, Патрик Агбо, Ҳамза Каримов, Михаил Наумов, Александр Мерзляков, Фарҳод Тожиев,  Лазиз Убайдуллаев,  Игорь Таран кабилар тарк этишди. Бунақа савияли футболчилар ўрнини боса оладиганларни бирданига топиш қийин. Шундай бўлса-да, имконият даражасида таркибни тўлдиришга эришдик. Ҳозир қўл остимизда ўтган йилгидек жамоа бўлмаса ҳам, ҳарқалай ёмон таркибга эга бўлмадик. Ушбу таркиб билан ҳам бемалол юқори ўринлар учун курашcа бўлади. Кучли таркиб билан ўз имкониятидан паст савияда тўп сургандан кўра, кучсизроқ таркиб билан  юқорига интилган яхши деб ҳисоблайман.

— Куни кеча жамоа бош мураббийи Эдгар Гесс «Футбол шарҳи» кўрсатувига берган интервьюсида «Шўртан» олдига бу йил камида саккизталикка кириш вазифаси қўйилишини айтиб ўтди. Клуб олдига бу йилги мавсум учун вазифа қўйилдими?
— Ҳар бир жамоа мавсум аввалида шароитдан келиб чиққиб ўз олдига вазифа қўяди. “Шўртан”бу йил олий лигада ўзининг 9-мавсумини ўтказади. Тўғрисини айтсам, жамоа устозининг саккизталикка кириш учун кураш олиб борамиз деб айтгани мени ҳайрон қолдирди. Менинг фикримча, мураббийнинг саккизинчи ўрин учун курашамиз дейиши чемпионатда бемалол қатнашсак бўлаверади деган гапга ўхшаб қоляпти. Футболчи клуб билан шартнома тузаётганда ўзига кўпроқ маош белгиланишини хоҳлайди. Бу йил биз билан шартнома тузган футболчиларга ёмон маош белгиламадик. Шундан келиб чиқиб футболчилар бешинчи ўрин учун кураш олиб боришлари керак. Бу фақат менинг гапим эмас, балки вилоят ҳокимининг ҳам биздан талаби шу. Вилоят ҳокимлигида футбол бўйича 2012 йилги мавсум якунларига бағишланган катта йиғилишда вилоятимиз раҳбари Туробжон Жўраев “Шўртан” олдига бу йил ҳам камида бешинчи ўринни эгаллашни бош вазифа қилиб қўйди. Агар мавсум мобайнида молиявий муаммолар халақит бермаса, ўйлайманки, бемалол юқори ўринлар кураша оламиз.

— «Шўртан» олий лиганинг 1-тур учрашувини «Металлург»га қарши ўтказади. Статистикага қарайдиган бўлсак, «Шўртан» сафарда «Металлург»ни ҳали мағлубиятга учратмаган экан. Жамоамиз бу йил Бекободдан уч очко билан қайтишга қодирми?
— Янги мавсумни  “Шўртан” учун олий лигадаги энг ноқулай рақиб “Металлург”га қарши баҳс билан бошлаймиз. Бунинг устига ўйин сафарда бўлиб ўтади. Тўғрисини айтсам, “Металлург”ни қачон ютганимизни ўзим ҳам эслай олмайман. Адашмасам, Сергей Ковшов клубни бошқарган пайти бу жамоани Ғузорда 2:1 ҳисобида мағлуб этгандик. Бемалол айтишим мумкин, ҳар икки жамоа ўртасидаги аксарият беллашувлар “Шўртан” устунлигида ўтган, аммо кўп ҳолларда “Металлург” ғалабани илиб кетган. Аммо энди у пайтлар ўтиб кетди деб ўйлайман. Чунки жамоамизнинг ҳозирги таркиби билан “Металлург”ни айнан Бекободда мағлуб этса бўлади. Агар шу куни омад биздан юз ўгирмаса, уч очко билан қайтишга ҳаракат қиламиз. Лекин шу ўринда чемпионатнинг илк учрашуви ҳар иккала жамоа учун осон кечмаслигини унутмайлик.

— Сизнингча, бу мавсумда қайси жамоалар совринли ўринлар учун кураш олиб боришади?
— Бу йилги чемпионатда асосан пойтахт жамоалари совринли ўринлар учун кураш олиб боришади. “Локомотив”, “Бунёдкор”, “Пахтакор” клубларига “Насаф” жиддий қаршилик кўрсатиши мумкин. Шунингдек, “Нефтчи” билан “Шўртан” ҳам ўз кучини кўрсатишга ҳаракат қилади.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 14:40, 01.03.2013. Ўқилди: 4440 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Херар Пике “Манчестер Юнайтед”да дастлаб ҳужумчи сифатида тўп сурган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.