Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • 0:2
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • 3:2
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • 0:1
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 8 18
2 Пахтакор 7 18
3 Нефтчи 7 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 ОКМК 8 11
8 Локомотив 8 11
9 Хоразм 7 9
10 Қизилқум 8 9
11 Сурхон 8 8
12 Қўқон-1912 7 7
13 Динамо 7 7
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро
8-тур Сурхон 0-1 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперлига-2024: 1-турда юз берган 10 та баҳсли вазият юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ҳакамлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча, 4 март куни Ўзбекистон Суперлигасининг янги, 2024 йилги мавсуми илк тури ўз ниҳоясига етди. Анъанага кўра, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази тур якунлангач, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг янги мавсумдаги биринчи йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди. Дастлабки тур ўйинларида жами 10 та баҳсли вазият юзага келди: қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарор билан танишишингиз мумкин.

1-вазият: «Навбаҳор» – «Динамо» учрашуви, эҳтимолий қизил карточка.

Чемпионатнинг очилиш учрашуви 14-дақиқасида «Навбаҳор»нинг 9-рақамли футболчиси О. Ҳамробеков тўп учун курашда рақиб жамоанинг 10-рақамли аъзоси Ж. Кожога нисбатан қўпол ўйин намойиш этган. Бош ҳакам эҳтиётсиз ўйин учун Ҳамробековга сариқ карточка кўрсатган. ВАР ҳакамлари такрорий лавҳаларни ҳар хил ракурсдан кўриб чиқиб, контакт яққол кўринган кадрни топа олмагач, бош ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлади.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри деб топилди.

2-вазият: «Навбаҳор» – «Динамо» учрашуви, эҳтимолий пенальти.

Учрашувнинг 1-бўлимига қўшиб берилган дақиқаларда «Динамо»нинг 8-рақамли футболчиси Хислат Ҳалилов мезбонлар жарима майдончаси ичида тўп учун курашиб, рақиб оёғига чалиниб йиқилган. Ушбу вазиятда бош ҳакам Наманган клуби аъзоси тўпга биринчи теккан, деб ҳисоблаб, ўйинни давом эттиришга рухсат берган. Бироқ, Эксперт-ҳакамлар комиссияси бу вазиятда ҳимояланаётган футболчи эҳтиётсизлик намойиш этганини ҳисоблаб, пенальти белгиланиши тўғри қарор бўлишини қайд этишди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ҳакамлар жамоасининг қарори нотўғри деб топилди.

3-вазият: «Навбаҳор» – «Динамо» учрашуви, мезбонлар фойдасига пенальти.

Ўйиннинг 82-дақиқасида «Динамо» жарима майдончаси ичида 26-рақамли ҳимоячи К. Шарафутдинов рақиб аъзоси А. Исмоиловга нисбатан қўполлик намойиш этгач, у йиқилган. Дастлаб бош ҳакам Раҳимбек Каримов ўйинни давом эттиришга рухсат берган. ВАР ҳакамлари ушбу вазиятни такроран кўриб чиқиб, бош ҳакамни монитор олдига чақирган. Сўнгра, бош ҳакам такрорларни кўриб чиққач, 11 метрлик жарима зарбаси белгилаб, қоида бузган футболчига сариқ карточка кўрсатган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Пенальти тўғри қўйилган, жарима майдончаси ичида ҳақиқатдан ҳам қўпол ўйин кузатилган. Бироқ, бош ҳакам томонидан кўрсатилган сариқ карточка нотўғри берилган.

4-вазият: «Навбаҳор» – «Динамо» учрашуви, «Динамо» дарвозасига эҳтимолий пенальти.

Учрашувнинг 90+7-дақиқасида «Навбаҳор»нинг 11-рақамли футболчиси А. Собиржонов тезкор қарши ҳужум чоғида ортидан келаётган рақиб ҳимоячиси билан тўп учун курашдан сўнг, жарима майдончаси ичида йиқилган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси бу вазиятда тўп учун табиий кураш кечгани ва ҳимоячи тўпга биринчи тегиб, шундан сўнг ҳужумчи ва унинг ўртасида контакт бўлганини қайд этди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ўйин давом эттирилиши тўғри қарор. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри деб топилди.

5-вазият: «Насаф» – «Олимпик» ўйини, 2-сариқ карточка, четлатиш.

Қаршидаги учрашувнинг 83-дақиқасида «Олимпик»нинг 18-рақамли футболчиси А. Абдирасулов рақиб ҳужумчисини қўполлик билан бартараф қилгани боис, бош ҳакам Азиз Асимов томонидан ўйиндаги 2-сариқ карточкасини олиб, майдондан четлатилган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Сариқ карточкаси бор футболчи истиқболли ҳужумни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун майдондан асосли четлатилган. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри деб топилди.

6-вазият: «Локомотив» – «Металлург» баҳси, меҳмонларнинг голи.

Учрашувнинг 43-дақиқасида мезбонлар жарима майдончаси ичида тўп учун кураш чоғида тўқнашув юзага келган, бу пайтда 70-рақамли ҳимоячи қўли билан тўпга ўйнаган. Шундан сўнг, ВАР ҳакамлари бош ҳакамни экран ёнига чақирган. Якунда бош ҳакам Олим Тўйчибоев 11 метрлик нуқтага ишора қилган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: ВАР вазиятга аралашиб, тўғри қилган. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри деб топилди.

7-вазият: «Локомотив» – «Металлург» баҳси, меҳмонларнинг эҳтимолий пенальти.

Баҳснинг 89-дақиқасида меҳмонлар ҳужуми чоғида «Локомотив»нинг 2-рақамли футболчиси А. Абдурашидовнинг қўлига тўп теккандек кўринган. Бош ҳакам учрашувни давом эттиришга рухсат берган, ВАР такрорий лавҳалар орқали ҳимоячининг қўли табиий ҳолатда бўлганини қайд этган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Қўл табиий ҳолатда бўлган, бу вазиятда пенальти йўқ. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри деб топилди.

8-вазият: «Сурхон» – «Пахтакор» баҳси, мезбонларнинг бекор қилинган голи.

Тошкентдаги баҳсда «Пахтакор» дарвозасига урилган ушбу гол биринчи ёрдамчи ҳакам томонидан офсайд, дея қайд этилган. ВАР ҳакамлари такрорий лавҳалар орқали чизиқ тортиб, ушбу вазиятда ўйиндан ташқари ҳолат борлигини тасдиқлаган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: ВАР ҳакамлари томонидан тортилган чизиқ ҳам барчасини исботлаб турибди, гол офсайддан урилган. Ҳакамлар жамоасининг қарори тўғри деб топилди.

9-вазият: «Сурхон» – «Пахтакор» баҳси, эҳтимолий пенальти.

Ушбу вазиятда дастлаб ўйинни давом эттирган бош ҳакам Абдурашид Худойбергановни ВАР ҳакамлари эҳтимолий пенальти сабабли экран ёнига чақирган. Такрорларни кўриб чиққан бош ҳакам тўп учун табиий кураш кетган, деб ҳисоблаб, ўз қарорини ўзгартирмаган.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бош ҳакам ўз қарорида қолиб тўғри қилган, бу вазиятда тўп учун табиий кураш содир бўлган. Ҳакамнинг қарори бир овоздан тўғри деб топилди.

10-вазият: «Сурхон» – «Пахтакор» баҳси, эҳтимолий жарима зарбаси.

Учрашув 2-бўлимида «Сурхон» ҳужумчиси рақиб дарвозабони билан деярли бирга-бир вазиятга чиқди. Тўп учун олдинга чиққан дарвозабон ҳужумчи билан жарима майдончаси ташқарисида тўқнашди ва ҳужум тўхтатилди. Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов учрашувни давом эттиришга рухсат берди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Дарвозабон тўпга ўйнаган, шундан сўнг ҳужумчи билан контакт содир бўлган. Бу вазиятда ўйин давом эттирилади. Бош ҳакамнинг қарори тўғри деб топилди.

Манба: https://t.me/uzfhm
Киритилди: 19:28, 05.03.2024. Ўқилди: 1767 марта. Фикрлар: 9 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Нефтчи Алишер Одилов 3
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
9 Нефтчи Зоран Марушич 3
10 Бухоро Шерзод Эсанов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик