Бугун 20 апрель, 2026 йил, душанба.

      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 19.04.2026 18:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 19.04.2026 18:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Сандерленд
      • 19.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Бёрнли
      • 19.04.2026 20:30
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Арсенал
      • 21.04.2026 00:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
  • «A» Серия
      • 19.04.2026 15:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Торино
      • 19.04.2026 18:00
      • Верона
      • -:-
      • Милан
      • 19.04.2026 21:00
      • Пиза
      • -:-
      • Женоа
      • 19.04.2026 23:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Болонья
      • 20.04.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 19.04.2026 16:00
      • Сўғдиёна
      • 2:3
      • Бунёдкор
      • 19.04.2026 18:15
      • Қўқон-1912
      • 0:0
      • Андижон
      • 21.04.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Осасуна
      • 21.04.2026 22:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Валенсия

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 33 70
2 Манчестер Сити 32 67
3 Ман. Юнайтед 33 58
4 Астон Вилла 33 58
5 Ливерпуль 33 55
6 Челси 33 48
7 Брентфорд 33 48
8 Борнмут 33 48
9 Брайтон 33 47
10 Эвертон 33 47
11 Сандерленд 33 46
12 Фулхэм 33 45
13 Кристал Пэлас 31 42
14 Ньюкасл 33 42
15 Лидс 33 39
16 Ноттингем Форест 33 36
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 33 31
19 Бёрнли 33 20
20 Вулверхэмптон 33 17

Ўтган ўйинлар. 31-тур

31-тур Вулверхэмптон 2-2 Арсенал
31-тур Борнмут 2-2 Ман. Юнайтед
31-тур Брайтон 2-1 Ливерпуль
31-тур Фулхэм 3-1 Бёрнли
31-тур Эвертон 3-0 Челси
31-тур Лидс 0-0 Брентфорд
31-тур Ньюкасл 1-2 Сандерленд
31-тур Астон Вилла 2-0 Вест Хэм
31-тур Тоттенхэм 0-3 Ноттингем Форест

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Жим Рэтклифф: «МЮ»ни ўз жойига қайтариш вақти келди...»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, британиялик миллиардер Жим Рэтклифф «МЮ» акцияларидан 25 фоизини сотиб олиши билан клуб ҳаётида катта аҳамият касб этадиган Директорлар кенгашига кирди.

Таниқли сармоядор энди бирдан кенг қамровда ҳаракат бошламоқчи. Сэр Рэтклифф жумладан, «МЮ» клуби расмий телеканалига берган интервьюсида «қизил иблислар»ни аввалги даражага олиб чиқиш йўлида бор имконияти ва кучини асло аямаслигини алоҳида урғулади. Бинобарин, у болалигидан «МЮ»га орзудаги жамоа сифатида қараган.

Янги иши бўйича

- Ҳозир таърифланмас ажойиб туйғу ичидаман. Очиғи, «МЮ» оиласига кирганим шунчаки, фантастика. Ҳалигача бунга ишонолмаяпман, мени бир чимчилаб қўйсангиз ҳам майли... Барчаси болалик орзуси рўёбига ўхшайди. Бош­қача ифода этганда, ақлга сиғмас лаҳза! Албатта, «МЮ»ни энг юксакликка қайта кўтариш миссиясида иштирок этишимдан алоҳида фахрланаман. Ақлимни танибманки, ота-онам ҳам ҳамиша «Юнайтед»га мухлислик қилишган. Ҳозир фақат бир жиҳатдан надомат чекишим мумкин - улар бугун орамизда йўқ, афсус, «МЮ» бошқарув тизимига қўшилганимни кўришмади...

Шахсий манфаат масаласи

- Ишонинг, ушбу сармоялашнинг моддий жиҳатларига умуман қизиқмайман. Зеро, кимё­вий моддалар, нефть ва газ йўналишида етарлича даромадга эгаман. Оддий айтганда, «МЮ» акцияларини футбол ортидан ҳам пул топиш учун харид қилмадим. Аввало, жамоани яна энг юқори чўққига кўтариш, уни ғолиб сифатида кўришдан манфаатдорман. Ахир «МЮ» учун муваффақиятсиз давр бошланганига нақ 11 йил бўлди. Демоқчиманки, клубни ўзига тегишли ҳаққоний жойига қайтариш вақти келди аллақачон. Эсласангиз, Алекс Фергюсон келишидан олдин ҳам худди шундай давр кузатилган эди жамоа ҳаётида.

Энг асосий мақсадлар

- Айни ҳолатда олдимизда икки муҳим вазифа турибди. Улардан бири узоқ муддатга мўлжалланган. Яъни клубни ўзимиз хоҳлаган жойга олиб чиқиш миссиясини аста-секин, қатъий режа бўйича амалга оширишимиз керак. Лекин қисқа муддатга қаратилган масъулиятли вазифа ҳам бор - клубдан ҳозирги кўринишида максимал даражада фойдаланиб, келаси мавсум Чемпионлар Лигасида ўйнашини таъминлашимиз зарур. Буни уддаласак, жуда зўр бўларди, албатта. Ҳаммаси жуда оддий. Ўйлайманки, кўпчилик бизни фақат ўйинларда ғалаба қозониш, АПЛ ва Чемпионлар Лигасида бош кубок учун курашиш қизиқтиришини яхши тушуниб турибди. Эҳтимол, бироз тарафкашлик қилаётгандирман, лекин «МЮ» ер юзидаги энг катта, энг буюк ва энг машҳур футбол клуби эканлигига аминман. Фақат ҳаммасини шошилмасдан, пухта режа асосида тўғри ва эҳтиёткорлик билан амалга оширишимиз талаб этилади. Қисқаси, лойиҳамиз бир лаҳзалик ўзгариш саналмайди, балки камида 2-3 мавсумни ўз ичига олган ривожланиш стратегиясидир. Шу ўринда жамоа мухлисларидан бироз сабр қилишлари, яхши кунлар узоқда эмаслигига ишонишларини сўрамоқчиман.

Қатар шайхига муносабати

- Шайх Жассимни назарда тутяпсизми? Тўғриси, клубда ҳеч ким у билан бирор марта кўришмаган. Жумладан, Глейзерлар ҳам шайх билан учрашишмаган.

«Юнайтед»га боғлиқ асосий хотира

- Энг асосийси хотирами? Шубҳасиз, аввало, ЕЧЛ-1998/1999 финалини тилга оламан. Сеҳрли ғалаба! Ўша финални стадионда 11 ёшли ўғлим билан бирга томоша қилгандим. «Бавария»га қарши учрашувнинг охирги 3 дақиқаси миямга абадий муҳрланган. Бунақасини унутиш мумкин ҳам эмас. Хотирамда мангу қоладиган ажойиб лаҳза - бунга бошқа таъриф ортиқча!

Берраданинг ўтиши

- «Манчестер Сити» билан Омар Беррада масаласида дўстона алоқа ўрнатдик. Айтишим керак, ҳаммасини тезда тинч йўл билан ҳал қилдик. Бинобарин, «Сити» вакиллари Омар «МЮ» чорловини нима учун қабул қилишни истаётгани моҳиятини тушунишди ва унга қаршилик кўрсатишмади.

Эшворт билан боғлиқ вазият

- Менимча, Дэн Эшворт мукаммал спорт директори, жаҳон футболидаги энг яхшиларидан биридир. Ўйлайманки, у «МЮ»нинг янги лойиҳаси учун жуда муносиб номзод! Эҳтимол, футболда энг керакли лавозимни эгаллашни хоҳлаган кишига бундай муносабатда бўлиш мумкин эмас. Бу - бироз аҳмоқлик, бемаънилик. Ҳар ҳолда, ўз ишини қойилмақом даражада уддалайдиган ажо­йиб мутахассиснинг нақ 1,5 бекор ўтириши ақлга сиғмайди.

«Манчестер Сити» ва «Ливерпул»га нигоҳ

- Яширишга ҳожат йўқ, бу икки клуб «МЮ» учун рақобатчи, бошқача айтганда, душман ҳисобланади. Менга ҳеч нарса уларни шоҳсупадан йиқитишдан кўра кўпроқ завқ бағишламайди! Аммо тан олишимиз керак, ҳозирги ҳолатда «Сити» ва «Ливерпул»дан кўп нарсаларни ўрганишимиз мумкин. Ҳар иккиси пухта шакллантирилган ташкилотга айланиб улгурди ва тизимида ажойиб шахслар бор, ҳавас қилса арзийдиган иш муҳити ҳукмрон. Гарчи рақиб саналсада, ҳар икки жамоага ҳам катта ҳурмат билан қарайман. Лекин такрор айтаман, «Сити» ва «Ливерпуль» биз учун душман мақомида қолаверади.

Глейзерлар иши

- Жоэль ва Авраам билан яхши муносабатдамиз. Ўртамизда ишончли алоқа шаклланган. Муҳими, уларга ҳам энди спорт компоненти билан шуғулланаётганимиз маъқул.

Футболчилар ва ходимларни жалб этиш аҳамияти

- Менимча, замонавий футболда энг муҳими - кадрлар танлаш. Шубҳасиз, «МЮ» бу масалада жуда кўп пул сарфлаган, аммо бошқа илғор клублар каби яхши самара кўрмаган. Энди кадрлар сиёсатини ҳам тартибга солиш мақсадга мувофиқ, албатта.

МУҲАММАДХОН тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:49, 07.03.2024. Ўқилди: 2075 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 23
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 12
7 Арсенал Виктор Дьокереш 12
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 11
9 Ливерпуль Юго Экитике 11
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик