Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Таэквондочиларимиз тўлиқ таркиб билан Париж-2024 Олимпия ўйинларига йўлланма олишди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / таэквондо
Рукн: Янгиликлар
A A A

Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси масъулиятли давр - Париж-2024 Олимпиадаси циклининг квалификацион босқичини катта муваффақият билан тугатмоқда. Жамоа олдига қўйилган биринчи вазифа максимал даражада бажарилди. Ҳамюртларимиз 100 фоизлик натижа кўрсатиб, Франция пойтахти мезбонлик қиладиган Олимпиадага 4 та лицензияни қўлга киритишди.

Аввалги Олимпиада циклларида кўпи билан 1 нафар таэквондочимиз рейтинг орқали 4 йилликнинг энг нуфузли мусобақасига йўл олган бўлса, бу гал илк бор 2 нафар ҳамюртимиз кучли бешликдан жой олишга муваффақ бўлди. Шунингдек, яна бир нечта спортчиларимиз литсензион ҳудудга жуда яқин келишди. Олимпиада рейтингининг якуни натижалар аввалгидан анча ўсганини кўрсатмоқда. Шунингдек, кетма-кет икки жаҳон чемпионати 4 та медаль билан якунлангани ҳам Париж-2024 циклида Ўзбекистон терма жамоаси нафақат Осиё, балки дунё таэквондосида кучлилар қаторида эътироф этилишини ифодалайди.

Улуғбек Рашитов (-68 кг) ва Светлана Осипова (+67 кг) 2023 йил якунида эълон қилинган рейтингга кўра, Олимпия ўйинлари иштирокчисига айланишди. Шу боис Ўзбекистон терма жамоаси Хитойда ўтаётган қитъавий литсензион турнирга 1+1 шаклида, яъни 1 нафардан эркак ва аёл спортчиларни рўйхатдан ўтказиши мумкин эди. Танлаб олинган спортчилар Жасур Жайсунов (-80 кг) ва Озода Собиржонова (-67 кг) билдирилган ишончни оқлашди. Бугун улар берилган имкониятдан унумли фойдаланиб, жамоамиз йўлланмалари сонини 4 тага етказишди.

Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида ҳам таэквондочиларимиз тўлиқ таркибда иштирок этишган эди. Ушбу натижа бу гал ҳам такрорланиб, Ўзбекистон таэквондо баҳсларида Францияга тўлиқ таркиб билан йўл оладиган кам сонли делегациялардан бирига айланди. Дарвоқе, таэквондочиларимиз Париж-2024 Олимпиадаси дастурига кўргазмали йўналиш сифатида киритилган аралаш жамоавий баҳсларда ҳам қатнашадиган дунёдаги 4 жамоадан бири ҳисобланади.

Демак, Париж-2024 ХХХИИИ ёзги Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган таэквондочиларимиз рўйхати қуйидагича:

-68 кг: Улуғбек Рашитов
-80 кг: Жасур Жайсунов
-67 кг: Озода Собиржонова
+67 кг: Светлана Осипова

Манба: olympic.uz
Киритилди: 17:21, 15.03.2024. Ўқилди: 970 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бугунги кунда футбол билан 250 миллиондан ортиқ инсон шуғулланади ва деярли ҳар бир мамлакатда миллий лига мавжуд.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик