«Ливерпуль» жуда ноқулай ҳолатга тушиш тайин сабаби, Юрген Клопп тўққиз йиллик бошқарувдан сўнг ўз лавозимини тарк этади, клуб менежери Майкл Эдвардс жамоанинг даражасини туширмасликка ва футболчиларни сақлаб қолишга ҳаракат қилади.
Эдвардс Клопп бошчилигидаги «Ливерпуль» Европанинг энг даҳшатли ҳамда иқтидорли жамоаларидан бирига айланган, дея ҳисобайди. Муҳаммад Салоҳ, Виржил ван Дейк ва бошқалар каби қатор юлдузлар билан Чемпионлар Лигаси ва Премер-лигада ғалаба қозонган.
У 2022 йилда спорт директори лавозимини тарк этди, аммо энди клубга FSG'нинг футбол бўйича бош директори сифатида қайтди, яъни у яна бир бор клуб учун муҳим вақтда «Ливерпуль» учун жавобгар бўлади.
Клопп кетиши, янги мураббий келиши ва кўплаб ўйинчиларни жамоада олиб қолиш энг муҳим вазифалардан бири. Клуб мутахассисларининг фикрича, «Ливерпул»нинг келажаги ҳисобланган 6 футболчи ҳақида сўз юритамиз.
Жарелл Куанса
Куанса Клопп бу мавсум кашф этган ҳимоячи. У макур мавсумда жамоанинг асосий ҳимоячиларидан бири сифатида кўплаб учрашувларда майдонга тушди.
21 ёшли футболчи барча мусобақаларда 26 та ўйинда майдонга тушди ва «Ливерпул»га Карабао кубогини олиб чиқишга ёрдам бериш учун захирадан майдонга тушди.
Унинг қудратли хотиржамлиги, тўпни олиб юриш қобилияти ва баланд бўйлиги билан у кейинги бир неча йил ичида асосий футболчига айланишига шубҳа йўқ.
Корон Бредли
Ҳеч ким Бредлининг бу мавсумда қандай ажойиб ўйин кўрсатганини эслатиши шарт эмас, 20 ёшли футболчи ўз номини яратиш учун Трент Александер-Арнольднинг ўрнини тўлдирди.
Тўпни олдинга олиб чиқиш ва худди шундай Трент услубидаги ҳужумларга ҳисса қўшиш қобилиятига эга Бредли Шимолий Ирландия терма жамоасида аллақачон 13 марта майдонга тушган ва «Челси»га қарши ўйинда ажойиб ўйин кўрсатиб, гол урган, иккита голли узатмани амалга оширган ва ўйиннинг энг яхши ўйинчиси бўлган.
Бу потенциал ва ўта чидамлиликка эга бўлган йигит учун фақат бошланиши эди. Келгуси бир неча йил ичида Александр-Арнольднинг ўринбосари бўлиш унинг ривожланиши учун калит бўлиши керак.
Трент Александр Арнольд
У шунчаки жаноб «Ливерпуль», шундай эмасми?
Трент шубҳасиз, клубнинг энг яхши футболчиларидан бири ва у «мерсисайдликлар»нинг келажаги унга боғланган. Футболчига Клопп янги позицияда ўйнаш имконини берди ҳамда Бредлига ҳам ўйин амалиётига эга бўлишини тамъминлади.
У бор-йўғи 25 ёшда, яъни унинг энг яхши йиллари ҳали олдинда ва у жамоанинг келажакдаги асосий футболчиси ҳамда етакчиси бўлишига шубҳа йўқ.
Харви Эллиот
Эллиотт ҳали 20 ёшда, унинг 2023-24 йилларда қанчалик кўп майдонга тушганини ҳисобга олсак, унинг жамоага киришиб кетгани бор гап.
Клопп ўзининг ёш юлдузлари ўз жамоасига босимсиз кириб-чиқиши мумкин бўлган муҳитни яратгани учун кўп ҳурматга лойиқдир ва Эллиотт 2019 йилда шартнома имзолаганидан бери бундан сезиларли фойда кўрди.
Бу мавсум кўп қиррали ҳужумчи учун ютуқдек туюлди, аммо у охирги пайтда ўзини ҳар томонлама кўрсатмоқда. «Ливерпуль» учун сўнгги тўққизта ўйинида еттита гол урган ва Англия кубоги чорак финалида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда мағлубиятга учраган.
Ярим ҳимояда ёки кенг позицияда бўлсин, Эллиотт доимий равишда ўйинларга таъсир қилиш ва рақибларни доғда қолдириш учун йўл топмоқда. Атиги 20 ёшида у клубнинг ярим ҳимояси ёки ҳужумининг келажаги бўлиши мумкин - ҳар қандай мураббий уни ҳозирда ўз ихтиёрида бўлишини орзу қилади.
Жейден Дэннс
Бу мавсумда яна бир ёш йигит Дэннс ёшлар жамоасида ўзини кўрсатиб, обрў қозонди. Жейден бу мавсумда ҳозирча «Ливерпуль» U-21 клуби сафида 9 та гол ва 2 ассист қайд этмоқда.
Шубҳасиз, у ҳам тез орада асосий жамоага жалб қилинади ҳамда клубнинг асосий футболчиларидан бир бўлади. Унга ҳам клубнинг келажаги дея қаралмоқда.
Дарвин Нуньес
Қани, яна ким бўлиши мумкин?
«Мерсисайдликлар» 2022 йилда «Бенфика»дан Нуньесни қўлга киритиш учун клуб рекорди - 85 миллион фунт стерлинг билан хайрлашди, бу эса унинг салоҳиятига қанчалик ишонишларини кўрсатувчи катта ният эди. Орадан икки йил ўтди, аммо ҳужумчи ўзини тўлиқ кўрсата олмаяпти.
У айни дамда 24 ёшда. «Ливерпуль» сафида умумий 84 та ўйинда 32 та гол ва 18 та голли узатмани амалга оширди. Дарвин ҳам шубҳасиз, клубнинг келажаги сифатида қаралади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).