Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Пахтакор» рақиби — «Аш-Шабоб»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

“АШ-ШАБОБ АЛ-АРАБИЙ” ФУТБОЛ КЛУБИ
Лақаби: “Ал-Жавареҳ”
Ташкил топган йили: 1958
Стадиони: Мактум бин Рашид, 18 минг томошабинга мўлжалланган
Раҳбари: Шайх Саид ал-Мактум
Бош мураббийи: Маркос Пакета (Бразилия)
Эришган ютуқлари: 3 карра БАА чемпиони (1990, 1995, 2008), 4 бор БАА Амир Кубоги соҳиби (1981, 1990, 1994, 1997), “Этисалат” Кубоги соҳиби (2011), Кўрфаз клублари чемпионлари Кубоги ғолиби (1992, 2011).

“Аш-Шабоб” жамоасининг тарихи деярли “Пахтакор”ники билан тенг. Дубайда қароргоҳи жойлашган клуб 1958 йилда ташкил этилган. Ҳозирга қадар 3 бор БАА чемпионига айланган. Умуман олганда, мазкур клуб мамлакатнинг ўртамиёна жамоаларидан бири саналади. Охирги бор чемпионликка 2008 йилда эришган. Ўтган мавсумда 4-ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигасининг саралаш раундида иштирок этди. Эронда “Сабои Қум”дан пенальтилар сериясида устун келган Маркос Пакета шогирдлари гуруҳ баҳсларига йўлланмани қўлга киритишди.

Осиё Чемпионлар лигасида “Шабаб” икки марта қатнашиб, ҳар иккисида иштирокини гуруҳ босқичидан якунлаган. Осиё клублари чемпионатида эса 1992 йил ярим финалгача етиб келган. Шунингдек, Осиё Кубок эгалари Кубогида 1991 йил ярим финалга, 1995 йилда эса финалга чиққан. Бироқ халқаро саҳнада муваффақиятга эришиш жамоага насиб этмаган. Охирги 5 йилда жамоа бир мартадан БАА чемпионати, “Этисалат” Кубоги ва Кўрфаз клублари чемпионлари Кубогида зафар қучди.

Жамоа таркибига назар ташлайдиган бўлсак, тўрт легионернинг уч нафари Бразилия ва яна бири Ўзбекистондандир. Азиз Ҳайдаровнинг 2011 йилдан буён “Шабаб”да ўйнаб келаётганини ишқибозларимиз яхши билишади. У жамоада етакчилардан бирига айланиб улгурган. Луис Энрике эса ҳужумкор ярим ҳимоячи. Бразилиялик футболчи жамоа ҳужумларини уюштиришда катта фаоллик кўрсатади. Унинг ҳамюрти Эдгар эса ҳужумчи. Эдгар “Порту”, “Васко де Гама”, “Гимараеш” сингари клубларда тўп тепган. Сиэл эса кўплаб жамоаларда ўйнашга улгурган. “Аш-Шабоб”да у тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келмоқда. Жорий мавсумда Эдгар 11, Сиэл эса 7 голга муаллифлик қилди. Ярим ҳимоя ва ҳужум чизиғи жамоанинг кучли тарафи сифатида эътироф этилади. Лекин ҳимояда дубайликлар унчалик ишончли ўйнай олишмаяпти. Ҳозирча бешинчи ўринда бораётган Ҳайдаров жамоасининг совринли ўринлардан учинчисига даъвогарлик қилиш имконияти сақланиб қолган.

“Аш-Шабоб” таркиби
Дарвозабонлар
18. Салим Абдулла
30. Исмоил Раби
35. Ҳассан Ҳамза
Ҳимоячилар
2. Исса Муҳаммад
3. Абдулла Дарвиш
4. Муҳаммад Марзуқ
5. Волид Аббос
14. Сами Анбир
22. Маней Муҳаммад
25. Маҳмуд Қасим
26. Ҳассан Иброҳим
29. Эсам Дҳаҳи
33. Ҳамдан Қассим
94. Жассим Ҳассан
Ярим ҳимоячилар
7. Азиз Ҳайдаров (Ўзбекистон)
8. Луис Энрике (Бразилия)
12. Шабан Фаҳад
13. Иброҳим Абдулла
15. Давуд Али
16. Халифа Иброҳим
20. Носир Масъуд
21. Одил Абдулла
Ҳужумчилар
6. Санъад Али
9. Эдгар Феррейра (Бразилия)
11. Абдулла Исса
24. Исса Обид
32. Абдулла Ҳассан
77. Рашид Ҳассан
91. Исҳақ Маазми
99. Сиэл (Бразилия)
 
Биринчи турда Доҳада “Лаҳвия” меҳмони бўлган дубайликлар ҳисобни очган бўлишларига қарамай, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учрашди. Эдгарнинг голига мезбонлардан Куинтана ва Мсакни жавоб берди. Саралаш ўйини ва биринчи турда сариқ карточка олган Ҳассан Сафар эса “Пахтакор” билан беллашувни ўтказиб юборишга мажбур бўлади. Ўша баҳсда жамоа қуйидаги таркибда майдонда ҳаракат қилган:

“Лаҳвия” – «Аш-Шабоб» - 2:1
Гол: Эдгар 10.
“Аш-Шабоб”: Салим ал-Ҳаммадий, Муҳаммад ал-Матруший, Волид Аббос, Исам Салмин (Маней Муҳаммад, 46), Азиз Ҳайдаров, Луис Энрике, Ал-Ҳаммадий, Довуд Балуший (Исса Широқ, 68), Ҳассан Сафар (Носир Масъуд, 75), Эдгар, Сиэл.
Огоҳлантиришлар: Волид Аббос, 34. Эдгар, 64. Ҳассан Сафар, 73. Носир Масъуд, 83.

Жамоа бош мураббийи Маркос Пакета қитъамиз футболини яхши биладиган мухлисларга таниш. У Ўзбекистон терма жамоасига қарши 2006 йилги жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида Саудия Арабистони термаси устозида сифатида беллашган. Осиёда “Аш-Шабоб”дан ташқари “Ал Ҳилол”, “Ал Гарафа” ҳамда “Ал Райян” клубларида фаолият юритган. Ливия терма жамоасида ҳам ишлаган. 2003 йил Бразилия ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари билан жаҳон чемпионатида зафар қучган. “Аш-Шабоб”да ўтган йил июнь ойидан буён ишлаб келяпти. Ҳозирча бирор катта муваффақиятга эришмаётган бўлса-да, жамоани яна совриндорлар сафига қайтаришга уринмоқда. Унинг штабидан Бразилия, Франция, Чехия ва Жазоирдан бўлган мутахассислар ўрин олган.

Маркос ПАКЕТА
Туғилган санаси: 27.08.1958
Туғилган жойи: Рио де Жанейро, Бразилия
Ўйнаган жамоалари: 1973-78 “Америка”, 1978-80 «Васко де Гама».
Бошқарган жамоалари: 1987 «Америка», 1988-89 «Аш-Шабоб» БАА, 1990-98 «Фламенго», 1999-2000 «Флуминесе», 2001-03 «Фламенго», 2003 Бразилия ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаси, 2004-05 «Ал Ҳилол», 2005-06 Саудия Арабистони миллий терма жамоаси, 2007-09 «Ал Гарафа», 2009-10 “Ал Райян”, 2010 Ливия миллий терма жамоаси, 2012 йил июнь ойидан «Аш-Шабоб»да.

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 11:07, 10.03.2013. Ўқилди: 4723 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.