Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Вундеркиндлар: Ёз ғамини қишда е

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кўпчилик жамоалар январь трансфер дарчасида янги футболчиларни харид қилишга интиладилар.

Бироқ «Манчестер Сити» ёзда ўз таркибига қўшиб олишни мўлжаллаган 19 ёшли Савио билан ҳозирнинг ўзида келишиб олди. Трансфер қиймати 20 млн. евро атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда. Ҳозир «Жирона»да ижара асосида тўп сураётган навқирон вингер аслида Лига 2да тўп сурадиган «Труа» клубининг вакили. Юқорида зикр этилган жамоалар City Football Group таркибида эканликларини инобатга олсак, трансфер бобида муаммо бўлмаса керак.

«Жирона» худди «Байер» каби мавсумнинг асосий сенсацияси мақомида тўп сурмоқда. Хаби Алонсо раҳбарлигида «доришунослар» «Бавария»дек гегемонни тахтдан ағдариш билан тарихий чемпионликка тобора яқинлашиб бораётган бўлишса, Мичел етакчилигидаги каталонияликлар Ла Лигада шахсан «Реал» билан ғолиблик учун курашмоқдалар. Тўғри, «оқ-қизиллар»нинг имконияти «Байер»никичалик эмас. Лекин футбол оламининг эътиборини тортганига шубҳа йўқ.

«Жирона» муваққаятининг асосий ўзаги жамоавий ҳамжиҳатликда. Унинг таркибида яққол етакчи йўқ, аммо жамоадошларидан сезиларли даражада самарали тўп сураётган ўйинчи бор. Бу - Савио. Навқирон ва келажаги порлоқ вингер мавсумни ўта муваффақиятли ўтказмоқда. Эҳтимол, бу унинг қисқа фаолиятидаги энг ёрқин мавсумдир. Жорий мавсумдаги турли мусобақаларда у 30 марта майдонга тушиб, 9та гол ва 7та самарали узатмани расмийлаштирди. Бир томондан, ҳужумкор гуруҳда тўп сурадиган футболчи учун унчалик юқори кўрсаткич эмас. Лекин иккинчи томондан, навқирон бразилияликнинг иш ҳажмини инобатга олганда, мақташга арзийди.

Катта футболдаги чинакам фаолиятини Савио ўзи таҳсил олган «Атлетико Минейро» клубида бошлади. Европа сафарига отланишдан аввал, у «хўрозлар» сафида 35 учрашувда иштирок этиб, 2та гол урганди. Ўз дебютини Хорхе Сампаоли раҳбарлигида нишонлаган иқтидор Либертадорес Кубоги турнирида гол урган энг ёш футболчи ҳисобланади. Савиони футбол оламига кашф этган мутахассис эса скаут Хуниор Чаваре. У ўз мижозини Европанинг барча клубларида талаб даражасида тўп сура олишига шубҳа қилмайди.

2022 йилнинг ёзида ёш вингер Франциянинг «Труа» клубида Европадаги фаолиятини бошлади. Францияликлар 6,5 млн. еврога харид қилинган дебютантни бирданига «ПСВ»га ижарага беришди. Эйндховендаги мавсум Савио учун ўртамиёна даражада ўтди - ўринбосарлар жамоасида 9та ўйинда 2тадан гол ва самарали узатма, асосий таркибда эса 6та ўйинда 2та ассист. Кейин «Труа»дагилар уни бошқа жамоа - «Жирона»га «сургун» қилишди.

Шундан кейин Савионинг салоҳияти Мичел раҳбарлигида бўй кўрсата бошлади. Дебютантнинг ҳаракатларидан бир тўхтамга келган мураббий Савиони ўнг қанотдан чап қанотга ўтказди. Ваҳоланки, шу пайтгача фақат ўнг қанотда тўп сурган вингернинг ўйини очилиб кетди. Гарчи у ҳужумкор ярим ҳимоячиси позициясида ҳам синовдан ўтган бўлсада, ҳозир ўз фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказмоқда. Шунингдек, Савио ҳужумчи ортида ўйнашни ҳам ўрнига қўяди. «Жирона»да Артём Довбик билан сермаҳсул дуэтни шакллантириб, жамоага кўплаб голлар ва очколарни ҳадя этди.

Ҳозир Савионинг кучга тўлган, навқиронлик даври. У ёш, серғайрат, тезкор ва моҳир футболчи. Айниқса, тезкорлик ва моҳирлик унинг устунлик фазилати. Тўп билан яхши ўйнайди, кўпинча рақибларини ортда қолдиради. Ҳозир у «оқ-қизиллар» таркибида 64та муваффақиятли дриблингни намойиш этиб, Ла Лигада етакчилик қилмоқда. Ҳатто Винисиусдан (48) сезиларли даражада ўзиб кетган. Бундан ташқари, Кристиан Стуани билан (7тадан гол) биргаликда «Жирона»нинг энг яхши тўпурари унвонига даъвогарлик қилмоқда. Шунингдек, Савио лиганинг энг яхши ассистенти бўлишга ҳам жуда яқин, фақат «Вильярреал» ўйинчиси Алекс Баэн ундан битта ассистга эга.

Вингер жорий мавсумда асосан ҳужум чизиғининг чап қанотида ўтказаётган бўлсада, фақат битта позициянинг ўйинчиси эмас, Мичел уни қайси ҳудудга туширишидан қатъий назар, бирдек самарали ўйнай олади. Унинг юксак салоҳият соҳиби эканлиги тадқиқотчилар гуруҳи томонидан исботланган. Мутахассислар Савиони 40 млн. фунтга баҳолашган, бу кўрсаткич бўйича 21 ёшгача бўлган футболчилар орасида 7-ўринда бормоқда. Қолаверса, унинг трансфер қиймати 2 йил ичида 20 млн.га қимматлаши тахмин қилинмоқда - ёш иқтидорлар ўртасидаги энг катта ўсиш ҳисобланади.

«Сити» шундай ажойиб ўйинчидан воз кеча олмади. Боз устига, Савио ҳам бир неча бор Гвардиола жамоасида тўп суриш орзусини баён этганди. Энди ўша орзуси тез орада рўёбга чиқиши мумкин. Унинг «шаҳарликлар» учун қанчалик зарур эканлиги - бошқа масала. Чап қанот вингери позицияси ҳозир Жек Грилиш ва Жереми Докудек қимматбаҳо ва савияли ўйинчилар измида. Гарчи Грилишни ҳозир жароҳатлар қийнаётган бўлсада, бу 117 млн. еврога келган футболчидан воз кечишга сабаб бўла олмайди.

Ўнг қанотда ҳаммаси жойида бўлмасада, Фил Фодендек қудратли ижрочи бор. Шунингдек, ўсиб келаётган Оскар Бобб ҳам иккала қанотда тобора самарали ўйин кўрсатмоқда. Бироқ Савионинг трансфери «Сити» учун ишончли захира варианти бўлиши ҳам мумкин. Мавсум якунида жамоани Бернарду Силва ёки Кевин де Брюйне тарк этиши мумкин, икковининг кетиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Сўнгги пайтларда улар инглиз клубини тарк этишлари хусусида гап-сўзлар кўпаймоқда. Шундай бўлса, тўлдириш талаб этадиган бўшлиқлар юзага келади. Савио эса қанотларда ҳам, ҳужумчи ортида ҳам, савияли тўп сура олади. Жуда бўлмаганда, уни яна «Жирона»га ижарага бериш имконияти бор. Шунда футболчи ЕЧЛда тажриба тўплаш имкониятини ҳам сақлаб қолади. «Шаҳарликлар» учун бу харид ортиқчалик қилмаслиги аниқ. Энг муҳими, ўйинчининг тўғри йўлни танлай олиши. Баъзан барқарор ривожланиш совринлар ортидан қувишдан кўра муҳимроқ бўлади.

А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:28, 27.03.2024. Ўқилди: 1100 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
4 Чехия Ладислав Крейчи 1
5 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
6 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик