Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мураббийликда омади юришмаган юлдуз футболчилар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Сўнгги вақтларда кўплаб собиқ футболчиларнинг мураббийлик касбини танлаётганига гувоҳ бўляпмиз, аммо бу қийин касбда муваффақиятга эришиш осон эмас. Қуйида бош мураббийликда омади чопмаган собиқ футбол юлдузлари ҳақида тўхталамиз.

Оле-Гуннар Сульшер (клубсиз)

"Манчестер Юнайтед" фахрийси, 1995 йилдан 2007 йилгача клубда ўйнаган. Бу вақт ичида Сульшер жуда кўп совринларни қўлга киритди, жумладан олтита Премьер-лига чемпиони ва Чемпионлар Лигаси ғалабаси. Султшер ўз мураббийлик фаолиятини фаолиятини тугатгандан сўнг дарҳол бошлади ва "қизил иблислар" сафида ҳужумчилар мураббийи бўлди, бироқ у бу лавозимда узоқ вақт ишламади. 2011 йилда Сульшер Норвегиянинг "Мольде" клубини бошқариб, биринчи марта профессионал жамоа мураббийига айланди. Кейин у "Кардифф"да, кейин яна "Мольде"да ишлади. 2018 йилнинг декабрь ойида "Манчестер Юнайтед" ўз афсонасини жамоа бош мураббийлигида синаб кўришга қарор қилди. Сульшер деярли уч йил давомида клубни бошқарди. Бошида ҳаммаси у даражада яхши чиқмади, аммо вақт ўтиши билан жамоа нисбатан яхши ҳаракат қилиб, натижа кўрсата бошлади, 2020/21 йилги мавсумда улар чемпионатда кумуш медалларни қўлга киритди. Ҳаммаси яхши бўладигандек туюлди, аммо янги мавсум бошланиши "МЮ" учун яхши ўтмади ва ноябрда мураббий ишдан бўшатилди. Ўшандан бери Сульшер мураббийлик лавозимида ишламади, аммо 2023 йилда у УЕФА мутахассислар рўйхатига қўшилди ва у ерда ўйин таҳлилчиси лавозимини эгаллади.

Фрэнк Лэмпард (клубсиз)

Ҳали мураббийлик касбида ўзини топа олмаган "Челси" афсонаси. Лэмпард 2017 йилда фаолиятини якунлади ва дарҳол “кўклар”га ишга жойлашди ва ёшлар жамоаси мураббийи бўлди. 2018 йилда у "Дерби Каунти"ни бошқариб, ўзининг биринчи мустақил ишини олди, аммо у ерда атиги бир мавсум ўтказди. 2019 йилнинг ёзида Лэмпард "Челси"ни қабул қилиб олган эди, бироқ бир ярим йил давомида у жамоа ўйинини яхшилай олмади ва Премьер-лигада медалларга эриша олмади. Шундан сўнг Лэмпард "Эвертон"да ҳам муваффақият қозона олмади ва 2023 йилнинг апрелида у яна "Челси"га келди, лекин бу сафар бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида. Унинг бу сафарги қайтиши ҳам у даражада яхши чиқмади ва мавсум охирида унинг ўрнига Маурисио Почеттино тайинланди.

Андреа Пирло (“Сампдория”)

Пирло футболчилик фаолиятининг катта қисмини "Милан"да ўтказган бўлса-да, "Ювентус" тарихига ҳам ўз номини ёзишга муваффақ бўлди. "Кекса синьора" сафида ўйнаб юрган пайтларда Пирлони дунёнинг энг яхши ҳимоячи ярим ҳимоячиси деб аташган ва бу борада баҳслашиш қийин. 2020 йил июль ойида Пирло “Ювентус” ёшлар жамоаси мураббийи бўлди, бироқ бир ой ўтибоқ Маурицио Сарри ўрнига асосий жамоани қабул қилиб олди. Пирло ўз ишини ҳалол бажаришга ҳаракат қилди, бироқ у "Ювентус"га нотўғри вақтда келган, бундан ташқари, тажрибаси йўқлиги унга таъсир қилди. Шу сабабдан Пирло 2021 йилнинг май ойида туринликлар жамоасини тарк этганди. Кейинроқ мураббий Туркиянинг “Фотиҳ Карагюмрук” клубида ишлаган, ҳозирда эса Италия Б Сериясида атиги еттинчи ўринни эгаллаб турган “Сампдория”ни бошқармоқда.

Женнаро Гаттузо ("Марсель")

Футболчи сифатида Гаттузо фаолиятининг катта қисмини "Милан"да (1999-2012) ўтказган, бироқ қисқа муддат "Перуджа", "Рейнжерс", "Салернитана" ва "Сьон" клубларида ўйнаган. Гаттузонинг мураббийлик йўлига келсак, унинг ёки жуда кучли агенти бор ёки барча клублар уни кучли футболчи бўлганлиги учун қадрлашади, деб ўйлаймиз. У шу вақтгаяа Европанинг бир қанча машҳур клубларини бошқарган бўлса-да, бирортасида ҳам натижага эриша олмаганини бошқа изоҳлашнинг иложи йўқ. Шунга қарамай, у доимий равишда турли чемпионатларга таклиф қилинмоқда. 2013 йилдан бери у "Сьон", "Палермо", "ОФИ", "Пиза", "Милан", "Наполи", "Валенсия" ва "Марсель" клубларида ишлаган. Эслатиб ўтамиз, у ҳеч қайси жамоада икки йилдан ортиқ ишламаган.

Стивен Жеррард ("Ал-Иттифоқ")

Жеррард "Ливерпуль" ва бутун футбол оламининг афсоналаридан бири. У клуб миқёсида деярли барча муҳим совринларни қўлга киритишга муваффақ бўлди, ҳозирда у Саудия Арабистонида мураббийлик ишини давом эттирмоқда. 2018 йилдан 2021 йилгача Жеррард “Рейнжерс”ни бошқарган ва у ерда ажойиб ишларни амалга оширган ва ўн йил ичида биринчи марта клубни чемпионликка олиб чиққан. Бундай натижалардан сўнг у Англия Премьер-лигасида "Астон Вилла"ни қабул қилди ва ўзига қадрдон лигада ўзини кўрсатиш имкониятни қўлга киритди. Бироқ, бу ерда у ўзининг мураббийлик салоҳиятини рўёбга чиқара олмади, шунинг учун Жеррард клубдаги 11 ойлик фаолиятидан сўнг ишдан бўшатилди. Ўтган ёзда британиялик пул ишлашга қарор қилди ва Саудия Арабистонига жўнаб кетди. Айни дамда унинг бошқарувидаги "Ал-Иттифоқ" чемпионатда олтинчи поғонани эгаллаб турибди. Ҳозирда Яқин Шарқдаги у даражада яхши кетмаётган ишлардан сўнг Европанинг топ-клубларидан бирортаси Жеррардни ўз жамоасига таклиф қилишни исташи амри маҳол.

Ушбу рўйхатда яна ким бўлиши мумкин? Изоҳларда ўз фикрингизни қолдиринг!

Euro-football.ru сайтидан Абдубурхон Мамажонов таржимаси.

Киритилди: 23:41, 27.03.2024. Ўқилди: 2659 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.