"Эвертон" бўлажак эгасидан кредит олади.
Аввалроқ, Премьер-лига "Эвертон"ни Американинг 777 Partners сармоявий компаниясига сотишни маъқуллаганди.
Inews нашри хабарига кўра, "Эвертон"нинг потенциал эгалари маошлар ва янги стадион қурилиши харажатларини қоплаш учун март ойи охирида клубга яна кредит беради.
Кредит Пасха байрамидан кейин қабул қилинадиган клубни сотиб олиш тўғрисидаги қарорни кутиш учун берилади. Америка компаниясига яқин манбаларнинг таъкидлашича, клубга бошқа маблағ ажратилиши "эҳтимоли юқори".
Гарчи кредит миқдори номаълум бўлса-да, у клубга киритилган умумий сармояни 200 миллион фунт стерлингга яқинлаштиради - агар сотиб олиш маъқулланса, бу ўз капиталига айланадиган пул.
Эътиборлиси, 777 Partners бир нечта футбол клубларига эгалик қилади, жумладан "Женоа", "Герта", "Стандард" ва "Васко да Гама".
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).