Бугун 20 август, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 Бунёдкор 19 34
5 ОКМК 19 34
6 Пахтакор 19 33
7 Навбаҳор 19 31
8 Қизилқум 19 25
9 Сурхон 19 23
10 Андижон 19 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 19 19
13 Қўқон-1912 19 18
14 Машъал 19 18
15 Бухоро 19 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан
19-тур Қўқон-1912 2-0 Сурхон
19-тур Машъал 1-0 Андижон
19-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
19-тур Хоразм 0-1 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 20-тур

20/08 19:00 Шўртан - Навбаҳор
20/08 20:00 Сўғдиёна - Динамо
21/08 19:00 Нефтчи - Машъал
21/08 20:00 Бухоро - Қўқон-1912
22/08 19:00 Андижон - Пахтакор
22/08 20:00 Қизилқум - Бунёдкор
23/08 18:30 Сурхон - Насаф
23/08 19:30 ОКМК - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1893 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Адриен Рабьо: «Ҳозир шошиладиган вақт эмас»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Ювентус» ярим ҳимоячиси Адриен Рабьо ортда қолган ФИФА кунлари вақти Франция миллий жамоаси лагерида бўлди.

Турин клуби расмий сайти эса чемпионатда юзага келган танаффусдан фойдаланган ҳолда, франциялик футболчини суҳбатга чорлади. Бош мавзу - ярим ҳимоячининг келажаги. Бинобарин, Адриен ва «Ювентус» ўртасидаги шартнома жорий мавсум якунида ўз кучини йўқотади.

- Адриен, амалдаги шартномангиз жорий йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Хўш, келажак бўйича аниқ режангиз борми?

- Йўқ, ҳар ҳолда, келажак масаласида ҳали бирор тўхтамга келмадим. Ўтган йили еврокубокда ўйнамаслигимизни билгач ҳам, «Ювентус»да қолишни маъқул кўргандим. Шахсан ўзим учун жуда муҳим танлов! Кейинги мавсум эса «Юве» ЧЛда қатнашиши керак, қолаверса, Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатига ҳам борамиз. Хуллас, барчасини обдон ўйлаб кўриш талаб этилади. Лекин қайтараман, ҳали қолиш ёки кетиш борасида якуний қарорга келганим йўқ.

- Унда қачон қарор чиқарасиз?

- Мавсум тугашини кутяпман, шундан сўнг клуб вакиллари билан бемалол  музокара бошлаш имкони туғилади. Ҳозир эса бор эътиборимни бўлажак ўйинларга қаратишим керак, зеро, мавсумни яхши якунлашимиз зарур. Қолаверса, Европа чемпионатига тўлақонли тайёргарлик кўриш учун кичик жароҳатлардан қочиш ҳам муҳим. Хуллас, қарор қабул қилишда асло шошилмайман. Ҳаммасини тарозига солиб кўрмасам бўлмайди, чунки фаолиятимнинг энг муҳим палласига қадам ташлаяпман. Франция миллий жамоасида сардорлик боғичини олганим ҳам худди клубдаги каби термада ҳам кейинги даражага ўтганимдан далолатдир. Мураббий мени жуда яхши билади, у билан кўп жиҳатларни муҳокама қиламиз. Якуний гап унда. Менимча, Европа чемпионатига хотиржам киришиш учун старт­дан олдин якдил тўхтамга келишим керак.

- «ПСЖ»дан яна таклиф тушгани ростми?

- «Ювентус» сафига қўшилганимдан буён ҳар йили мени «ПСЖ»га «боғлаш»лари оддий ҳолга айланиб қолди. Бир томондан, бундай қизиқиш ва эътибор ўзимга ёқади. Иккинчи тарафдан, трансферлар бўйича ишлар қандай ривожланишини тушуниш қийин. Умуман, сиз футболда эшикларни ҳеч қачон қаттиқ ёполмайсиз. Тўғри, «ПСЖ» вариантига ҳеч қачон устувор йўл сифатида қарамаганман.

- Поль Погба дисквалификациясига қандай муносабат билдирасиз?

- Шундай ҳолат содир бўлгани жуда ачинарли. Поль билан ҳамон алоқадаман, мунтазам равишда гаплашиб турибман. Дейлик, яқинда ҳам Туринга келди. Билишимча, апелляция бериш учун дисквалификациянинг аниқ сабаблари келтирилишини кутган. Умид қиламанки, Пог­бага нисбатан тайинланган жазо юмшатилади охир-оқибат. Унинг ўзи ҳам 4 йил жуда узоқ муддат эканлигини айтди. Ўйлайманки, якунда ечим топилади...

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 12:05, 08.04.2024. Ўқилди: 426 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
10 Андижон Рустам Турдимуродов 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.