Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Пау Кубарси: «Барса» ҳар доим охиригача курашади»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Интервьюлар
A A A

17 ёшли Пау Кубарсининг «Барселона»даги ишлари шунчаки, супер!

Ўсмир йигитча бир уринишда жамоанинг асосий футболчилари қаторига кириб олди. Пау айниқса, «Наполи» ва «Атлетико»га қарши кечган ўйинларда ортиқ келажак умиди эмаслиги, балки аллақачон ҳақиқий «блауграна»га айланиб улгурганини исботлади.

- 17 ёшли йигит кенг умум-эътирофдан эсанкираб қолмайдими? Атрофингда юз бераётган воқеалар «оғир»-лигини қандай кўтаряпсан?

- Ишонинг, ҳозир мутлақо хотиржамман. Зеро, оиламиз аъзолари ва дўстларим ҳамиша ёнимдалар, улар оёғим ердан узилишига йўл қўймайдилар. Табиийки, бу жуда муҳим. Умуман, табиатан анча босиқман ва ҳозир мен билан содир бўлаётган ишларга ҳам оддий жараёндек қараяпман. 

- Ташқи кўринишингга қараб ҳам, маълум даражада қандай сифатларга эгалигингни билиб олиш мумкин. Хўш, қандайдир босимни ҳис қиласанми ўзи...?

- Босимдан имкон қадар қочаман. Аммо «Барселона»дек клубда ўйнар экансан, қўшимча босимни ҳис қилмаслигинг мумкин эмас. Ахир жамоа либосини кийишнинг ўзи кўп нарсани англатади. Оддий айтганда, «Барселона» футболчилари ҳамиша катта босим остида ўйнашади. Энг муҳими, бунинг ижобий таъсири кучлироқ. Яъни биз айнан босим ортидан ҳам энг яхши футболчиларга айланамиз.

- Бутун ҳаётингни «Барса»га бағишлаганингни айт­ган эдинг. Хўш, шундай қадр­ли клуб сафидаги эрта дебют ёш футболчига қандай таъсир қилар экан?

- Албатта, бундан фахрланаман, ахир ақлимни танибманки, «Барселона» тизимидаман. Аммо майдонга тушганимда, ёшим ҳақида ўйламайман. Оддий айтганда, ўзимни жамоага ёрдам берадиган одатий футболчилардан биридек тутишга ҳаракат қиламан. Яна фикримни тўлиқ ўйинга қаратиб, бор кучимни ишга соламан.

- ЧЛда «Наполи»га қарши кечган жавоб баҳсининг энг яхши футболчиси сифатида тан олиндинг. Бундай бўлишини кутганмидинг? Умуман, энг яхши футболчига аталган сов­ринни қўлга олгач, хаёлингдан аввало, нималар ўтди?

- Тўғрисини айтаман, аввалига ишонмадим, кимдир устимдан кулаётгандек туюлди. Кейин ҳаммаси жиддий эканлигига иқрор бўлгач, жамоа манфаати йўлида бажарган ишимдан бағоят мамнун бўлдим. Бинобарин, индивидуал мукофотлар ҳар қандай футболчига кўтаринкилик бағишлайди. Яна қўшимча қилишим керак, бундай совринлар муайян бир футболчига топширилгани билан бутун жамоаники ҳисобланади. 

- Одатда унча-мунча ҳолатда тўпни йўқотмайсан, ўта тартибли ҳаракатланасан. Ваҳоланки, марказий ҳимоя чизиғида хатога йўл қўймаслик жуда қийин. Асабийлик ҳолатини енгиш масаласида қандайдир алоҳида формуланг борми?

- Очиғи, нима дейишни ҳам билмайман. Йўқ, бирор-бир формула ҳақида гапириш ортиқча. Шунчаки, болалигимдан хотиржам ўйнашга ўрганганман. Эҳтимол, мураккаб вазиятларда ҳам жазавага тушмаслик табиатимга хос қирралардан биридир.

- Хави ошкора тан олди: «Агар тўп Пауда бўлса, ўзимни эркин ҳис қиламан, чунки унинг тўғри иш тутишини яхши биламан». «Барселона» ҳаётида ёрқин из қолдирган ва муҳим ўрин тутадиган шахсдан шундай ёқимли мақтов эшитиш дуч келган иқтидорга ҳам насиб этавермайди...

- Буни ўзига хос аванс сифатида қабул қилишим керак. Ахир Хави нафақат жамоа бош мураббийи, балки барча даврларнинг энг яхши футболчиларидан бири саналади. Умид қиламанки, у менга баҳо беришда ошириб юбормаган. Хавининг мақтови зиммамга масъулият ҳам юклайди. Чунончи, мураббийни уялтириб қўймаслик учун ҳам икки ҳисса кўп ҳаракат қилишим керак. Умуман, Хавининг «Барселона»да мен каби ёш футболчиларга катта ишонч билан қараётгани қувонарли ҳол. Гап тақдим этилаётган шу имкониятдан қай тариқа фойдаланишда.

- Ўзи ҳозирги ютуқла-ринг­да Хавининг роли нечоғли катта?

- У ҳар нафасда «Ла Масия»га ишонч билдиради. Қолаверса, бизга ички салоҳиятимиздан максимал даражада фойдаланишда бевосита ёрдам беради. Асосий хислати - ёш йигитчаларга ҳам, жамоа­нинг фахрий аъзоларига ҳам тенг муносабатда бўлади. Бундай мувозанат ўз навбатида, жамоада ички муҳит янада яхшиланишига хизмат қилади.

- Қизиқ, айнан қайси футболчилар асосий таркибда ўз ўрнингни топишингда ҳаммадан кўпроқ ёрдам беришди?

- Бу борада кимнидир ажратиб кўрсатишим қийин. Чунки барча футболчилар ёрдам қўлини чўзишмоқда. Умуман, «Барселона» - бир бутун, яхлит жамоа. Тўғри, айниқса, тактика масаласи ва шахсий ишлар юзасидан катта ёрдам кўрсатган Роналд Араухони алоҳида тилга олишим керак. Шунингдек, Жоау Канселуни ҳам - гап «Барселона»даги энг қувноқ йигитлардан бири ҳақида кетмоқда. Жоау ҳамиша атрофидагиларга яхши кайфият улашади, унинг ёнида ўзингни жуда қулай ҳис этасан беихтиёр.

- Кийиниш хонасида ҳазил-мутойибага вақт борми?

- Топилади. Гоҳида ҳаттоки, ҳаддан ортиқ кўп ҳазиллашамиз.

- Унда айтчи, сенга қандай лақаб берилди?

- Ҳозирча лақабим йўқ. Йигитлар кийиниш хонасида баъзан оддийгина хиргойи қилишлари мумкин: «Ку-Ку-Кубарси». Диққатга сазовор ҳолат - мухлислар ҳам буни трибуналарда тобора кўп ва жаранглироқ такрорламоқдалар. Асосийси, «Ку-Ку-Кубарси» ўзимга ҳам жуда маъқул.

- Фахрий футболчилар сенга айнан нималарни ўргатишди ёки ўргатишмоқда?

- Кўпинча айнан «Барса» юлдузларидан тақлид олишга уринаман - бу янада яхши ўйнаш салоҳиятини ўзлаштиришнинг энг тўғри йўли. Бинобарин, фахрий клубдошларим дунё футболида энг зўрлар қаторидалар. Табиийки, айниқса, ўз позициямда тўп сурадиган футболчилар ҳаракатини обдон кузатишга мойилман. Чунки ривожланиш учун энг кучлиларнинг энг кучли жиҳатларини «ўғирлаш» кераклигини яхши биламан.

- Умуман, ўзингни қандай футболчи сифатида тавсифлайсан?

- Асосий сифатларим - хотиржамлик ва ҳаракатчанлик. Ҳар ҳолда, тўпни жамоам дарвозаси сари яқинлаштирмаслик ва ҳамиша назорат остида ушлаб туришга зўр берадиган ҳимоячилар тоифасиданман. Яна узатмалар учун яхши вазият топишга жиддий эътибор қаратаман.

- Асосий кумирларингни айта оласанми?

- Болалигимдан Пуйолга чин қаҳрамоним сифатида қараганман, яна Пикега ҳам. Пуйоль нафақат майдон, балки унинг ташқарисида ҳам ишончлилиги, кучли амбиция­си ва характери билан ажралиб турарди. Ҳақиқий намуна. Пике эса сал бошқача. Унинг ҳаракатларини илк марта телевизор орқали кузатганимдаёқ услуби ёқиб қолганди.

- «Ла Масия» спортчи ва шахс сифатида ривожланишингда қандай ўрин тутди?

- Бу ерда «Барселона» ДНКси ҳақида кўп гапиришади. Ўзи ҳар доим тўп назоратига асосланган футболни қадрлаб келганман. «Ла Масия»нинг шаклланишимдаги ўрни? Тўғриси, буни тўлиқ ифодалаб беролмайман.

- Ламин Ямал ҳам «Ла Масия» тарбияланувчисидир. Уни қандай таърифлардинг?

- Ламин ҳали жуда ёш бўлса-да, жамоанинг асосий футболчиларидан биридир. Унинг голлари хотиржамликни оширади. Академияда Ламин билан кўп йиллар бирга шуғулландим ва унинг қандай йигит эканлигини яхши биламан - очиқкўнгил, самимий, ҳазилкаш. Ҳозирги композицияда Ламиннинг борлиги ҳам ўзимни янада қулайроқ ҳис этишимга хизмат қилади. 

- Мавсумнинг қолган қисмидан нималар кутяпсан?

- Асосий мақсад - ЧЛда имкон қадар узоқроққа бориш ва Ла Лигада муддатидан олдин таслим бўлмаслик. Ҳали олдинда ўйинлар етарли ва «Барса» доимгидек охиригача курашади. Бунга заррача шубҳам йўқ.

- Сизларни ЧЛда «ПСЖ» тўсиғи кутмоқда...

- Биринчи ўйинни интиқлик билан кутяпмиз. Ахир анчадан буён чорак финалга чиқолмагандик. Энди майдонда боримизни беришимиз аниқ. Ўйлайманки, мухлисларни жуда сифатли футбол ва катта рақобат кутмоқда. 

- Сенга дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири - Килиан Мбаппе қарши туради.

- Бу ҳақда ҳали ўйламадим, ҳар қандай вазиятда ўзлигимни йўқотмаслик ва донгдор рақибга имкон қадар жиддий қаршилик кўрсатишга уринаман. Аслида энг асосийси - жамоавий ўйин. Демоқчиманки, «ПСЖ» билан баҳсда аввало, жамоа­вий уйғунликка эътибор қаратиб, юқори интенсивлик билан баланслашган ўйин намойиш этишимиз керак. Агар ҳамжиҳат тўп сурсак, нафақат Мбаппе, балки «ПСЖ»нинг бошқа ҳужумчиларини ҳам тўхтата оламиз.

- Охирида «миллион долларлик» савол: Кубарси яна 10 йилдан кейин ўзини қайси даражада кўради?

- Ҳаммаси яхши бўлиши йўлида изчил ишлашда давом этаман. Умид қиламанки, 10 йил давомида ҳаётим мазмуни саналган «Барселона»нинг муҳим қисмига айланаман.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 09:50, 12.04.2024. Ўқилди: 986 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик