Бугун 17 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 17.04.2026 18:00
      • Локомотив
      • 0:2
      • Навбаҳор
      • 17.04.2026 19:00
      • ОКМК
      • 3:2
      • Бухоро
      • 17.04.2026 20:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Қизилқум
      • 18.04.2026 18:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Насаф
      • 18.04.2026 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Хоразм
      • 18.04.2026 20:15
      • Пахтакор
      • -:-
      • Динамо
  • «A» Серия
      • 17.04.2026 21:30
      • Сассуоло
      • -:-
      • Комо
      • 17.04.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Кальяри
      • 18.04.2026 18:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Парма
      • 18.04.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Лацио
      • 18.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Аталанта
      • 18.04.2026 16:30
      • Брентфорд
      • -:-
      • Фулхэм
      • 18.04.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.04.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.04.2026 21:30
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Брайтон
      • 19.04.2026 00:00
      • Челси
      • -:-
      • Ман. Юнайтед

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Навбаҳор 8 18
2 Пахтакор 7 18
3 Нефтчи 7 18
4 Бухоро 8 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 ОКМК 8 11
8 Локомотив 8 11
9 Хоразм 7 9
10 Сурхон 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Локомотив 0-2 Навбаҳор
8-тур ОКМК 3-2 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЕЧЛ тарихидаги энг совриндор мураббийлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Мураббийлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Transfermarkt портали ЧЛ тарихига назар солиб, турнирнинг бош соврини - «шалпангқулоқ» кубокни қайта-қайта бошлари узра баланд кўтаришган энг совриндор мураббийларни яна бир бора алоҳида эътироф этди. Сиёсат айвонида катта саккизлик саммитига қайси мамлакатлар кириши кўпчиликка маълум. Шунингдек, ЧЛга доир бундай саммит ҳам ўта ёрқин иштирокчилардан таркиб топган, албатта.

4-8-ўринлар: Оттмар Хитц­-фельд - 2та кубок. Германиялик мутахассис «Боруссия» Д. ва «Бавария» бошқарувида ЧЛ тахтига 1 мартадан кўтарилди. Тўғри, жаноб Хитцфельд охирги марта «шалпангқулоқ» ютганида (2001 йил), ҳозирги айрим юлдузлар ҳали туғилишмаганди ҳам.

4-8-ўринлар: Висенте дель Боске - 2та кубок. «Реал» ҳаётида чуқур из қолдирган испаниялик мутахассис. «Жаноб картошка» лақаби билан танилган Висенте бобо ЧЛдаги ҳар икки ғалабасини «Мадрид» билан нишонлади. У охирги зафарини Хитцфельдга нисбатан 1 йил кейин (2002) расмийлаштирган эди.

4-8-ўринлар: Алекс Фергюсон - 2та кубок. «МЮ»нинг афсонавий мураббийи бисотида ҳам 2та нуфузли кубок бор. Шотландиялик мутахассис «қизил иблислар»ни охирги марта 2008 йили ЧЛ шоҳсупасига бошлаганди. Жамоа шундан буён «шалпангқулоқ»дан узоқда...

4-8-ўринлар: Жозе Моу-риньо - 2та кубок. Португалиялик мутахассис «Челси» ва «Интер» каби мега-клубларни бошқарди, лекин ЧЛда нисбатан камтар саналган «Порту» ҳамда «Интер» билан бир мартадан ғалаба куйини чалди. «Беназир»нинг охирги соврини 2010 йилга тўғри келганди.

4-8-ўринлар: Юпп Хайнкес - 2та кубок. Германиялик яна бир мутахассис. Лекин Юпп бобо Хитцфельддан фарқли равишда хориж клуби билан ҳам чўққига чиқди. Аниқроқ айтсак, дастлаб «Реал»да «шалпанқулоқ» кубокка етишган Хайнкес кейинчалик «Бавария» бошқарувида ушбу зафарли йўлини яна бир бора такрорлади 2013 йили.

2-3-ўринлар: Зайниддин Зидан - 3та кубок. Футболчи ролида «Реал» тарихидан жой олган буюк Зизу кейинчалик мураббий сифатида ҳам «Қироллик клуби» ҳаётида катта иш бажарди. Яъни ўз шогирдларини нақ 3 марта ЧЛ тахти сари етаклади. Зиданнинг охирги ғалабаси 2018 йили қайд этилди.

2-3-ўринлар: Хосеп Гвардиола - 3та кубок. 3та жамоа билан ЧЛ кубогини ўзига бўйсиндирган мураббий. Пеп бу ишни аввалига «Барселона», кейин «Бавария» билан амалга оширди. Ўтган йили эса «Манчестер Сити»ни ҳам ахийри биринчи рақамли еврокубокда ғалаба сари етаклади. 

1-ўрин: Карло Анчелотти - 5та кубок. Италиялик мэтр «Милан» ва «Реал»да ЧЛнинг икки каррадан ғолибига айланди. Турнирда охирги марта 2022 йили зафар қучган дон Карло ҳозир «Мадрид» билан ўзига хос «хет-трик»ни кўзлаётгани аниқ. Аммо осон эмас, ахир чорак финалда Анчелоттидан энг яқин таъ­қибчиси - Хосеп Гвардиоланинг даҳшатли «Манчестер Сити»сини йўлдан четга чиқариб ташлаш талаб этилади.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 20:33, 12.04.2024. Ўқилди: 4103 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
6 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
7 Нефтчи Алишер Одилов 3
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
9 Нефтчи Зоран Марушич 3
10 Бухоро Шерзод Эсанов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик