Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Чипта қачон сотувга чиқаркан?»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Стадионлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол миллионлар ўйини. Футболни стадиондаги мухлисларсиз, уларнинг ҳайқириғисиз тасаввур қилиш қийин, тўғрими? Футболни безаб берадиган ҳам, жамоаси ютқазса тишини-тишига қўйиб чидаб берадиган ҳам мана шу қоракўз мухлислар.

Бутун дунё мухлисларига мана шундай таъриф бериш мумкин. Бу бутун дунё мухлисларига таъриф. Бизнинг мухлисларга эса бундай таърифдан аввал «агар ўйинга билет сотиб олишни эпласа» деган сўзларни қўйиб кейин таърифни тўлиқ ўқиб кўриш керак: «агар ўйинга билет сотиб олишни эпласа, футболни безаб берадиган ҳам, жамоаси ютқазса тишини-тишига қўйиб чидаб берадиган ҳам мана шу қоракўз мухлислар».

Бу хулосага бугун келингани йўқ, бу терма жамоамизнинг беш йилдан буён деярли барча ўйинларида чипта излаб сарсону-саргардонликдан кейин қилинган хулоса.

Бугун ҳам худди шундай бўлди: оддий бир саволга жавоб берадиган мард топилмади ва яна минглаб мухлислар сарсон-саргардон. Гарчи Федерация расмий сайтида чипталар 18 март соат 14:00 дан сотувга чиқади дейилган бўлсада, бугун айтилган вақтда «Бунёдкор» стадиони кассалари олдида ИИБ ходимларидан бошқа ҳеч нима чиқмади: на чипта, на маълумот берувчи бирор шахс.

Шахсан ўзим ўша хабарга таяниб, ишдан соат 14:00да бир соатга рухсат сўраб «Бунёдкор» стадиони томон йўл олдим. Борганимда тумонат одам «Чилонзор» метроси томондаги кассада ҳам, «Мирзо Улғбек» метроси томонда ҳам навбатда турарди. Индамай одамлар орасига қўшилдим. Ҳамма бир-биридан сўраган: «Чипта қачон чиқаркан?» Федерация расмий сайтида берилган хабар бўйича вақт бўлган бўлса ҳам, бу савол ҳамон жавобсиз эди: «Чипта қачон сотувга чиқаркан?»

Бир ярим соатча вақт оралиғида чипта олишга келган мухлислар билан суҳбатлашиб улгурдим: келган мухлислар борки, қайси сектордан билет олишни билмай ҳайрон, қайсидир бири 35-сектор ҳақида гапирса, қайсидир бири «Жар» деб ўйлади шекилли 3 ёки 4-секторни кўзлаб турганини айтиб қолди. Ижтимоий тармоқларда Фан клуб бошлиғги Абдураҳмон Фозилов «дўст»ларим орасида кечагина стадионнинг секторлар бўйича схемасини қўйгани ёдимга тушиб расмни ўзимга юклаб олиб кимларгадир «Bluetooth» орқали юбордим. Ҳамма хурсанд, кимларнидир энди «Қайси сектордан билет олсам экан?» деган савол қийнарди, асосий савол эса эсдан чиқиб улгурган эди: «Чипта қачон сотувга чиқаркан?».

Суҳбат оралигида кимдир соат 16:00да чиптлар кассага чиқиши ҳақида гапириб қолди. Бу орада «Ориат Доно» радиосида федерация матбуот бўлими бошлиғи Санжар Ризаев «Футболдан гаплашамиз» дастури меҳмони бўлиши ҳақида твиттерда ўқиб қолиб телефонимда радиони тинглашни бошладим. Бироқ, буниси ҳам бефойда экан, ҳатто федерация матбуот котиби (!) ўзи ҳам чипта излаб юрганини айтиб қолди. Санжар акадан сўрамоқчи бўлган саволни ўзимга бериб қўя қолдим: «Чипта қачон сотувга чиқаркан?»

Соат 18:00 га яқинлашибтики стадионнинг кассаларида чипта йўқ эди. Фанатлар секин қайтишни бошлади: улар шунчаки қайтмади, футболдан совиб қайтишди. Ишни ташлаб келганлар сони қанча эди, вилоятдан келганлар ҳам бор эди, шундай кутиш бўлишини билгандек, ўзи билан ерга солиб ўтирадиган кўрпачалар олиб келган амакилар ҳам бор эди.

Тахминан 19:00 атрофида оломон орасида бақир-чақир бошланди, чипта чиққандир деб секин оломон орасига киришга ҳаракат қилдим. Бироқ, оломон қочишни бошлади ва нима бўлаётганини англаб етгунимча, менга ўхшаганларнинг бир нечтаси қочишга улгурмай қолдик.... У ёғи ҳақида ёзгим келмади...

Умидимни узиб уйга қайтишга қарор қилдим, қайтяпману терма жамаоам ўйинини кўргим келаётгани, 30 минг мухлис билан "Ў-З-Б-Е-К-И-С-Т-О-Н!" дея ҳайқиргим келаётгани сабаб ўша савол ҳамон мени қийнаётган эди: «Чипта қачон сотувга чиқаркан?»

Манба: www.beksohib.blogspot.com
Киритилди: 19:53, 19.03.2013. Ўқилди: 7499 марта. Фикрлар: 29 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик