Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • 1:2
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • 2:0
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • 3:2
      • Боруссия Д
  • Суперлига
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • 0:1
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
      • 07.07.2025 20:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Хоразм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Бунёдкор 15 27
4 Нефтчи 14 27
5 ОКМК 15 27
6 Навбаҳор 14 26
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мурод Ризаев: «Куч — бирликда, ҳаёт эса ўткинчи»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон –Ливан ўйини ҳақида турли хил мунозаралар давом этмоқда. Ҳамманинг фикри ҳар хил. Биз эса “Спорт” телеканали шарҳловчиси Мурод Ризаевнинг фикрлари билан қизиқдик.

— Мурод ака, эртага нима бўларкин?
— Эртага Ўзбекистон терма жамоаси жуда муҳим учрашувни ўтказади. Ҳамма хавотирда. Нима бўларкин? Ҳайронман хавотирга ўрин бормикин? Қизиқ, Ливан билан бошқа пайт ўйнаганимизда хавотирга тушармидик? Ўртада жаҳон чемпионати масаласи борлиги учун ҳам кўпчилик хавотирда. Лекин ҳозирча хавотирга ўрин йўқ деб ўйлайман. Бу терма жамоани Эрон эркин, хавотирсиз ҳаракат қилиб 5:0 ҳисобида енгди. Биз эса Эрон билан тенгма-тенг кураш олиб бордик. Очиғи, биз Ливандан кучлимиз. Шуни футболчиларимиз ҳис қилган ҳолда ҳаракат қилишса бўлгани.

— Таркиб борасида нима дейсиз? Ҳимоя чизиғи сизни ташвишга солмаяптими?
— Йўқ. Умуман. Футболчиларнинг ҳозирги пайтдаги спорт формаси бош мураббийимизнинг ўзига аён. Қайси бири жангга шайлигини ҳам унинг ўзи билади. Биз фақат таклифларимизни айтишимиз мумкин, холос. Мисол учун, менинг таклифим қуйидагича бўларди.
Нестеров, Денисов, Козак, Филипосян, Шораҳмедов, Жасур Ҳасанов (“Бунёдкор”), Мусаев, Аҳмедов, Турсунов, Жепаров, Гейнрих

Лекин Миржалол Қосимовни биринчи таркибини ҳам тахмин қилиб кўришим мумкин.
Бу сафар у қуйидаги таркибни туширса керак:
Нестеров, Денисов, Исмоилов, Филипосян, Шораҳмедов, Жасур Ҳасанов, Аҳмедов, Ҳайдаров, Турсунов, Жепаров, Гейнрих

Мен истардимки футболчиларимиз 2 та тўп фарқи билан ютқазаётган жамоа сингари баҳсга киришишса. Худди “Барса” “Милан” билан жавоб учрашуви олдидан тушиб қолган вазиятга ўхшаб. Чунки битта гол уриб олишса, бироз бўшашиб қолишмоқда. Ўзбекистон- БАА олимпия терма жамоаси, “Бунёдкор” – “Поханг Стилерз” ва БАА-Ўзбекистон ўйинларини мисол келтиришимиз мумкин. Бу сафар 20 дақиқа ичида 2та гол уриб олиб, кейин рақибни янчиб ташлаш керак. Футболчиларимизда тўпни қизғаниш ҳоллари ҳам учрамокда. Турсунов БАА билан ўйинда бир вазиятда тўпни яхши вазиятга чиққан Гейнрихдан қизғанди. Зарбаси эса ноаниқ бўлди. Тўғри, ҳамма ўзини кўрсатгиси, гол ургиси келяпти — бу ҳам яхши. Лекин футболда тўғри қарор жудаям муҳим.

— Ҳамжиҳатлик ҳақида гапирдингиз. Мана сиз терма жамоа билан бирга кўп сафарларда бўлдингиз. Ўзбекистон қайси ўйинда жипслашиб, кўпроқ ҳамжиҳат бўлиб ҳаракат қила олди деб ўйлайсиз?
— Ўзбекистон терма жамоасининг энг яхши ўйини Тошкентда Эрон терма жамоаси билан бўлди, десам фикримга қўшилсангиз керак. Ўйиннинг қурилишига қойил қолгандим. Фақат натижа ёмон бўлди. Футболчиларимиз жудаям ақлли ўйин қилишди. Ҳакамнинг хатоси ва омад кулиб бокмагани сабабчи бўлди. Лекин Қатар ва Эронда ҳам футболчиларимиз ажойиб ғалабаларни қўлга киритишди. Ана шу ғалабаларда Вадим Абрамовнинг ҳам хиссаси бор албатта. Билмадим, нима учун, балки шунинг учун бўлса керакки, Қосимов ва Абрамов бир-бирларини қучоқлаб кўришишларини кўргим келяпти. Абрамов яхши инсон. Керак бўлса ёрдам беришдан қочмаса керак. Ажойиб тандем бўларди. Тўғри иккита қўчқорнинг калласи битта қозонда қайнамайди ёки катта мураббийларда ғурур йўл қўймайди, деб айтишингиз мумкин. Лекин мана кўрасиз ҳали вақти келади. Миржалол Қосимов Ўзбекистон терма жамоасини жаҳон чемпионатига олиб чиқади ва Миржалолнинг ўзи бу ғалабаларда Вадим Абрамовнинг ҳам ҳиссаси бор, деб айтади.

— Ўзбекистон терма жамоасини жаҳон чемпионатига чиқишига шунчалик ишонасизми?
— Албатта. Миржалол Қосимовни қўллаб-қувватлашимиз керак. Доимо яхши ният қилишимиз керак. Ҳамма бир-бирига яхши кўз билан қараши керак. Куч — бирликда. Куни кеча Аргентина билан Венесуэла ўйинини шарҳладим. Месси ва Игуаинлар бир-бирларини жудаям яхши тушуниб ҳаракат қилишди. Месси битта голни ўзи урди. Игуаиннинг 2та голига ассистентлик килди. Айникса, 3-голда бу футболчилар, яъни “Реал” ва “Барса” футболчилари бир-бирларини қучоқлаб табриклашди. Очиғи, ҳавасим келди. Чунки ҳаммаси юракдан чиқди. Испания чемпион бўлганда ҳам ана шундай манзарани кузатгандим. Касиляс, Рамос, Хаби Алонсо Фабрегас, Иньеста, Хави билан биргаликда бир-бирларини қучоқлашиб ғалабани нишонлашган эди. Лекин кейинчалик улар яна яшил майдонда бир-бирларига жиддий рақибга айланишган ва бир-бирларини аяб утиришмаган. Футбол шунака ўйин. Футболчиларнинг ҳаёти шунака. Аммо Месси Игуаин билан биргаликда ўз мақсадларига эришишди. “Реал” ва “Барса” футболчилари биргалашиб жаҳон чемпиони бўлишди. Балки ҳозирча шу ҳиссиёт бизга етишмаётгандир. Ҳа. Куч — бирликда. Ҳаёт эса ўткинчидир.

Олимхўжа Бўронов суҳбатлашди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:56, 25.03.2013. Ўқилди: 6805 марта. Фикрлар: 36 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Алекс Фергюсон АПЛда жами 27 марта ойнинг энг яхши мураббийи деб тан олинган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.