Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳаммамиз бирга ютайлик!

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Эртанги ўйинни аҳамияти тўғрисида гапиришни ҳожати йўқ. Ишда, ўқишда, йўлда, гапда қаерга борманг Ўзбекистон-Ливан бош мавзуга айланган. Юртимизда яшовчи футболдан хабардор инсон борки, ҳамма ҳаяжонда. Ғалаба бизга ҳар доимгидан қўпроқ керак. Шунинг учун барча ўйингача бўлган дилхираликлар (чипта можароси, БАА, Гонгконг)нинг  барчасини бир чеккага сурган ҳолда бор эътиборни МТЖни қўллаб-қувватлашга қараташимиз лозим. Ҳаммамиз эртанги ҳаёт-мамот жангида ғалаба учун «бир мушт»га айланишимиз шарт. Ғалаба учун нимаики қўлингиздан келса, барчасини қилинг.

Ўйинни стадионда томоша қиладиган мухлислар - ўйингоҳни ларзага келтиринг. Стадиондаги муҳитни кўриб араб футболчиларини оёқлари қалтирасин, биздаги руҳни, биздаги шиддатни кўриб, Тошкентдан очко билан кетишнинг имкони йўқлигини ўйин бошланмасданоқ ҳис этишсин. Олқишларингиз футболчиларимизга ишонч баҳш этсин. Бир зум тўхтаманг. Жисмоний имкониятингизни максимум даражасида қўллаб–қувватланг.

Юртимизнинг узоқ–яқин, шаҳар ва қишлоқларида яшовчи, бир ҳафтадан бери фикру хаёли эртанги ўйин бўлиб қолган юртдошлар! Турли сабаб билан дунёнинг турли бурчакларида яшаб, ўйинолди ҳаяжонидан уйқулари қочиб кетаётган ватандошлар! Барчамизнинг хоҳиш-истагимиз, орзу-мақсадимиз бир, бизга ғалаба керак, бизга ЖЧ финал йўлланмаси керак. Қўлингизни очиб дуо қилинг, эртага бахтсиз тасодифлар, омадсизликлар бизни четлаб ўтсин. Ўйиндан кейин бир-биримизни ғалаба билан табриклаб, байрам қилиш насиб этсин.

Сервер, Одил, Игнат, Жасур, Санжар, Саша, Улуғбек, Тимур, Азизбек, Анзур, Артём, Акмал, Виталий, Фозил, Шоҳрух, Камол, Фарҳод - қадрдонларим! Сизларга  ишонамиз. Эртага бутун фаолиятингиз давомидаги энг зўр ўйинингизни намойиш этасиз. Муҳташам «Бунёдкор» стадионидаги фантастик муҳит сизга куч ва ғурур бахш этсин. Майдон узра парвоз қилинг, ўйиндан завқ олинг. Халқимизга олам-олам қувонч улашиб, роҳат қилинг. Сизлар тарих ёзиш арафасидасиз.

Олға Ўзбекистон!

Биз бир жамоамиз Ливанни биргалашиб ютамиз.

Дилшодбек Нурматов

Манба: burgutlar.com
Киритилди: 20:38, 25.03.2013. Ўқилди: 6853 марта. Фикрлар: 65 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик