Бугун 3 август, 2025 йил, якшанба.

  • Суперлига
      • 02.08.2025 19:00
      • Нефтчи
      • 1:2
      • Бунёдкор
      • 02.08.2025 20:00
      • Сўғдиёна
      • 1:2
      • Насаф
      • 02.08.2025 21:15
      • Динамо
      • 2:2
      • Навбаҳор
      • 03.08.2025 19:00
      • Андижон
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 03.08.2025 20:00
      • Шўртан
      • -:-
      • Хоразм
      • 03.08.2025 21:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Қизилқум

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 16 36
2 Бунёдкор 16 30
3 Нефтчи 16 30
4 ОКМК 16 30
5 Динамо 16 30
6 Пахтакор 16 29
7 Навбаҳор 16 27
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 16 16
12 Машъал 16 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 16 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 16-тур

16-тур Машъал 0-1 Пахтакор
16-тур Бухоро 0-2 ОКМК
16-тур Нефтчи 1-2 Бунёдкор
16-тур Сўғдиёна 1-2 Насаф
16-тур Динамо 2-2 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

03/08 19:00 Андижон - Қўқон-1912
03/08 20:00 Шўртан - Хоразм
03/08 21:15 Сурхон - Қизилқум

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 8 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 03.08.2025

      06:55 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/2 финала. "Реал Мадрид" - "Реал Сосьедад". Ответный матч.
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Васко да Гама".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Сербии.
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Гремио".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Васко да Гама".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Сербии.
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Флуминенсе" - "Гремио".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 LIVE Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Крузейро". Прямая трансляция.
      01:55 Новости футбола.
      02:00 "Фабрика грез: Бенфика". Скауты.
      02:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Сеара" - "Фламенго". Прямая трансляция.
      04:25 LIVE Чемпионат Бразилии. "Витория" - "Палмейрас". Прямая трансляция.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 03.08.2025

      06:25 "Вопреки всему".
      06:55 LIVE Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. День 8. Утренняя сессия. Прямая трансляция.
      08:40 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 5 на автодроме "Игора Драйв".
      09:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Казань Ринг Каньон". Туринг-лайт. Гонка 2.
      10:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Казань Ринг Каньон". SMP TCR. Гонка 2.
      10:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Казань Ринг Каньон". Shortcut. Гонка 2.
      10:55 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Казань Ринг Каньон". Спортпрототип CN. Гонка 2.
      11:25 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. 1/2 финала.
      13:35 "Культовые".
      14:05 LIVE Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Вышка. Мужчины. Финал. Прямая трансляция.
      15:55 LIVE Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. День 8. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:15 Д/с "Сила воды".
      18:45 "Формула-1. Гаснут огни".
      19:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Казань Ринг Каньон". Туринг-лайт. Гонка 2.
      19:40 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Казань Ринг Каньон". SMP TCR. Гонка 2.
      20:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Казань Ринг Каньон". Shortcut. Гонка 2.
      20:35 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Казань Ринг Каньон". Спортпрототип CN. Гонка 2.
      21:05 "Вопреки всему".
      21:35 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. День 8. Утренняя сессия.
      23:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Казань Ринг Каньон".
      00:00 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. 1/2 финала.
      02:05 "Культовые".
      02:35 Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. День 8. Вечерняя сессия.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 03.08.2025

      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:05 Новости.
      11:10 "Век нашего спорта. Николай Дроздецкий".
      11:55 LIVE Регби. Pari Чемпионат России. "Енисей-СТМ" (Красноярск) - "Динамо" (Москва). Прямая трансляция.
      14:00 Новости.
      14:05 LIVE Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Вышка. Прямая трансляция.
      15:55 LIVE Плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. День 8. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      18:15 Новости.
      18:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:00 LIVE Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. 3-й тур. "Зенит" (Санкт-Петербург) - ЦСКА (Москва). Прямая трансляция.
      22:00 После футбола с Георгием Черданцевым.
      23:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Амир Альбази против Тацуро Таиры.
      01:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:00 Пляжный футбол. Московский международный кубок. Финал.
      04:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 4 на автодроме "Казань Ринг Каньон".
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 03.08.2025

      05:00 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      07:00 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 14 в Локете, Чехия. Класс MX2. Гонка 1.
      07:30 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 14 в Локете, Чехия. Класс MXGP. Гонка 1.
      08:00 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 14 в Локете, Чехия. Класс MX2. Гонка 2.
      08:30 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 14 в Локете, Чехия. Класс MXGP. Гонка 2.
      09:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. 1/2 финала.
      11:00 LIVE Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Гонка "Классика Сан-Себастьяна" в Испании. Обзор.
      14:50 LIVE Автоспорт. Суперкубок "Порше". Этап 6 на трассе Хунгароринг, Венгрия. Гонка. Прямая трансляция.
      16:00 LIVE BMX. Чемпионат мира в Копенгагене, Дания. День 2. Прямая трансляция.
      17:00 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 8.
      18:00 LIVE Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9. Прямая трансляция.
      22:30 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Этап 6 на трассе Хунгароринг, Венгрия. Гонка.
      23:15 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      01:00 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9.
      03:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      04:30 Велоспорт. Женщины. "Тур де Франс". Этап 9.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Андрей Пятницкий: «Бирор унвонга эришмоқчиман. Ундан камига рози эмасман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Сўнгги йилларда футболчилик фаолиятини хорижда якунлаб, мураббийлик тажрибасини баҳам кўриш мақсадида кўпчилик юртдошларимизнинг Ўзбекистонга қайтаётганини кузатиш мумкин.

Киев «Динамо»си ҳужумчиси Максим Шацких «Пахтакор»да, «Ювентус»нинг собиқ футболчиси Илёс Зейтуллаев «Бунёдкор»да, Москванинг «Спартак» клуби афсонаси Андрей Пятницкий эса Самарқанднинг «Динамо» клуби ёшлар жамоасида фаолият юритмоқда. Fergana.media мухбири ушбу мутахассис билан суҳбатлашди. Унда Пятницкий «Спартак»ка ўтгани, Самарқанд «Динамо»сига келиб қўшилгани ва бошқа бир қатор қизиқарли мавзуларда сўз очди.

— «Пахтакор»дан «қизил-оқлар» лагерига ўтишингизга таъсир ўтказган «Спартак» мураббийларидан бири Александр Тарханов Тошкентда келажагингиз йўқлигини айтганди. У ҳақ эдими?

— Ўшанда футболчи учун унча ёш ҳисобланмайдиган 24да эдим, мустақил фикрлаб, қарор қабул қила олардим. Тушундимки, бирор мамлакат бўлиниб кетганда, бу ҳатто Европада бўлсин, ҳар бир янги мустақил республикада, жумладан, Ўзбекистонда янги футбол тузилмасининг шаклланишига маълум вақт керак бўлади. Шу билан бирга, футболчининг фаолияти қисқа эканлигини англардим. Айнан шунинг учун ҳам футбол тузилмаси деярли тўлиқ сақланиб қолган Россияга боришга қарор қилдим, бу эса у ёки бу тарзда спортга таъсир қилган сиёсий инқирозни тезда енгиб ўтишга умид берарди. Ва шундай бўлди ҳам.

— Афсусланмайсизми?

— Йўқ. Ҳаммаси жуда яхши бўлди. Ким бўлишим керак бўлса, шундай шахсга айландим. Кўриб турганимиздек, ўзбек футболи сўнгги йиллардагина тўлиқ маънода оёққа тура олди — тизимлилик, жиддий натижалар пайдо бўлмоқда. Олимпия терма жамоаси ва ёшларнинг муваффақиятини кўриб турибмиз. Бош жамоани эса Осиёда ўз ўрни бор.

— Узоқда Ватан соғинчи тортармиди?

— Жуда. Мен ўз она-юртимга, дўстларимга, ота-онамга қаттиқ боғланган инсонман. Романцев («Спартак»нинг 90-йиллардаги бош мураббийи) менга илтифот кўрсатганди: ҳар бир ўйиндан сўнг бир кун ўрнига икки кун дам олардим. Шунинг учун ҳар ҳафта Тошкентга учардим. Яхшиямки, чипталар унчалик қиммат эмасди.

— Бир вақтнинг ўзида 4та жамоада ўйнагансиз. Қайси бири кўнгилга яқинроқ эди?

— Аниқроғи, улар 4та эмас, балки 5тадир. СССР ёшлар терма жамоасида бошлаганман, Иттифоқнинг олимпия терма жамоасида, МДҲ терма жамоасида, Ўзбекистон ва Россия термаларида ўйнаганман. Барча жамоалар бирдек хотира ва қалбимда муҳрланиб қолган.

— Нима учун якунда Ўзбекистон эмас, Россия термасини танладингиз?

— Ҳа, Ўзбекистон она юртим. Аммо Россияда ЖЧ-1994га чиқиш умиди бор эди, бу эса ҳар қандай футболчининг орзусидир. Шунинг учун мен кўп иккиланмай қарор қилдим. Якунда эса жаҳон чемпионатига бордим.

— Футболчилик фаолиятингизни анча эрта якунлагансиз. Мураббийликка ўтиш муаммосиз кечдими?

— Тўпиғимдаги жароҳат туфайли 4 марта операцияни бошдан кечирганман, умримнинг энг қизғин палласида профессионал фаолиятимни якунладим. Ҳар тонг уйғониб: «Наҳотки энди футбол ўйнай олмайман», деб ўйлардим. Бу шифокорларнинг ҳукми эди. Лекин узоқ вақт бунга чидолмадим. Оёққа туришга ҳаракат қилдим. Майдонга қайтиш учун мустақил машқ қилардим, афсуски, оёғим юқори даражага кўтарилишга имкон бермаслигини англадим. Шундай экан, майдонда қўлимдан келган ҳамма нарсани кўрсата олмасдим. Ўтмишдаги хизматларим туфайли жамоадан жой олишни истамадим. Мухлисларни хафа қилишни хоҳламадим.

Фаол футболчи сифатида фаолиятимдан кейин ўзимни мураббий сифатида тасаввур қилардим. Бошқа вариантлар ҳатто кўрилмади. Аммо футболчилик фаолиятимни шу қадар эрта якунлашим керак эканидан шокка тушиб қолгандим. Уч йил давомида ҳеч нарса ҳақида ўйлай олмасдим. Аммо бир мунча вақт ўтгач, ҳаётимни давом эттиришим кераклигини англаб етдим. Мураббий бўлиш орзуимни эсладим. Футболда қолдим. Мураббийлар олий мактабини тамомлаганман ва ҳозир ҳам ўз касбимга содиқман.

— «Динамо Самарқанд» варианти қандай пайдо бўлди?

— Онам Тошкентда яшайди ва ҳозир унинг соғлиғи яхши эмас. Мен унга яқинроқ бўлишга қарор қилдим, боз устига ишсиз эдим. Шундай қилиб, она-юртимда ишлаш ғояси пайдо бўлди. Клуб бош мураббийи, мен 40 йилдан бери танийдиган Вадим Абрамовга қўнғироқ қилдим. Ишбилармонлик ва шу билан бирга дўстона руҳда суҳбат бўлиб ўтди. У бу ҳақда ўйлаб кўришини айтди ва қисқа вақтдан кейин ҳамма нарса ҳал бўлди. Самарқандда у билан жуфтликда ишлаш таклифини мамнуният билан қабул қилдим.

— Ўзбекистонда қанча вақт қоласиз?

— Бутунлай қолишни режалаштирганман. Ниятлар жуда жиддий. Тақдир тақозоси билан ўз ватанимда мураббий эканман, олдимга максимал мақсадларни қўйишим керак. Мен бирор унвонга эришмоқчиман. Ундан камига рози эмасман.

— Ўзбек футболига қўшилиб кетиш қийин кечмадими?

— Ўзбекистон чемпионатини юзаки кузатардим. Ватанга қайтгач, ҳақиқатдан ҳам қи­йинчиликларга дуч келдим. Рақиблар борасида деярли ҳеч қандай маълумот йўқлиги маълум бўлди. Россияда бу бироз осонроқ. Ҳеч бўлмаганда ёшлар жамоаларининг ўйинларини кўриш мумкин. Умид қиламанки, бу ерда ҳам вазият ўзгаради. Мени қутқарадиган нарса ишни биринчи галда ўзимдан бошладим. Мен таклиф қила оладиган нарсаларга асосланиб, ўз ресурсларимга таянаман. Футболчиларга айтаманки, ҳар қандай рақибни ўз ўйинимизга ўйнатишимиз керак.

— Жамоангизда Россия чемпионатида иштирок эта оладиган футболчилар борми?

— «Динамо»нинг асосий таркибида РПЛдан ўтиб кетадиган футболчилар бор, лекин фақат гуруҳ бўлиб ва Вадим Карленович тарғиб қилган услуб доирасида. Тўғри, бир-икки футболчи ўзича Россия клубларига қўшилиши мумкин эди. Мен исмларни айтишни хоҳламайман. Олти ёки етти нафар йигитларим Россия чемпионатининг Иккинчи лигасида (учинчи дивизион) бемалол ўйнаши мумкин. Агар жамоа мавжуд бўлса ва биз ишлашда давом этсак, бу футболчиларни кейинги босқичга олиб чиқишга ҳаракат қиламиз.

— Молиявий тарафлама муаммолар борми?

— Ўйинлар билан боғлиқ ҳамма нарса — логистика, таъминот ҳозирча мукаммал. Бироқ, маошларни тўлашда кечикиш мавжуд. Кечикиш уч ойга чўзилди. Баъзида ўзимни футболчиларнинг ўрнига қўйиб кўраман: сабр қилиш мумкинлигини тушунаман, лекин бунчалик узоқ вақт эмас. Кўплаб захира ўйинчилари вилоят туманларида яшайдилар, баъзида улар шунчаки машғулотларга кела олишмайди — чунки ота-оналари пул йўқлиги сабаб йўл кира бера олишмайди. Шунинг учун, ўйинчиларнинг машғулотга келмаганига жазолаб бўлмайди, бунга қўлинг бормайди. Самарқанд футболни севадиган ажойиб сайёҳлик шаҳри. Буларнинг барчасини кўриб, кўнглинг оғрийди.

— Россияда бундай ҳолатга дуч келмаганмисиз?

— Йўқ. Қолаверса, Ўзбекистонда шундай бўлади, деб ҳам эшитмаганман. Айтганимдек, мен мунтазам равишда Тошкентга келиб турардим, ҳамкасбларим билан суҳбатлашардим ва бундай ҳолатлар ҳақида эшитмаганман. Менимча, Вадим Абрамов ҳам довдираб қолган. Умид қиламанки, ҳамма нарса тез орада ҳал бўлади ва биз олдинга интила бошлаймиз.

— Инфратузилма билан боғлиқ ишлар қандай кетмоқда?

— Умуман олганда, ҳар бир жамоада муайян муаммолар бўлади. Бироқ, нюанслар мавжуд — муаммолар кўлами ва уларни қандай ҳал қилиниши. Мисол учун, биз, ўринбосарлар, сунъий қопламаларда машқ қилдик, ўйинни эса табиий чим майдонида ўтказамиз. Бу яхши эмас ва кўпинча хавфли. Маълум бўлишича, Самарқандда оддийгина сифатли табиий майдонларлар йўқ экан.

— «Динамо» стадионичи?

— Ўзбекистон футбол ассоциациясининг майсазорга қўядиган муайян талаблари бор. Айни ҳолда, суғориш учун. Шу сабабли, қопламани ўзгартириш ва суғориш тизимини ўрнатишга тўғри келди. Натижада ўринбосарлар у ёқда турсин, асосий жамоа ҳам уй учрашувларини нейтрал майдонда ўтказмоқда.

— Ўринбосарлар қаерда ўйнайди?

— Жиззахдаги базада. Шароитлар расво. Комиссия қандай қилиб бундай майдонда ўйнашга рухсат берганини тушунмаяпман. Бу майдонларни кўриб, ёшлик даврим ёдимга тушади.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:52, 17.05.2024. Ўқилди: 1577 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.