Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Сайфуллo Шарипов: «Шердор»нинг мақсади «Динамо»га муносиб ёшларни етказиб бериш»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Ғарбий зона
Рукн: Интервьюлар
A A A

Бугун Самарқандда катта футбол байрами бўлиб ўтади. Бунга сабабчи бўлган биринчи лигадаги икки жамоамиз “Регистон” биринчи лига чемпионатининг очилиш учрашувида  ўз майдонида “Шердор” клубини қабул қилади.
 
Ушбу ўйин олдидан “Шердор” клуби бош мураббийи Сайфуллo Шарипов билан суҳбатлашдик ва “Шердор” клуби ҳақида ўзимиз қизиқтирган саволларга жавоб топдик.

— Сайфуллo ака, биринчи навбатдан сиздан “Шердор”жамоаси ҳақида сўрамоқчи эдик. Жамоа ҳақида нималар дея оласиз.
— “Шердор” жамоаси ушбу мавсум илк марта биринчи лигагада иштирок этишга муяссар бўлмоқда. Жамоамиз тўлиқ маҳаллий ўйинчилар билан тўлдирилган.  Ўтган мавсум Самарқандда ўтган ўтиш босқичидан сўнг жамоани биринчи лига доирасига боп қилиб шакллантиришга ҳаракат қилдик. Аввалги йилларда иккинчи лигада ўйнаган ёшлар бу мавсум тажрибалироқ бўлган биринчи лигада ўйнашга ҳаракат қилади. Таркиб ҳам асосан ёшларга таянади. Жамоамизни кучайтириш учун ўтган мавсумда “Динамо” ёшлари сафида ҳаракат қилган бир неча ўйинчиларни таркибга чақирганмиз. Жамоамиз бевосита Самарқанд вилоят футбол федерацияси ва  “Динамо”клуби билан ҳамкорликда иш олиб боради. Бизга футболчи тайёрлаб беришда федерация мусобақалар аҳамиятли бўлса, биз “Динамо” учун муносиб футболчилар етказиб беришда ишлаймиз.

— Шулардан келиб чиқиб жамоа мақсади ҳақида сўрамоқчи эдик. Жамоа ўз олдига қўйган асосий мақсад нима?
— Жамоа биринчи навбатда “Динамо”га муносиб ёшларни тайёрлаб беришни мақсад қилган. Шу билан бирга ўйинларни сифатли ўтказиб кучли саккизликда чемпионатни давом эттирмоқчимиз. Биринчи лига футболчиларга тажриба тўплаш учун катта майдон бўлади, чунки лигада ҳар уч кунда ўйинлар бўлиб футболчининг жисмоний ҳолатини яхшилаб боради. Бу эса Олий лигага жисмоний тайёр футболчиларни беради.

—Жамоа ўйинларини қаерда ўтказади?
— Ўйинларимизни Жомбой туманидаги “Марказий стадион”да ўтказамиз. Бу эса жамоамизга мухлисларнинг ортишига сабаб бўлиши табиийдир. Туманда футболга бўлган қизиқиш юқори.

— Эртага бўлдиган “Самарқанд дерби”си олдидан фикрларингиз қандай?
— Эртага жиддий баҳс бўлади . Биз учун чемпионатдаги дастлабки баҳс бўлиш билан бирга оcилиш учрашуви ҳам ҳисобланади. Очилиш учрашувининг Самарқандда бўлиши биз учун янада қийин кечишини англатади. Нега деганда бу ўйинда расмий меҳмон биз бўламиз ва “Регистон” бу ўйинга асосий эътибори қаратади. Ҳар икки жамоа ҳам тўлиқ маҳаллий йигитлардан иборат. Мен энг асосийси тартибли ўйин бўлиши тарафдориман. Йигитларимизга  ишонаман чиройли ўйин кўрсатиб стадионга келган мухлисларни хурсанд этади.

Фарид Юсупов суҳбатлашди

Манба: www.samfutbol.uz
Киритилди: 13:04, 28.03.2013. Ўқилди: 4407 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, фақат 5та давлат — Мексика, Италия, Франция, Германия ва Бразилияда ЖЧга 2 мартадан мезбонлик қилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик