Бугун 21 сентябрь, 2025 йил, якшанба.

      • 20.09.2025 00:00
      • Бетис
      • 3:1
      • Реал Сосьедад
      • 20.09.2025 17:00
      • Жирона
      • 0:4
      • Леванте
      • 20.09.2025 19:15
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Эспаньол
      • 20.09.2025 21:30
      • Вильярреал
      • 2:1
      • Осасуна
      • 20.09.2025 21:30
      • Алавес
      • 1:2
      • Севилья
      • 21.09.2025 00:00
      • Валенсия
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 21.09.2025 17:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Сельта
      • 21.09.2025 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Атлетико
      • 21.09.2025 21:30
      • Эльче
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 22.09.2025 00:00
      • Барселона
      • -:-
      • Хетафе
      • 20.09.2025 16:30
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Эвертон
      • 20.09.2025 19:00
      • Брайтон
      • 2:2
      • Тоттенхэм
      • 20.09.2025 19:00
      • Бёрнли
      • 1:1
      • Ноттингем Форест
      • 20.09.2025 19:00
      • Вест Хэм
      • 1:2
      • Кристал Пэлас
      • 20.09.2025 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:3
      • Лидс
      • 20.09.2025 21:30
      • Ман. Юнайтед
      • 2:1
      • Челси
      • 21.09.2025 00:00
      • Фулхэм
      • 3:1
      • Брентфорд
      • 21.09.2025 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 21.09.2025 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 21.09.2025 20:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • Суперлига
      • 20.09.2025 17:00
      • Хоразм
      • 0:0
      • Қўқон-1912
      • 20.09.2025 18:00
      • Бухоро
      • 5:0
      • Навбаҳор
      • 20.09.2025 19:15
      • Нефтчи
      • 2:1
      • Динамо
      • 21.09.2025 17:00
      • Андижон
      • -:-
      • Сўғдиёна
      • 21.09.2025 19:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Насаф
  • «A» Серия
      • 20.09.2025 18:00
      • Болонья
      • 2:1
      • Женоа
      • 20.09.2025 21:00
      • Верона
      • 1:1
      • Ювентус
      • 20.09.2025 23:45
      • Удинезе
      • 0:3
      • Милан
      • 21.09.2025 15:30
      • Лацио
      • -:-
      • Рома
      • 21.09.2025 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Парма
      • 21.09.2025 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Аталанта
      • 21.09.2025 21:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Комо
      • 21.09.2025 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Сассуоло
      • 22.09.2025 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Пиза

«Бразилиялик сеҳргар» жорий йилги «Олтин тўп» ғолибига совринни топширади [28]

Breaking! УЕФА Исроил жамоаларини мусобақалардан четлатиш масаласини овозга қўймоқчи [27]

Суперлига. «Бухоро» «Навбаҳор»ни янчиб ташлади [26]

Тўлқин Қиличев: «Ўзбекистон бокс терма жамоасини исталган жамоага қарши «яккама-якка» қўйсак, ҳисоб камида 8:2 ёки 9:1 бўлади» [14]

Рубен Аморим «Челси»га қарши ўйин олдидан «Манчестер Юнайтед»нинг асосий муаммоси нима эканлигини айтди [13]

Ламин Ямал «Олтин тўп» маросимига ишонч билан боради [11]

Айбек Оралбай ЖЧ–2025 финалида қандай қилиб Жаҳонгир Зокировни мағлуб этганини айтди [9]

Суперлига. Захирадан майдонга тушган Йововичнинг голи «Нефтчи»га «Динамо» билан ўйинда муҳим 3 очкони келтирди [9]

Ла лига. «Реал» «Эспаньол»га имконият қолдирмади [6]

МЛС. Мессининг дубли "Интер Майами" ғалабасини таъминлади [6]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 22 45
3 Пахтакор 22 40
4 ОКМК 22 40
5 Бунёдкор 22 38
6 Динамо 21 38
7 Навбаҳор 22 33
8 Қизилқум 21 26
9 Сурхон 22 25
10 Сўғдиёна 21 24
11 Қўқон-1912 22 22
12 Машъал 22 22
13 Андижон 20 21
14 Хоразм 22 20
15 Бухоро 22 20
16 Шўртан 22 12

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Сурхон 0-0 Машъал
22-тур ОКМК 5-1 Бунёдкор
22-тур Шўртан 0-0 Пахтакор
22-тур Хоразм 0-0 Қўқон-1912
22-тур Бухоро 5-0 Навбаҳор
22-тур Нефтчи 2-1 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 22-тур

21/09 17:00 Андижон - Сўғдиёна
21/09 19:15 Қизилқум - Насаф

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 4609 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рицу Доан: «ЖЧда ўйнаш – бу болалик орзусининг рўёби»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Қатарда ўтказилган охирги Осиё кубоги арафасида Япония миллий жамоаси ФИФА рейтингида қитъа етакчиси эди.

Чунончи, айнан шу араб мамлакати мезбонлик қилган ЖЧ-2022да Испания ва Германия термалари устидан қозонилган унутилмас ғалабалар билан эътиборни тортган «кўк самурайлар» 2023 йилнинг июнь ойидан ОК-2023 гуруҳ босқичи 1-турига қадар нақ 11та ўйинни ўз фойдаларига ҳал қилишди - қойилмақом ғолибона юриш. Яна бир томони, японлар шу серия давомида рақиблар дарвозасига 49та гол (!) уришди. Бироқ қитъа чемпионатининг иккинчи ўйини Хажиме Мориясу жамоаси учун ҳақиқий огоҳлантирувчи қўнғироқ бўлди. Эсласангиз, «кунчиқар юрт» вакиллари Ироқ термасига қарши баҳсда мағлубиятни тан олишганди. Эрон термаси билан бўлган чорак финал ўйинининг 90+7-дақиқаси эса бутун Японияни батамом нокаутга учратди. Ҳар икки йирик турнирда бирдек яхши таассурот қолдирган ярим ҳимоячи Рицу Доан яқинда ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида айнан Осиё кубоги сабоқларига тўхталди. Германия Бундеслигаси вакили - «Фрайбург»­-нинг 25 ёшли футболчиси яна Қатар-2022 воқеликларини ёдга олди, ЖЧ-2026га қаратилган умидлари ва Олимпиада тажрибасига ҳам тўхталди.

- Рицу, жорий мавсумни «Фрайбург» клуби ва Япония термаси, қолаверса, ўзингиз учун қандай тасвирлаган бўлардингиз?

- Клубимиз ўтган мавумга нисбатан ўсишга эришмади натижа нуқтаи назаридан. Терма жамоамиз эса Осиё кубогидан эрта чиқиб кетди. Шундай экан, мавсумга ижобий баҳо беришим қийин. Жумладан, шахсий кўрсаткичлар томонидан ҳам. Шунинг баробарида ҳозир ўзимни ҳам руҳан, ҳам жисмонан кучлироқ ҳис қиляпман. Ҳа, шахсий статистикам бу фикрга мос келмаслиги мумкин, лекин тобора ривожланаётганимни қалбан сезиб турибман. Муҳими, мураббий салоҳиятимга шунчалик ишондики, ЕЛ ва ички турнирларда бирдек мунтазам майдонга туширди. Еврофутболда ҳафтасига 2та тўлиқ ўйин - бу янада шаклланиш учун ажойиб имконият.

- Япония миллий жамоасининг ОК-2023дан кейинги илк ўйини март ойида ЖЧ-2026 саралаш турнири ҳисобидан КХДР термасига қарши кечди. Қизиқ, ўша учрашувга қандай ҳолатда етиб боргандингиз?

- Қайси рақиб билан ўйнашимиздан қатъий назар, Осиё кубогидаги муваффақиятсизликни ортга суриб, ҳаммасини яна тўғри ташкил этиш, равон йўлга қайтишимиз зарурлигини теран тушуниб тургандик. Шахсан мен Осиё кубогида кузатилган омадсизликни дейлик, ЖЧ-2022дан чиқиб кетганимиздан кўра, кўпроқ ўйладим. Умуман, Эрон термасидан қабул қилинган мағлубият кўпчилигимиз учун ҳам ҳаёт, ҳам фаолиятимизда бурилиш нуқтасига айланди. Ҳар ҳолда, мен ўша мағлубиятда ижобий томонлари ҳам борлиги пайқадим. Тўғри, КХДР термасини атиги 1:0 ҳисобида енгганимиз кўпчиликни ўйлантириб қўйгандир. Аммо факт шуки, аксарият йигитлар ўша 5 кунлик йиғинни терма жамоа билан янги даврга қадам ташлаш вақти сифатида қабул қилишди.

- ЖЧ-2022 гуруҳ босқичида 2та ҳал қилувчи голга муаллифлик қилдингиз ва шу аснода футбол оламига овоза бўлдингиз. Ўзингиз учун илк мундиал қандай таассуротлар қолдирди?

- Жаҳон чемпионатида ўйнаш - бу болалик орзуларимдан бирининг рўёби. Барчаси ортида машаққатли меҳнат ётибди, албатта. Хусусан, оиламиз аъзолари, мураббийларим ва мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари туфайли ҳамиша олға юрдим. Миллий жамоа либосида бутун мамлакат фуқароларига қувонч улашиш учун ҳаракат қилиш - бу ҳам ёқимли, ҳам унутилмас жараён.

- Охирги 2та йирик турнирни олсак, сизларга Осиё кубогидаги натижа алам уй­ғотгани ўз-ўзидан тушунарли. Бу борадаги хулосангиз қандай?

- Ҳа, жаҳон чемпионати давомида, хусусан, Хорватия термаси бизни четга чиқарганида ҳам, ўзимизни тетик тутгандик. Чунки тўғри йўлдан бораётганимиз кўринган эди. Қисқаси, танланган стратегия иш бераётганини кўрдик ва келажакка оптимистик руҳда қарадик. Шу тариқа Осиё кубогига фақат ғалаба илинжида киришдик, мухлислар ҳам биздан фақат чемпионлик кутишди. Бироқ катта ишончни оқлай олмадик. Эҳтимол, бутун мамлакат фақат ғалаба кутгани босим юклагандир. Ҳар ҳолда, қитъа биринчилигида ҳар бир ўйинга ғалаба қозонишимиз шартлигини ўйлаган ҳолда тушдик. Қитъа кубогининг жаҳон чемпионатидан асосий фарқи шу, менимча.

- Энди олдинга қараймиз: ЖЧ-2026дан нималарни кутяпсиз?

- ЖЧ-2022 ва ОК-2023 воқеаларидан кейин миллий жамоада ўйнаш иштиёқим янада кучайгани аниқ. Бутун жамоамизга охирги муваффақиятсизлик ҳанузгача тинчлик бераётгани йўқ. Тинчланиш учун эса ЖЧ-2026га йўл олишимиз ва миллионлаб юртдошларимиз ишончини оқлашимиз керак. Ҳозирда Япония термаси таркиби ажойиб авлод вакилларидан тузилган. Барчамиз мамлакатимиз футболи учун мислсиз натижа тақдим этишни хоҳлаймиз. 

- Навбатдаги мундиалда илк марта 48та жамоа иштирок этади. Ушбу кенгайиш яхшими ёки...?

- Энди чорак финалга чиқиш учун аввалгидан 1та кўпроқ ғалаба қозониш талаб этилади. Демак, режани янада оширишга тўғри келади. Шунга қарамай, қўшимча ўйин барча учун яхши имконият ҳисобланади. Оддий айтганда, футболчиларда ЖЧ финал босқичидан завқланиш учун кўпроқ вақт бўлади.

- Қолаверса, Осиёдан ЖЧ финал раундига одатдагидан кўпроқ жамоа боради. Савия мос келармикан? 

- Ҳозир қитъа футболидаги вазият ҳар қачонгидан кескинроқ. Осиё кубоги ҳам жамоалар яққол кучайганини кўрсатиб берди. Озгина хотиржамлик қимматга тушиши мумкин. Аввалги ЖЧ саралашининг ҳал қилувчи босқичи 1-ўйинида Уммон термасига ютқазгандик, ўшанда рақиб қанчалик жиддий курашгани эсимда. Қисқаси, эндиликда ҳар бир ўйинда бор имкониятларни ишга солиш керак. Айни пайт Осиёнинг кўплаб терма жамоаларида хорижлик мураббийлар ишламоқдалар. Демак, тактик қарашлар ва ғоялар кўпайди. Буни ҳам инобатга олиш керак, албатта.

- Олимпиада-2024 олдидан Токио-2020 ўйинларини бирров ёдга олсак. Ҳар 4 йилликнинг бош спорт мусобақасидаги иштирок футболчи сифатида шаклланишингизга нечоғли ёрдам берди?

- Мана, ўша вақт олимпия термасида тўп сурган кўплаб йигитлар ҳозир миллий жамоанинг доимий аъзосига айланишди. Олимпиада-2020 бизга айниқса, ахлоқий жиҳатдан катта туртки берди. Испания термасини кетма-кет 2та турнир (Олимпиада-2020 ва ЖЧ-2022)да мағлубиятга учратганимиз эса ички ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилди. Ўтмишга назар ташласак, олдинлари катта жамоаларга қарши ўйинларга қандайдир ҳадик билан қарардик. Ҳозир бундай эмас. Ҳа, Токио ўйинларида 4-ўрин билан чекланиб, медалсиз қолгандик, муҳими, Олимпиада тажрибаси энг кучли жамоалар билан тенгма-тенг ўйнайдиган даражага чиққанимизни кўрсатганди, шунингдек, қайси жиҳатларни яхшилашимиз зарурлигини ҳам.

- Мана, Япония олимпиячилари Париж-2024 йўлланмасини қўлга киритишди. Хўш, ЖЧ-2026 олдидан ҳам миллий жамоада футболчиларнинг янги тўлқинини кўришимиз мумкинми?

- Нега энди йўқ? Бош жамоамиз мураббийи Мориясу вақтида U-23 термасини ҳам бош­қарган ва деярли барча йигитлар имкониятини яхши билади. Агар U-23 термаси Олимпиадада яхши иштирок этса, унда миллий жамоада рақобат янада ошиши муқаррар. Буни ўз тажрибамдан биламан. Яъни вақтида ўзимиз ҳам олимпия термасидаги яхши ўйин миллий жамоага йўл очишини теран англаган ҳолда ҳаракат қилганмиз. Пировардида янги тўлқиннинг вужудга келиши Япония футболи фойдасига ишлаши ҳам тайин. 

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:48, 24.05.2024. Ўқилди: 668 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 13
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 7
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Сурхон Рустам Турдимуродов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.