Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Вильярреал 2 6
2 Барселона 2 6
3 Реал Мадрид 2 6
4 Хетафе 2 6
5 Атлетик Бильбао 2 6
6 Бетис 3 5
7 Эспаньол 2 4
8 Райо Вальекано 2 3
9 Алавес 2 3
10 Осасуна 2 3
11 Реал Сосьедад 2 2
12 Эльче 2 2
13 Сельта 3 2
14 Атлетико 2 1
15 Валенсия 2 1
16 Мальорка 2 1
17 Леванте 2 0
18 Севилья 2 0
19 Реал Овьедо 2 0
20 Жирона 2 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Сельта 1-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

29/08 22:30 Эльче - Леванте
30/08 00:30 Валенсия - Хетафе
30/08 20:00 Алавес - Атлетико
30/08 22:00 Реал Овьедо - Реал Сосьедад
30/08 22:30 Жирона - Севилья
31/08 00:30 Реал Мадрид - Мальорка
31/08 20:00 Сельта - Вильярреал
31/08 22:00 Бетис - Атлетик Бильбао
31/08 22:30 Эспаньол - Осасуна
01/09 00:30 Райо Вальекано - Барселона

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2650 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 28.08.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:25 Новости футбола.
      13:30 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      15:30 Новости футбола.
      15:35 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      17:35 Новости футбола.
      17:40 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      19:40 Новости футбола.
      19:45 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      21:45 Новости футбола.
      21:50 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 28.08.2025

      05:50 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Обруч, мяч. Группы.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:30 "Что за спорт?". "Экстрим".
      10:00 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды. Вышка.
      11:30 Водно-моторный спорт. Формула-1. Гран-при Индонезии. Гонка.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      14:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Булавы, лента. Группы.
      16:30 "Культовые".
      17:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      17:30 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      18:05 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 1 с.
      18:55 LIVE Гольф. Чемпионат Московской области. Прямая трансляция.
      21:00 "Формула-1. Гаснут огни".
      21:25 LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария. Прямая трансляция.
      01:00 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды. Вышка.
      02:20 "Культовые".
      02:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 2.
      03:15 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". Туринг-лайт. Гонка 2.
      03:50 Гольф. Чемпионат Московской области.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 28.08.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Баскетбол 3х3. Кубок России в Сириусе.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. ONE FC.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:25 Новости.
      14:30 Есть тема! Прямой эфир.
      15:55 LIVE Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве. День 2. Прямая трансляция.
      18:05 Новости.
      18:10 Все на Матч! Прямой эфир.
      19:15 Д/ф "Великий "Юнайтед".
      21:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Локомотив" (Москва) - "Акрон" (Тольятти). Прямая трансляция.
      23:30 Футбол. Fonbet Кубок России. Обзор.
      00:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:45 Хоккей. Кубок мэра Москвы. "Спартак" (Москва) - ЦСКА (Москва).
      04:00 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве. День 2.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 28.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 5. Фигерас. Командная гонка с раздельным стартом.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Теннис. US Open. Раунд 2.
      13:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 5. Фигерас. Командная гонка с раздельным стартом.
      15:00 Теннис. US Open. Раунд 2.
      17:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 5. Фигерас. Командная гонка с раздельным стартом.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 6. Олот - Паль. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 2. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ливерпул»нинг ажабтовур танлови

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Тайинловлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бир қатор таниқли ва ҳали кўпчиликка таниш бўлмаган ёш мураббийлар номи тилга олинди. Бироқ «қизиллар» кутилмаган вариантни танлашди. Аввалига ҳамма Хаби Алонсо Клоппнинг вориси бўлади, деб ўйлаганди. Лекин у «Байер»да қолишни афзал кўрди. Кейин Рубен Аморим варианти пайдо бўлди. Якунда «Ливерпуль» «Фейеноорд» устози Арне Слотни танлади.

Слотнинг футболчилик фаолияти ёрқин эмас, собиқ жамоадошларининг фикрича, ўйинчилик даврида у мураббийлик касбини ўрганган. Арне футболчилик фаолиятини «Зволле» клубида бошлаб, 2002 йилда жамоанинг иккинчи дивизионда ғолиб чиқишига ёрдам берганди. Кейин у «Бреда» таркибида 5 йил тўп сурди, кейин қисқа муддат «Спарта»да ўйнаб, яна «Зволле»га қайтди ва иккинчи чемпионликни қўлга киритди. Шундан кейин ҳужумкор ярим ҳимоячи бошқа сов­ринга эриша олмади.

2013 йилда Слот «Камбюр» клубига вақтинчалик мураббий мақомида ўтган собиқ футболчи янги соҳадаги илк иштирокини бошлади. Бир йилдан кейин у Жон ван ден Бромнинг ассистенти сифатида «АЗ»га ўтиб, катта имкониятга эга бўлди. Икки йилдан кейин Арне бош мураббий мақомида дебютини нишонлади. 2019/20 йиллар мавсуми пандемия туфайли тўхтатилга паллада, унинг жамоаси етакчи «Аякс»дан фақат тўплар нисбатига кўра ортда қолаётган, олдинда эса 9та учрашув қолганди. Хуллас, Слотнинг илк мавсуми муваффақиятли якунланди. Кейинги мавсумда ҳам унинг «пишлоқчи фермерлари» совринли учликдан жой олдилар.

Натижада Слот икки йил Дик Адвокат раҳбарлигида зерикарли ўйин кўрсатган «Фейеноорд»га жамоани қайта шакллантирадиган мутахассис сифатида таклиф этилди. Жамоанинг энг яхши тўпурари Стивен Бергейс «Аякс»га ўтиб кетганига қарамай, янги бош мураббий «Фейеноорд»ни совриндор учликка олиб чиқди: унинг раҳбарлигида жамоа аввалги мавсумга нисбатан 10та гол кўпроқ урди, ўз дарвозасидан эса, Адвокат даврига нисбатан 2та камроқ тўп ўтказиб юборди. Шунингдек, роттердамликлар КЛда финалга қадар кўтарилиб, Моуриньонинг «Рома»сига имкониятни бой берди.

2021/22 йиллар мавсумида Арне Нидерландиянинг энг яхши мураббийи унвонига сазовор бўлди. Ёзги трансфер дарчасида жамоанинг бир қатор етакчи ўйинчилари жамоани тарк этишгач, «Фейеноорд»да пасайиш кузатиладигандек туюлганди. Бироқ мураббий клубга сезиларли фойда келтириш билан биргаликда, таркибни кучайтиришга ҳам эриша олди. Дэвид Ханко, Квинтен Тимбер ва Сантьяго Хименеслар илк ўйиндаёқ самарали ўйинни намойиш эта бошлагандилар.

Слот жамоаси старт беллашувида «Витесс»ни 5:2 ҳисобида енгди ва чемпионликка интилишини намойиш этди. Мураббий эса АПЛ вакиллари эътиборини торта бошлади. Бироқ мураббий Роттердамда қолди. Агар «ПСВ»нинг идеал барқарорлиги бўлмаганида, жамоа яна чемпион бўларди. Слот шогирдлари Эредивизиедаги омадсизлик аламини Нидерландия Кубоги турнирининг 1/8 финалида «ПСВ»ни енгиш билан олишди ва якунда кубок соҳиби бўлишди.

Слотнинг юксак салоҳиятини ана шу натижалардан билиб олиш мумкин, лекин бу ягона далил эмас. Нидерландиялик мутахассиснинг «Фейеноорд» билан қўлга киритган совринлардан муҳимроқ бўлган фазилати - жамоанинг ўйин услубини тубдан ўзгартира олиш қобилияти. Адвокат даврида жамоа ўта эҳтиёткор тактикага риоя қиларди. Арненинг футболга бўлган нуқтаи,назари тамоман ўзгача. У «Фейеноорд»ни сўнгги йиллардаги энг ҳужумкор жамоага айлантирди. Сермаҳсул ўйинларни жамоа айнан Слот раҳбарлигида намойиш эта бошлади. Мураббийнинг 4-3-3 ва 4-2-3-1 тактик схемаларида қанот ҳимоя­чилари нисбатан анча олдинда ва кенгроқ ҳудудда тўп суришади. Икки нафар номинал вингерлар эса тез-тез ўз позицияларини ўзгартириб, майдон марказида бузғунчи ротацияни шакллантиришга кўмаклашадилар. Тўпсиз қолган пайтларда ҳам «Фейеноорд» мазмунли ҳаракатларни амалга оширади. Жамоа доимо юқори прессингни қўллайди, рақиб жарима майдончаси ичида ва унинг атрофида «подкат»дан унумли фойдаланади. Рақибдан тўпни тортиб олиш қийинлашиб қолганда эса 6-3-1 схемасини қўллаб, рақиб учун бўш ҳудуд қолдирмайди.

Тактика нуқтаи-назаридан Арне Слот «Ливерпул»га жуда мос келади, ўйин услуби эса Клопп жамоасининг энг сара ўйинларини эслатади. Лекин бундай номдор жамоада ўз концепциясини шогирдларига аниқ етказиш, у ердаги босимни енга олиш янада муҳимроқ аҳамиятга эга. Тўғри, узоқ йиллар давомида Слотнинг жамоани бошқариш қобилиятига қойил қолган кишилар жуда кўп. Жумладан, «Фейеноорд»нинг собиқ сардори Йенс Торнстра мураббийнинг ўз шогирдларига мотивация бериши ва керакли паллада қўзғата олишига юксак баҳо берганди.

Футболчиларнинг ривожланиш даражаси ҳам Слот фаолиятида муҳим аҳамиятга эга. «Фейеноорд»нинг бюджети «Аякс» ва «ПСВ»нинг молиявий имкониятларидан анча кам. Шогирдларининг мунтазам равишда кутилганидан яхшироқ натижаларга эришиши эса, кўп жиҳатдан мураббийга боғлиқ. Бу масалада Слотнинг омилкорлиги айниқса, Хименеснинг ўйинларида намоён бўлади. Мексикалик футболчи Роттердам гранди таркибига МХ Лигасидаги 4 учрашувда бор-йўғи битта гол урган ҳужумчи мақомида келганди. Жорий мавсумда у Эредивизиедаги 29та ўйинда 21 марта рақиблари дарвозаларини ишғол этди ва қитъанинг номдор клублари эътиборини торт­моқда.

«Ливерпуль» нуқтаи-назаридан олганда, мазкур эътирофлар жамоада эзгу умидларни уйғотади. Лекин янги бош мураббий «Энфилд»да «қизиллар» учун афсонага айланган касбдошидек самарали фаолият юритишига ишониш қийин. Хўш, Арне ОАВнинг босимига дош бера оладиган нуфузли шахс мақомига кўтарила олдими? У ҳеч қачон матбуот вакиллари саволларига муносиб жавоб қайтаришда муаммога дуч келмаган ва ўз жамоаси ҳамда жамоасини ҳимоя қилган. Бироқ буларнинг барчаси Нидерландияда қолиб кетди. Англия - Нидерландия эмас, бу ерда ОАВ билан мулоқот қилиш, уларнинг босимига бардош бериш қийинроқ. Лекин бошқа томондан, буюк чўққини нишонга олган ҳар қандай мураббий бу йўлда кучли босимга дуч келиши муқаррар.

СЛОТ РАСМАН «ЛИВЕРПУЛЬ» БОШ МУРАББИЙИ!

«Ливерпуль» янги бош мураббийини эълон қилди. Юрген Клопп ўрнини Арне Слот эгаллади. Мерсисайд клуби нидерландиялик мураббий билан 3 йиллик шартнома имзолади. 45 ёшли мутахассис 1 июндан ўз вазифасини бажаришга киришади. Слот сўнгги 3 мавсумда «Фейеноорд»ни бошқарди ва 2023 йилда жамоани Нидерландия чемпионига айлантирди, бу мавсумда эса роттердамликлар мамлакат кубогини ютишди.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 06:05, 28.05.2024. Ўқилди: 2358 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Хетафе Адриан Лисо 3
2 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
3 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 3
4 Барселона Ферран Торрес 2
5 Эспаньол Пере Милья 2
6 Валенсия Диего Лопес 1
7 Барселона Педри 1
8 Осасуна Анте Будимир 1
9 Леванте Джереми Толян 1
10 Эльче Херман Валера 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.