Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёқиб қолган «3:0»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Шарқий зона
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Бугун Ўзбекистон биринчи лигаси 2-тур баҳслари бўлиб ўтди. Унда “Андижон” ўз майдонида биринчи турда Уйчида ижобий натижага эриша олган Тошкентнинг “Локомотив-БФК” жамоаси бўлди.

Учрашув бошланишидан аввал стадионга йўл олар эканман, мухлисларнинг бугунги ўйин ҳақида ўзаро суҳбатларига қулоқ солдим. Деярли ҳар бир мухлис бугунги ўйин олдидан мезбонларнинг қандай ҳисобда ғалаба қозонишини тахмин қилиб келаётган эди. Ҳеч бир мухлис ҳаттоки дурангни ҳам ўйламаётганди. Ўтган турларда ҳам биринчи лигадаги бошқа жамоалардан кўра тажрибали футболчилардан ташкил топган “Андижон” қай даражада ўйин ва маҳорат бобида устун эканлигини кўрган эдик. Бу сафар ҳам жамоа мухлислари жамоадан шунчаки ғалаба эмас, балки йирик ғалабани кутишаётганди.

Мухлислар талабини тўғри хис қилган жамоа ўйин бошиданоқ ташаббусни ўз томонига оғдира олишди. 4-3-3 тактик схема бўйича тўп сурган жамоамиз илк дақиқадаёқ бурчак тўпи ишлаб олди. Ўнг бурчакдан Алишер Тўхтасинов томонидан етказиб берилган тўпни рақиб ҳимоячиларидан ҳоли турган Даврон Турсуновга келиб тушди. Даврон эса чалқанча усулда тўпни бўш қолган дарвозага йўллаб, ўйиндаги дастлабки голга муаллифлик қилди.

Шундай кейин меҳмонлар деярли битун тайм давомида ҳимояланишга мажбур бўлишди. Аммо ўйин ўта кескинлик ва қўполликларга бой бўлди. Шу сабабли учрашувни бошқарган Рустам Толибжонов етти марта сариқ ва бир марта қизил карточка кўрсатишга мажбур бўлди. Умуман олганда, бош ҳакамга нисбатан ҳар икки жамоа мураббийларида ҳам, мухлисларда ҳам норозилик бўлмади. Учрашувдаги футболчилар томонидан ўзаро юзага келган тортишув ва кескинликларни бош ҳакам ўз вақтида тўхтата олди.

Тўла ташаббусга эга бўлган “Андижон” футболчилари 25-дақиқага келиб иккинчи голни киритишга муваффақ бўлдилар. Яна худди биринчи голни сценарийсидай бурчакдан Алишер Тўхтасинов томонидан етказиб берилган тўп бу сафар Лочин Солиевни “излаб топди”. Тажрибали ҳужумчи ушбу вазиятдан унумли фойдаланиб, ҳисобни оширди.
Умуман олганда, бу ўйинда мезбонлардан Темур Ҳакимов, Алишер Тўхтасинов, Баҳром Абдураҳимовлар ташкил қилган ҳужумлари меҳмонлар ҳимоячиларини доимо хушёр туришга мажбур қилди.

Иккинчи бўлим бошида биринчи бўлимдаги рақиблари билан тўқнашувда жароҳат олган биринчи тур қахрамони Александр Лупашко ўрнига ҳимоячи Фурқатжон Ҳасанбоев майдонга тушди. Ўйинда мезбонлар тактик схемаси 4-4-2 га ўзгаргач, энди меҳмонларда ҳам имкониятлар ҳосил бўла бошлади. Аммо тажрибали ҳимоячи Афзал Азизов бошли “Андижон” ҳимоячилари рақиб футболчиларига гол уриш учун деярли имконият қолдиришмади. Ўйиннинг хал қилувчи нуқталаридан бири 61-дақиқада содир бўлди. Майдон марказида мезбонлар рақибларига нисбатан тактик фол ишлатишди. Бош ҳакам меҳмонларга жарима тўпи тепиш имкониятини яратиб берди. Жамоа сардори Ботир Латипов тўпни белгиланган нуқтадан кўра олдинроққа ўрнатиб тўпни ўйинга киритмоқчи бўлди. Табиийки, бунга мезмонлар ҳужумчиси Темур Ҳакимов қаршилик қилди. Латипов эса сариқ карточка умидида тўпни Темур Хакимовга тепди. Бош ҳакам эса аксинча сариқ карточкани “Локомотив-БФК” сардорига кўрсатди. Бу унинг иккинчи сариқ карточкаси эди. Бунгача у биринчи бўлимнинг 37-дақиқасида қўполлиги учун дастлабки сариқ карточкага лойиқ топилганди. Бир киши кам бўлиб қолган меҳмонлар қолган вақтни рақиб босимини қайтариш учун сарфлашга мажбур бўлишди. Шу пайтда Азамат Абдураимов майдонга янги футболчиларни тушириб, 3-4-3 тактикасига ўтди. Бу эса ўзини оқлаб, рақиб дарвозаси олдида бир нечталар голга тортадиган вазиятлар яратилишига сабаб бўлди. Аммо мезбонлар фақат буни биттасидангина унумли фойдаланди. Яна ўнг қанотдан Алишер Тўхтасинов бошлаб берган ҳужумдан сўнг Сидоров дарвозабон билан бирга бир вазиятда қолди. Ҳужумчи бундан унумли фойдаланиб, 75-дақиқада ҳисобни 3:0 кўринишига олиб келди.

Кейин эса Акмал Жўрабоевнинг бир ўзида икки бор бирга-бир вазият яратилган бўлса, 90-дақиқада Бехзод Ғозиев 11 метрлик жарима тўпи тепиб, дарвоза тўрини эмас, балки устунини нишонга олди. Шу куни мухлислар учун гол уришни жуда ва жуда хоҳлаган Темур Ҳакимов, афсуски, бу ўйинда ҳам гол ура олмади. Аммо унинг Баҳром Абдураҳимов билан қилган чиройли комбинациялари мухлисларга олам-олам қувонч бахшида этди.

Ўйин якунлангач ҳам мухлислар фикрини билишга қизиқдим. Бир ёши катта мухлис ҳазил аралаш "Жамоамиз барча ўйинларни 3:0 ҳисобида якунлаймиз деб ният қилишган экан, шу сабабли бирга-бирни ҳам, пеналтини ҳам атайлаб уришмади", деб барчани бир кулдириб олди. Навбатдаги ўйинларда ҳам жамоамиз аъзоларидан шундай ғалабалар кутиб қоламиз.

Ўйиндан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Павел Заҳаров ўйин борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

—Ўйин биз учун анча қийин кечди. Аммо биз буни билар эдик. “Андижон” кучли футболчилардан ташкил топган жамоа, жамоада барқарорлик бор. Бизда эса футболчилар ҳаммаси ёшлар, булар учун бу ўйинлар катта тажриба бўлиб хизмат қилади. Ўйинда кўп қўполликлар бўлди. Қўполлик фақат бизнинг футболчилар томонидан атайлаб қилинмади. Ҳар бир ўйин рақиб футболчиларини таклиф қилган услубдан келиб чиқиб олиб борилади. Бугун андижонлик футболчилар ҳам қўпол ўйнашди. Шогирдларим шунга муносиб жавоб беришди.

Жамоамизда етарли шароитлар ташкил қилинган, база, спорт зал, стадионимиз бор. Аммо мураббийлар штабида тажрибали мураббийлар йўқ. Барча мураббийлар эндигина мураббийлик карьерасини бошлашган. Умид қиламизки, бир-икки йилда бу футболчиларимиздан ажойиб жамоа пайдо бўлади. Бугунги ўйинда мезбонлардан Алишер Тўхтасинов ва Темур Ҳакимовлар жуда зўр ўйин кўрсатишди. Улар бугун бизга жуда кўп муаммо туғдиришди.

«Андижон» (Андижон) – «Локомотив-БФК» (Тошкент)- 3:0. 4812 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Толибжонов (Фарғона), Р. Фозилов (Наманган), Э. Турсунов (Наманган), З. Абдурахманов.
Назоратчи: Р. Саидов (Тошкент).
Голлар: Д. Турсунов (2), Л. Солиев (25), А. Сидоров (75).
Амалга оширилмаган пенальти: Б. Ғозиев (90+1, «Андижон», дарвоза устуни)
“Андижон”: Сергей Смородин, Даврон Турсунов, Афзал Азизов (Андрей Сидоров, 68), Баҳром Абдураҳимов, Лочин Солиев (Акмал Жўрабоев, 64), Темур Хакимов, Алишер Тўхтасинов, Икром Ибрагимов, Александр Лупашко (Фурқат Хасанбоев, 46), Расул Раҳмонов (Бекзод Ғозиев, 62), Асрор Раҳмонов.
“Локомотив БФК”: Искандар Анорқулов, Диёрбек Икромов (Багдан Чернышов, 88), Акмал Қурбоналиев, Ботир Латипов, Жасурбек Мирзабоев (Хошимбек Шокиров, 59), Сарвар Сафаров, Достон Толипов (Хуршид Нажимов, 65), Жавҳар Хусанов, Азамат Комилжонов, Жасуржон Акмалов (Жавоҳир Исақов, 56), Аббос Неъматуллаев (Дилшод Юлдашев, 74).
Огохлантиришлар: И.Ибрагимов (23), Б. Абдурахимов (35), Т. Хакимов (61) – Б. Латипов (37), Ж. Мирзабаев (43), А. Курбаналиев (90).
Четлатиш: Б. Латипов (иккинчи огохлантириш, 61).

Манба: burgutlar.com
Киритилди: 22:58, 31.03.2013. Ўқилди: 8500 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик