Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳоланд, Куртуа, Грилиш ва Рэшфорд. Евро—2024 мусобақасини ўтказиб юборадиган юлдузлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Европа чемпионати / Футболчилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Тез орада Германия майдонларида Евро—2024 мусобақаси старт олади. Турнирда иштирок этадиган футболчилар номи аллақачон маълум. Бугун Европа Чемпионатини ўтказиб юборадиган юлдуз футболчиларга тўхталиб ўтамиз.

Эрлинг Ҳоланд ва Мартин Эдегор — Норвегия

Ҳоланднинг 6 та голи Испания ва Шотландия ўрин олган гуруҳда Норвегияга ёрдам бермади. Норвегияда Ҳоланд ва Эдегордан ташқари “Реал”га 4 та гол урган Александр Сёрлот ҳамда “Дортмунд” ҳимоячиси Юлиан Рюерсон бор.

Люка Эрнандес ва Кристофер Нкунку — Франция

Эрнандес яна жароҳат олди. Футболчи аввалги жароҳати туфайли ЖЧ—2022 ни ўтказиб юборган эди (илк ўйиндаёқ майдондан чиқиб кетган) ва бу мусобақада умуман қайдномадан ҳам жой олмади.

Нкунку эса мавсумни стабил ўтказмагани ва жароҳатларга мойиллиги сабабли қайдномага киритилмади.

Тибо Куртуа — Бельгия

Европа Чемпионлар Лигаси финалида “Реал” дарвозасини қўриқлаган Тибо Куртуа терма жамоа бош мураббийи Доменико Тедеско билан сардорлик боғичи сабаб низога борган эди. Қишда Тибо: “Мени ҳурмат қилишмаяпти. Мураббий нега айнан Лукаку сардор бўлганини 7 хил турини кўрсатиб берди. Менга турли босимлар бўлди”, деган эди.

Тедеско эса бу гапларни рад этди. Якуний қайдномага эса дарвозабонни киритмади.

Давид Алаба — Австрия

Қишда жароҳат олган футболчи ҳали тузалишга улгурмади. Мураббийлар штаби Давидни делегация сафига чақирган. Футболчи Германияга боради, лекин майдонга тушмайди. Ралф Рангник учун катта йўқотиш.

Александер Исак ва Деян Кулусевски — Швеция

Бельгия ва Австрия билан бир гуруҳдан жой олган терма жамоа саралашдан ўта олмади. Исак — “Ньюкасл” етакчиси. Кулусевски эса “Тоттенҳэм” юлдузи ҳисобланади. Шунингдек, Швеция сафида ўйнайдиган “Спортинг” суперҳужумчиси Виктор Докереш ва “Манчестер Юнайтед” ҳимоячиси Виктор Линделефлар ҳам турнирни ўтказиб юборадиган бўлди.

Мануэл Локателли, Франческо Ачерби, Жоржо Скалвини ва Сандро Тонали — Италия

Европа чемпиони Локателли Лучано Спаллеттининг ишончига кира олмади. Унинг ўрнига мураббий 7 ойлик дисквалификациядан қайтган Николо Фажолига ишонч билдирди.

Жоржо Скалвини эса қайдномадан жой олган эди. Бироқ “Аталанта”нинг сўнгги ўйинида жароҳат олди. “Сассуоло” билан бирга А Сериядан қуйи дивизионга тушиб кетган Доменико Берарди ва узоқ муддатга дисквалификация қилинган Сандро Тонали ҳам Италияга ёрдам бера олмайди.

Стефан Савич — Черногория

“Атлетико”нинг энг муҳим футболчиларидан бири яна бир бор халқаро турнирни ўтказиб юборади.

Рафаэл Геррейру — Португалия

Ҳимоячи жароҳати сабабли терма жамоа сафига чақирилмади. Шунингдек, Рафаэл ЕЧЛ ярим финалида “Реал”га қарши ўйинни ҳам ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Геррейру бутун мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олмади: баъзида жароҳат олган бўлса, баъзан “Бавария” асосий таркибидан жой ололмади.

Матс Ҳуммелс, Леон Горецка ва Серж Гнабри — Германия

“Иккала футболчи билан ҳам узоқ суҳбат қурдик. Улар хафа бўлди, буни тушуниш мумкин. Еврода иштирок этиш учун қўлидан келган барча ишни қилди. Афсус, улар қайдномадан жой олмади”, — деганди бош мураббий Юлиан Нагелсманн.

Шунингдек, мураббий “Боруссия”дан Юлиан Брандт ҳамда Карим Адеемини чақирмади. Серж Гнабри эса жароҳати сабабли таркибдан жой олмади.

Эдин Жеко ва Миролим Пьянич — Босния ва Герцеговина

Анъанавий вазият: Босния ўтиш ўйинигача чиқди ва Украинага мағлуб бўлди. Жеко “Фенербаҳче”да ўйнашда давом этади, Пьянич эса БААда жавлон уради.

Аркадиуш Милик — Польша

Ҳужумчи турнирга оз муддат қолганда жароҳат олди. Польша ўз етакчиларидан бирининг хизматидан фойдалана олмайди.

Иско, Гави ва Алекс Балде — Испания

Учала футболчи ҳам жароҳат олган. Айниқса, 31 ёшли Исконинг жароҳат олиши афсусланарли: ярим ҳимоячи “Бетис” сафида ажойиб мавсумларидан бирини ўтказган эди. Гави эса анчадан буён майдонга тушмаяпти, Балде операциядан сўнг узоқ муддатга сафдан чиққан.

Маркус Рэшфорд, Бен Уайт, Ҳарри Магуайр, Жеймс Мэддисон, Жек Грилиш ва Жейдон Санчо – Англия

Рэшфорд “Манчестер Юнайтед” таркибида энг ёмон мавсумини ўтказди, уни таркибга чақирмаслик учун мантиқли сабаб бу. Уайт эса мураббийлар штаби билан тил топиша олмасдан, ўзи мусобақада иштирок этишдан бош тортди. Шунингдек, “Челси” сафида деярли майдонга тушмаган Рис Жеймс ва “Милан” ҳимоячиси Фикаё Томорини ҳам қайд этиб ўтиш лозим. Лекин ҳали жароҳатидан тўлиқ тузалмаган Люк Шоу термага чақирилган.

Ҳарри Магуайр, Жеймс Мэддисон ва Жек Грилишлар якуний қайдномадан сўнгги лаҳзаларда чиқариб ташланган. Магуайр — жароҳати сабабли. Мэддисон ва Грилиш ўрнига эса Саутгейт мавсумни яхшироқ ўтказган футболчилар боришини таъкидлади. Ҳужум чизиғи шундоқ ҳам кучлилиги боис, “Боруссия Д” сафида мавсумнинг ярмини ажойиб ўтказган Жейдон Санчо таркибдан тушириб қолдирилди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 23:49, 10.06.2024. Ўқилди: 2166 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Жон Терри АПЛ тарихида энг кўп гол урган ҳимоячи ҳисобланади - 39та гол.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик