Бугун 12 ноябрь, 2025 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 9913 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 12.11.2025

      05:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Палмейрас".
      08:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Баия".
      12:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:05 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
      15:00 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Ред Булл Брагантино".
      17:00 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Флуминенсе".
      19:00 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      20:05 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Кайсериспор".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Палмейрас".
      00:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Аланьяспор".
      02:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Баия".
      04:00 Чемпионат Турции. "Антальяспор" - "Бешикташ".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 12.11.2025

      05:25 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки. Прямая трансляция.
      09:10 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки. Прямая трансляция.
      13:30 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 6. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      21:00 "Непобедимый".
      21:30 Скелетон. Кубок России в Сочи. Мужчины. 1-й заезд.
      22:10 Скелетон. Кубок России в Сочи. Мужчины. 2-й заезд.
      22:55 Бобслей. Кубок России в Сочи. Женщины. Монобоб. 1-й заезд.
      23:35 Бобслей. Кубок России в Сочи. Женщины. Монобоб. 2-й заезд.
      00:20 Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае.
      03:05 "Эволюция спорта".
      03:35 Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 6. Вечерняя сессия.
      04:55 "Непобедимый".
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 12.11.2025

      05:20 Новости.
      05:25 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Преюниорки. Прямая трансляция.
      09:10 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Юниорки. Прямая трансляция.
      13:30 LIVE Художественная гимнастика. "Небесная грация" в Китае. Прямая трансляция.
      16:55 LIVE Волейбол. Чемпионат России. Мужчины. Суперлига. "Локомотив" (Новосибирск) - "Белогорье" (Белгород). Прямая трансляция.
      19:00 LIVE Плавание. Чемпионат России (25 м) в Казани. День 6. Вечерняя сессия. Прямая трансляция.
      21:00 LIVE Футбол. BetBoom матч сборной. Россия - Перу. Прямая трансляция.
      00:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:00 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Габриэль Бонфим против Рэнди Брауна.
      03:25 Баскетбол. Winline Basket Cup. "Игокеа" (Босния и Герцеговина) - "Уралмаш" (Россия).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 12.11.2025

      05:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      08:00 Зал славы. Олимпиада 2012 в Лондоне.
      09:00 Горнолыжный спорт. Чемпионат мира в Зальбах-Хинтерглемме, Австрия. Мужчины. Супергигант.
      10:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      12:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      15:00 Зал славы. Олимпиада 2016 в Рио-де-Жанейро.
      16:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      17:30 Велоспорт. Женщины. Мировой тур. Обзор сезона.
      18:30 Велоспорт. Мировой тур. Обзор сезона.
      20:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      21:30 Зал славы. Олимпиада 2016 в Рио-де-Жанейро.
      22:30 Олимпийский канал. "Монументы", 1 эп.
      23:00 Конный спорт. Конкур. Кубок мира. Этап в Вероне, Италия.
      00:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      02:00 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      04:00 Автоспорт. WEC. Этап 5. "6 часов Сан-Паулу" в Бразилии. Лучшие моменты.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Кимдадир мотам, қўшнида байрам

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Германия Бундеслигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ниҳоят, 2-Бундеслигада ҳам мавсум ниҳоясига етди.

Элита йўлланмасини нақд қилган икки бахтиёр клуб маълум, учинчи дебютантни эса афсуски кўрмаймиз. Сабаби, «Бохум»ни «плей-офф»нинг меҳмондаги дастлабки ўйинида 3:0 ҳисобида тор-мор келтирган Дюссельдорфнинг «Фортуна» клуби, кутилмаганда ўз майдонида худди шундай ҳолатга тушди. Пенальтилар сериясида эса омад бохумликларга кулиб боқди - 6:5.

Олтинчи омадсиз уриниш

Анча йиллардан бери «Гамбург» мухлислари суюкли жамоалари бирор марта элитани тарк этмаганлиги билан фахрланиб юришганди. Чунки мақтанишга арзийдиган бошқа сабаб қолмаган, буюк клубнинг ёрқин дамлари ўтмишга айланиб улгурганди. «Гамбург» ўзининг сўнгги чемпионлигига 1983 йилда эришган, ўша йили ЕЧКда ғолиб чиқишни ҳам уддалаганди. Кейинчалик жамоа аутсайдерлар сафига тушиб қолди, 2018 йилда эса 2-Бундеслигага тушиб кетди. «Ҳеч кимга ёқмайдиган омадсизлик, лекин фожиа эмас. Бир йилдан кейин қайтамиз» - ҳеч бўлмаганда, «Гамбург» мухлислари шундай фикрда эдилар. Бироқ 6 йил ортда қолди, «динозаврлар» эса ҳамон иккинчи дивизиондалар. Қаторасига уч марта жамоа наф бермайдиган 4-поғонани банд этди, икки марта 3-ўринни эгаллади, лекин тўқнаш беллашувларида мағлубиятга учради.

Якунига етган мавсумда «Гамбург»нинг пешқадамлик қилган, 2-3-ўринларда юрган пайтлари ҳам бўлди. Лекин баҳорда Германиянинг 6 карра чемпиони негадир ўз ўйинини йўқотиб қўйди ва яна 4-ўрин билан қолиб кетди. Хуллас, жамоанинг жафокаш мухлисларида еттинчи уриниш омадли бўлишига умид қилишдан ўзга чора йўқ.

Ҳилпирайвер, «ҚувноҚ Рожер»

Бироқ Гамбург байрам қилмоқда. Боиси, шаҳарнинг «Санкт-Паули» номли жамоаси 13 йиллик танаффусдан кейин 2-Бундеслига ғолиби мақомида элитага қайтмоқда. Ажабтовур вазият. 114 йиллик фаолиятида Гамбург Кубогидан бошқа ҳеч нарсага эриша олмаган «қароқчилар» янги мавсумни Бундеслигада бошлайдилар! Аслида, жамоа нафақат Гамбург, бутун Германияда жуда машҳур. Унга ҳатто «Байер» ҳам ҳавас қилиши мумкин, трибуналар устидан қароқчиларнинг машҳур қора байроғи - «қувноқ Рожер» ҳилпираб туради. Безоринамо табиатли, лекин ашаддий мухлислари эса хайрия тадбирлари уюштириш орқали клубни банкротликдан сақлаб қолишди.

2011 йилда сўнгги бор элитани тарк этган «Санкт-Паули» асосан, ўртамиёналар сафида юрди. Лекин «Гамбург»нинг 2-дивизионга тушиши «қароқчилар» учун ижобий туртки бўлди. Энди улар учун қўшниларини маҳв этиш ва турнир жадвалида юқорироқда бўлиш биринчи галдаги вазифага айланди. Таажжубки, дастлабки 5 мавсумда дербида ғолиб чиққан бўлсаларда, якунда финишга «Гамбург»дан кейинроқ келишди. Охирги мавсумда эса аксинча, ўзаро қарама-қаршиликда атиги 1 очко (2:2, 0:1) олган ҳолда, маррага 11 очколик устунлик билан етиб келишди ва элита йўлланмасини нақд қилишди.

Яна бир ажабланарли жиҳати шундаки, «қароқчилар» ўта камтарин таркиб билан ғалаба қозонишди. Бош мураббий - 31 ёшли хьюстонлик Фабиан Хюрцелер. Унинг ўз фаолиятини давом эттиришига кафолат йўқ, ҳозирча, амалдаги шартномаси муддати узайтирилмаган. Таниқли ўйинчилари ҳам кўп эмас. Энг яхши тўпурар Марсель Хартель «Кёльн», «Унион» ва «Арминия»да ўйнаган. Сардор Ирвин Жексон эса Шотландия ва Англиянинг ўртамиёна клубларида тўп сурган. Келиб чиқиши нигериялик бўлган «Челси» тарбияланувчиси Оладапо Афолайан ҳужум чизиғида сермаҳсул ўйин кўрсатган бўлсада, Бундеслигада чўкиб кетмаслик учун «Санкт-Паули»дан таркибни кучайтириш талаб этилади.

Томдаги «лайлак»

Киль шаҳрининг «Хольштайн» клуби «Санкт-Паули»дан атиги 1 очкога ортда қолди. «Лайлаклар» 124 йиллик фаолиятларида биринчи марта элитада қатнашиш имкониятини қўлга киритдилар. Бундеслига у ёқда турсин, ҳатто иккинчи дивизион ҳам улар учун орзунинг чўққиси эди. Фақат 2018 йилда «лайлаклар» 2-Бундеслигага кўтарилишди ва дебют мавсумни 3-ўрин билан нишонлашди. Бироқ ўтиш беллашувида «Вольфсбург»ни енга олишмаганди. 2020/21 йиллар мавсумида жамоа муваффақиятни такрорлади. Бироқ сафарда «Кельн»ни маҳв этган жамоа ўз уйида 1:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Тўғри, «лайлаклар» Германия Кубоги доирасида «Бавария» ва «Байер» устидан ғалаба қозонган даврлар ҳам бўлган. Энди жамоа шундай савияни элитада намойиш этиши лозим.

Қизиқарли факт. Сўнгги 25 йил ичида Бундеслига мусобақаларида асосан қуйи дивизионларда тўп сурган бир қатор жамоалар - «Вольфсбург», «Хоффенхайм», «Падерборн», «Аугсбург», «Ингольштадт», «РБ Лейпциг», «Хайденхайм»лар иштирок этишди. Қайсидир жамоа элитада омадсизликка учради. Лекин ижобий натижага эришганлар кўпроқ. Айрим провинциялар вакиллари ҳатто еврокубок мусобақаларига, «Вольфсбург» чемпионликкача кўтарилди.

Бир пайтлар қисқа муддат «Хоффенхайм»ни бошқарган Марсель Рапп ҳозир «Хольштайн» бош мураббийи лавозимида ишламоқда. Унинг шогридлари орасида Льюис Холтби ва Стивен Сжибски каби тажрибали ярим ҳимоячилар тўп суришмоқда. «Гамбург»дан «Бавария»га ўтган, лекин талаб даражасида ўйнай олмаган ҳужумчи Янн-Фите Арп ҳам ҳозир «лайлаклар» сафида тўп сурмоқда. Умуман, жамоа барқарор таркибга эга, элитада у «Санкт-Паули»га нисбатан яхшироқ натижага эришиши тахмин қилинмоқда.

Йўлланмани бой  берган «Фортуна»

Дюссельдорф шаҳрининг жамоаси урушдан аввалги даврда Германия чемпиони бўлган, икки марта мамлакат Кубогини қўлга киритган ва еврокубок финалида иштирок этган. Лекин сўнгги йилларда ўйин савияси пасайиб, лигадан лигага кўчиб юрадиган дайди жамоага айланиб қолган. 2019/20 йиллар мавсумида «Фортуна» сўнгги бор элитада тўп сурганди. Энди у яна олий дивизионга кўтарилиш имкониятига эга бўлди. Бунинг учун жамоадан Бундеслига мавсумини 16-ўринда якунлаган «Бохум»дан икки ўйинлик дуэлда устун келиш талаб этилади. Элита вакили майдонида ўтган дастлабки беллашув «Фортуна»нинг сенсацион ғалабаси (3:0) билан ниҳоясига етди. Бироқ жавоб учрашувида нисбатан таркиби кучлироқ бўлган «Бохум» аввал дастлабки ўйиндаги мағлубиятни йўққа чиқариб, якунда элитадаги ўрнини сақлаб қолди. Қисқаси, фортуна бу сафар футболдаги номдошидан юз ўгирди.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:50, 12.06.2024. Ўқилди: 2290 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.