Табиийки, ортда қолган 16та турнирда рекорд ва антирекордларни ўз ичига олган катта китоб юзага келган.
Демак, қуйида энг асосий кўрсаткичларга бирров назар соламиз. Зеро, Германия-2024 турниридан сўнг уларнинг айримлари ўз аҳамиятини йўқотиши ҳеч гап эмас.
Айтганча, миллий термамиз устози қайд этган турнирнинг энг ёш мураббийи Серечко Катанец (36 ёшу 333 кун) рекордини Юлиан Нагелсманн янгилаб қўйди. Гап шундаки, мезбонларнинг "карвонбошиси" Евро тарихидаги энг ёш мураббийга айланди. Наглесманн айни паллада 36 ёшу 327 кунлик ёшда.
ЖАМОАВИЙ РЕКОРД ВА АНТИРЕКОРДЛАР
Энг кўп чемпион: Германия ва Испания - 3 марта
Энг кўп финал: Германия - 6 марта
Энг кўп ярим финал: Германия - 9 марта
Қаторасига энг кўп иштирок: Германия - 14 марта
Энг юқори ғалаба фоизи: Нидерландия - 51,3 (39та ўйиндан 20та ғалаба)
Энг кўп учралган тўқнашув: Италия - Испания - 7 марта
Энг кўп ўйин: Германия - 53та
Энг кўп ғалаба: Германия - 27та
Энг кўп мағлубият: Дания - 17та
Энг кўп гол: Германия - 78та
Энг кўп қўйиб юборилган гол: Германия - 55та
1та ўйинда ўртача ҳисобда энг кўп гол: Нидерландия - 1,67та (39та ўйинда 65та)
1та ўйинда ўртача ҳисобда энг кўп қўйиб юборилган гол: Югославия - 2,79та (14та ўйинда 39та)
Энг кўп мағлубиятсиз турнир: Испания - 5та
Энг кўп ғалабасиз турнир: Руминия - 4та
1та турнирда энг кўп гол: Франция - 14та
1та турнирда энг кўп қўйиб юборилган гол: Югославия - 13та
1та турнирда энг узун «қуруқ» серия: Испания - 509 дақиқа
1та турнирда энг яхши голлар фарқи: Испания - +11
1та турнирда энг ёмон голлар фарқи: Югославия, Дания, Болгария, Ирландия - -8
ИНДИВИДУАЛ РЕКОРДЛАР (МУРАББИЙЛАР)
Энг кўп ўйин: Йоахим Лёв (Германия) - 21та
Энг кўп ғалаба: Йоахим Лёв (Германия) - 12та
Энг кўп иштирок: Ларс Лагербек (Швеция, Исландия), Йоахим Лёв (Германия) - 4 марта
Энг узун ғалабали серия: Мишель Идальго (Франция), Ринус Михелс (Нидерландия), Роберто Манчини (Италия) - 5та
Энг узун мағлубиятсиз серия: Ринус Михелс (Нидерландия), Висенте дель Боске (Испания), Фернанду Сантуш (Португалия) - 8та
Энг ёш мураббий: Сречко Катанец (Словения) - 36 ёшу 333 кунлик
Энг ёши катта мураббий: Жованни Трапаттони (Ирландия) - 73 ёшу 93 кунлик
ИНДИВИДУАЛ РЕКОРДЛАР (ҲАКАМЛАР)
Энг кўп иштирок: Андерс Фриск (Швеция), Ким Милтон Нильсен (Дания), Жунайт Чақир (Туркия), Бьёрн Койперс (Нидерландия) - 3 марта
Энг кўп ўйин: Жунайт Чақир (Туркия), Бьорн Койперс (Нидерландия) - 9та
1та турнирда энг кўп ўйин: Феликс Брих (Германия) - 5та
ИНДИВИДУАЛ РЕКОРДЛАР (ФУТБОЛЧИЛАР)
Қаторасига энг кўп финал: Райнер Бонхоф (Германия) - 3та
Энг кўп иштирок: Икер Касильяс (Испания), Криштиану Роналду (Португалия) - 5 марта. Касильяс 2та турнирда майдонга тушмаган, Роналду эса 5тасида ҳам ўйнаган.
Энг кўп чемпион: 13 нафар футболчи - 2 марта
Энг кўп медаль: Райнер Бонхоф (Германия) - 3та (2та «олтин» ва 1та «кумуш»)
Энг кўп ўйин: Криштиану Роналду (Португалия) - 25та
Энг кўп дақиқа: Криштиану Роналду (Португалия) - 2153
Энг кўп ғалаба: Криштиану Роналду (Португалия) - 12та
Майдонга тушган энг ёш футболчи: Кацпер Козловски (Польша) - 17 ёшу 246 кунлик
Финалда майдонга тушган энг ёш футболчи: Ренато Саншеш (Португалия) - 18 ёшу 327 кунлик
Майдонга тушган энг ёши катта футболчи: Габор Кирай (Венгрия) - 40 ёшу 86 кунлик
Финалда майдонга тушган энг ёши катта футболчи: Йенс Леманн (Германия) - 38 ёшу 232 кунлик
Энг кўп гол: Криштиану Роналду (Португалия) - 14та
1та турнирда энг кўп гол: Мишель Платини (Франция) - 9та
Финалда энг кўп гол: Герд Мюллер (Германия), Хорст Хрубеш (Германия), Оливер Бирхофф (Германия) - 2та
Энг кўп голли ўйин: Криштиану Роналду (Португалия) - 10та
Энг узун голли серия: Мишель Платини (Франция) - 5та
Энг кўп «хет-трик»: Мишель Платини (Франция) - 2та
Энг тезкор «хет-трик»: Мишель Платини (Франция) - 18 дақиқа
Гол урган энг ёш футболчи: Йохан Фонлантен (Швейцария) - 18 ёшу 141 кунлик
Гол урган энг ёши катта футболчи: Ивица Вастич (Австрия) - 38 ёшу 257 кунлик
Финалда гол урган энг ёш футболчи: Пьетро Анастази (Италия) - 20 ёшу 64 кунлик
Финалда гол урган энг ёши катта футболчи: Леонардо Бонуччи (Италия) - 34 ёшу 71 кунлик
«Хет-трик»ка эришган энг ёш футболчи: Дитер Мюллер (Германия) - 22 ёшу 77 кунлик
«Хет-трик»ка эришган энг ёши катта футболчи: Мишель Платини (Франция) - 28 ёшу 364 кунлик
Энг тезкор гол: Дмитрий Кириченко (Россия) - 67-сония
Финалдаги энг тезкор гол: Люк Шоу (Англия) - 120-сония
Энг узун «қуруқ» серия: Эдвин ван дер Сар (Нидерландия), Икер Касильяс (Испания) - 9та
1та турнирда энг узун «қуруқ» серия: Икер Касильяс (Испания), Жордан Пикфорд (Англия) - 5та
Энг кўп қўйиб юборилган гол: Петр Чех (Чехия) - 21та
1та турнирда энг кўп қўйиб юборилган гол: Ивица Краль (Югославия) - 13та
фактлар
* Европа чемпионатида қаторасига 4 марта дебютант жамоалар медаль ютган: 2та «олтин» - Испания (1964 йил) ва Италия (1968 йил) ҳамда 2та «бронза» - Бельгия (1972 йил) ва Нидерландия (1976 йил).
* Қаторасига 3 марта финалга чиққан ягона жамоа - бу ГФР/Германия термаси. Немислар 1972, 1976 ва 1980 йиллар ҳал қилувчи баҳсда иштирок этиб, уларнинг 2тасида ғалаба қозонишган (1972 ва 1980 йиллар).
* Европа чемпиони мақомига эришган собиқ иттифоқ (1960 йил) ва Чехословакия (1976 йил) жамоалари ҳозирда йўқ.
* Евро-60да совриндорлар қаторидан жой олган 3та жамоа ҳам ҳозирда мавжуд эмас: собиқ иттифоқ («олтин»), Югославия («кумуш») ва Чехословакия («бронза»).
* Европа чемпионатида турли пробали 9та медални ўзиники қилган 3та жамоа ҳозир мавжуд эмас: собиқ иттифоқ - 4та (1та «олтин» ва 3та «кумуш»), Чехословакия - 3та (1та «олтин» ва 2та «бронза»), Югославия - 2та (2та «кумуш»).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).