Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • 1:1
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Александр Лупашко: «Биринчи лигада ҳам осон ўйинлар бўлмайди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Шарқий зона
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Олмалиқ» клубидаги фаолияти орқали мухлисларга таниш бўлган иқтидорли ҳужумчи Александр Лупашко жорий мавсум биринчи лигада «Андижон» шарафини ҳимоя қилмоқда. Ҳужумчи «Пахтакор-2» жамоасига қарши кечган биринчи турда хет-трикка эришиб мавсумни кўтаринки кайфиятда бошлади. Умуман олганда, Азамат Абдураимовнинг бу ҳужумчидан умиди катта. Шу боис Лупашкодан клубимиз сайти учун интервью олдик.

- Мавсумни хет-трик билан бошлашни ўзингиз ҳам кутмаганмидингиз?
- Албатта, мавсумдаги дастлабки учрашувда учта гол уриш ҳар қандай футболчи учун ёқимли. Бунинг устига андижонлик мухлислар қаршисида тўп суриш ва илк ўйиндаёқ хет-трик қайд этиш ажойиб. Бундай муваффақиятга эришганимдан хурсандман.

- Аввал ҳам учта гол урган ўйинларингизни эслай оласизми?
- Йўқ, фаолиятимдаги бу биринчи хет-трикдир. Илгари битта ўйинда 3та тўп киритиш имкони бўлмаганди.

- «Олмалиқ» клуби тарбияланувчиси саналасиз. Нима учун жамоадан кетишга қарор қилдингиз?
- «Олмалиқ»да ўйин амалиётига эга бўлмаётгандим. Чунки ҳужум чизиғида рақобат юқори. Шу боис ўйин амалиётига эга бўлишим учун жамоа мени «Андижон»га ижарага берди.
 
- Демак, кейин яна «Олмалиқ»қа қайтиб кетасиз?
- Келишувга кўра «Андижон»да бир йил ижара асосида ўйнайман. Балки ҳаммаси яхши кечса кейинги йили ҳам шу ерда қолишим мумкин. Буни вақт кўрсатади.

- Нима учун биринчи лигада ўйнашга қарор қилдингиз? Олий лига жамоаларига ҳам ўтишингиз мумкинмиди?
- «Андижон» жамоаси бош мураббийи менга ишонч билдирди. Қолаверса, жамоанинг ажойиб мухлислари борлиги ҳам мени ўзига жалб этди. Тўғри, олий ва биринчи лига ўртасида фарқ бор. Лекин биринчи лигада ҳам осон ўйинлар бўлмайди. Кураш қизғин кечади.

-Илгари «Олмалиқ»дан бошқа клубларда ўйнамагансиз. Янги жамоага мослашиш қийин бўлмаяптими?
-Аллақачон мослашиб олганман. Уч ой давомида «Андижон» сафида мавсумга тайёргарлик кўрдим. Бундан ташқари раҳбарият ва мураббийларнинг муносабати яхши. Шунингдек, «Андижон»да ҳам ўз жойим ҳужумчилар ортида ҳаракат қиляпман.
 
- «Олмалиқ»да Игорь Шквириннинг қўл остида ўйнаган бўлсангиз «Андижон»да Азамат Абдураимов билан ишлаяпсиз.
- Азамат Биродарович билан ёшлар терма жамоасида ҳам бирга ишлаганман. Шу боис бу мураббий мен учун бегона эмас. 

- «Локомотив-БФК» билан баҳсда жароҳат олиб майдонни тарк этдингиз. Жароҳатингиз жиддий эмасми?
- У қадар жиддий дея олмайман. Аммо машғулотларда тўлиқ куч билан шуғулланаётганим йўқ. Умид қиламанки, кубок доирасида «Локомотив» билан ўйинга қадар ҳаммаси яхши бўлади. 

- Мамлакат Кубоги доирасида «Андижон» олдида «Локомотив»га қарши жиддий ўйин турибди. Бу ўйинда ғалаба қозониш имконияти борми?
- Ишқибозларимизга ғалаба тақдим этиш учун астойдил ҳаракат қиламиз. Албатта, «Локомотив» кучли жамоа. Бироқ ҳозирдан таслим бўлмоқчи эмасмиз ва ҳар қандай жамоа билан ўйнаса бўлади.

Манба: www.andijon-pfc.uz
Киритилди: 10:48, 06.04.2013. Ўқилди: 3931 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
4 Чехия Ладислав Крейчи 1
5 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
6 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1
7 Канада Кайл Ларин 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик