Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4504]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4387]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2519]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2379]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2283]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1922]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1873]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1610]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1595]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1583]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мурод Исмоилов: «Ҳозирги таркибга 2 йил тегмаса, «Пахтакор» ОЧЛ финалига бора олади»

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Гуруҳ босқичи
Рукн: Репортажлар
A A A

"Пахтакор" ва "Лахвия" жамоалари ўртасидаги ОЧЛ баҳсидан олдинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мураббий Мурод Исмоилов ва футболчи Владимир Козак иштирок этишди.

Мурод Исмоилов:
— Ўтган ўйиндан кейин гуруҳда қизиқарли вазият келди. Эртага чиройли ва томошабоп ўйин кўрсатиб, натижани ҳам қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. 5 апрелдан тайёргарлик олиб боряпмиз. Бор эътиборимиз эртанги ўйинга қаратилган.

Владимир Козак:
— Сафардаги ўйинни барча кўрди. Ушбу ўйинда мағлубиятга муносиб эмасдик. Жавоб ўйинига иштиёқимиз юқори. Эртанги ўйинда ғалаба қозониб, Ўзбекистон халқига ғалаба тақдим этамиз деб ўйлайман.

— Биринчи ўйинда Темур Жўраевни майдонга тушириб, хатога йўл қўйдим, деб ўйлайсизми?
— Йўқ, бундай деб ўйламайман. Ҳар бир футболчида бунақа ҳолат бўлади. Ўша куни Жўраевни ўйинга мажбурликдан туширдик. Лобановнинг тиззасида жароҳат бор эди. Темур Жўраевда ўйин амалиёти йўқлиги боис, аввалги ўйинларда Лобановни жароҳат билан мажбуран ўйнатиб келаётгандик. "Лахвия" билан ўйинда Лобановнинг жароҳати чуқурлашиб кетмаслиги учун унга дам беришга қарор қилгандик. Боз устига, Жўраев тажрибали дарвозабон. Бир нарсани айтмоқчиман. Ютқазса — бутун жамоа ютқазади, фақат битта футболчи эмас. Рақиб гол урган вазиятларга эхтибор қаратсак, бунда фақат дарвозабон эмас, бутун жамоанинг хатоси бор. Шунинг учун фақат бир футболчини айблаш нотўғри. Ҳар бир футболчига имконият берилиши керак, биз ўша ўйинда Темурга имконият бергандик.

— Рақиб жамоанинг кучли жиҳатлари нимадан иборат.
— Рақиб жамоада кўп вазиятлар бўлмади. "Лахвия"нинг икки нафар марказий ҳимоячи яхши ўйнади. Кутганимиздек, ҳужум чизиғидаги футболчилар ўзларининг маҳоратлари эвазига бизга муаммолар яратишди ва улар ўйин тақдирини ҳал қилишди. Ўйин борасида эса ютқазмадик. Айниқса, иккинчи бўлимда тўпни яхши назорат қилдик, фақат зарбалар камроқ бўлди.

— "Лахвия"да олдинги чизиқ футболчилари кучли. Ҳужумдаги футболчиларнинг ҳаракатларидан келиб чиққан ҳолда, эртага ҳимоявий ўйин намойиш қилишни ўйлаяпсизми?
— Бу жамоани ҳурмат қиламиз. Боиси, бу жамоада яхши мураббий ишламоқда, фтуболчилар ҳам яхши савияда. Бу жамоадан қўрқмайсиз. Улардан қўрқиб, кучли ҳужумчиларга қарши персонал ҳимоячиларни қўлламаймиз. Биринчи ўйиннинг иккинчи бўлимдаги ўйинимизни кўрсатсак ва унга зарбаларни қўшсак, бу жамоага етарлича ташвиш туғдирамиз. Энг асосийси, йигитларга ўзларига ишонишса, улар қандай ўйнашни яхши билишади.

— Гуруҳдаги вазиятнинг чигаллашишида "Пахтакор"нинг ўзи айбдорми ёки рақиблар шунга мажбур қилдими? Эътибор қаратсак, жамоа Олий лигада бошқача, ОЧЛда бошқача ўйин кўрсатмоқда.
— Халқаро мусобақа савияси бошқача бўлади. Унда ташкилотчилик юқори савияда, клублар турлича. Истасак-истамасак ОЧЛга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Бир нарсани таъкидлаш лозим, футболчилар иккита ўйинда яхши ўйнаб, учинчи ўйинда чарчаб қолишяпти. "Пахтакор" ўз олдига ҳар доим юқори мақсадлар қўйилгани учун футболчи босим остида қолади. Ҳар бир футболчининг ўзини яхши кўрсата оладиган жойи бор, аммо уларни ўз ўрнида ўйната олмаяпмиз. Бунга турли жароҳатлар, йўқотишлар сабаб бўлмоқда. Мисол учун, Володя бизга ўртада фойдаси кўпроқ тегиши мумкин эди. Аммо Боян жароҳат олгани учун уни ҳимояда фойдаси тегиши мумкин эди. Ҳаётда турли вазиятлар бўлади. Шу ҳолатдан чиқиб кетишга ҳаракат қиляпмиз.

— Темур Жўраев руҳан тушкунликка тушиб қолган. Унинг руҳан тикланиши учун бошқа жамоага ижарага бериш вариантини ўйлаб кўрмаяпсизларми?
— Ҳозирда унинг бошқа жамоага ўтиш учун имкон йўқ. Унинг руҳан тикланиши мақсадида бошқа жамоага ижарага бериш ниятимиз ҳам бор. Ҳозирги кунда унда руҳан қўллаб-қувватлаб турибмиз. Унинг тезроқ бундай ҳолатдан чиқиб кетишини истаймиз. Бундай имкониятларга эга бўлган дарвозабон ҳар куни етишиб чиқавермайди. Уни бир кунда йўқотишимиз ҳам мумкин, аммо уни қўллаб-қувватласак, у яна бир неча йил бизга фойдаси тегиши мумкин.

— Жамшид Искандаров иқтидорли футболчи эканини хорижий мутахассислар эътироф этиб келишяпти. Бу ярим ҳимоячи янада ўз имкониятларини кенгроқ намоён қилиши учун жамоада қандай ўйнаши лозим, деб ўйлайсиз?
— Бу йигитимиз ҳали кўп устида ишлаши, маҳоратини ошириши керак. Мана шундай ўйинлар эса унинг маҳоратанинг ошишига ёрдам беради. "Лахвия" билан ўйинда Жамшид яхши ўйин кўрсатди. Бўй-басти паст бўлишига қарамай, ўйинни яхши олиб боришга ҳаракат қилишди. Агар жамоада йигитлар унга ишонч билдиришса, ўйинни у орқали ўйнашса, унинг ўйини очилиб боради. Жамшид яна ўзининг қирралари очилиши учун атрофидаги йигитлар ҳам шу савияда бўлиши лозим. Йохан Круифнинг бир гапи бор: "Мен Круиф бўла олмасдим, агар атрофимдаги йигитлар бўлмаганида". Футбол жамоавий ўйин. Шунинг учун Жамшиднинг атрофидаги футболчилар ҳам, футболчининг ўзи ҳам ўз устида ишлаб боришлари лозим.

— Дарвозабонлар нуқтаси Ўзбекистонда оғриқли нуқтаси ҳисобланади. Нестеров 19 ёшида "Пахтакор"нинг асосий таркибида халқаро ўйинларда иштирок эта бошлаган. Ўзбекистоннинг турли терма жамоалари дарвозасини ҳам асосан "Пахтакор" дарвозабонлари ҳимоя қилишади. Ёш дарвозабонлар ҳам имкон бериш пайти келмадими?
— Ҳамма нарсани ўз вақти бор. Рибкинда ҳам барқарорлик етишмаяпти. Уни ўринбосарлар таркибидаги ўйинларда кўряпмиз. Яқин кунларда сиз айтган ишларни қиламиз.

— Захира ўриндиғи бой эмаслиги боис, жамоа ҳар доим юқори савияда ўйнай олмаяпти. Ижарага бериб юборилган футболчилар яна қўлостингизда ўйнашини истармидингиз?
— Албатта, хоҳлардим. Егорь Кримец, Шерзод Каримов, Одил Аҳмедов сафимизда ҳаракат қилишини истардим. Аммо ҳар бир жамоа ўзининг шароитидан келиб чиқиб иш тутади. Қисқа таркиб билан кўп мусобақаларда иштирок этиш оғир. Йил бошида шундай шароитга тушиб қолдик ва бу вазиятдан чиройли чиқиб кетишга ҳаракат қиляпмиз. Биз ишлаяпмиз. Ҳаракатларимиз қанчалик самара беради, бу Яратганнинг ўзига боғлиқ. Агар ҳозирги таркибимизга яна 2 йил тегмаса, бу таркиб билан Осиё Чемпионлар лигасининг финалига чиқа оламиз.

— Жамоангиздаги Владимир Козак, Жамшид Искандаров, Игорь Сергеев апрель ойи сўнгида ёшлар терма жамоаси билан Португалия билан ўртоқлик ўйини учун жўнаб кетишар экан. Бу ҳақда ҳам бош қотиряпсизми?
— Иложи борича, вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. Бу йигитларнинг кетиши "Ал-Иттифоқ" билан ўйинга тўғри келяпти. Раҳбарларимиз қандай хулосага келишса, биз уни тўғри деб қабул қиламиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 12:30, 08.04.2013. Ўқилди: 4621 марта. Фикрлар: 16 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик