Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Билетим бор, жойим қани?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Стадионлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

26 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон-Ливан ўйинида атрофида билетлар билан боғлиқ муаммолар ҳақида кўп ва хўп гапирилди ҳамда ёзилди. Ушбу мавзуни яна кўтариб, кимларнидир ярасини янгиламоқчи ёки тинчиган кўлмакни яна лойқалатмоқчи эмасмиз. Шунчаки, билетлар билан боғлиқ умуман бошқа, янги мавзу ҳақида маълумотлар олганлигимиз туфайли мазкур хабарни киритишга қарор қилдик.

Гап шундаки, ўйиндан кейин баъзи мухлислар қизиқ бир маълумотни ёзиб қолдиришган эди. Яъниким, Ўзбекистон-Ливан ўйинига билет сотиб олган баъзи мухлислар, стадионга кириб ўз жойларини топа олишмаган. Аниқроғи, стадионда унақа жойнинг ўзи бўлмаган. Мухлисларни мазкур фикрлари бизни қизиқтирган, аммо қўлимизда аниқ далиллар бўлмаганлиги сабабли, бу ҳақида кенг оммага эълон қилишни лозим деб топмаган эдик.

Изланишлар натижасида, ўша йўқ жой учун чиқарилган билетлардан бири қўлимизга келиб тушди.



Бу билет “5B” сектор, 4-қатор, 26-жой учун чиқарилган бўлиб, бизга билетни тақдим этган мухлис қуйидагиларни баён қилди:

“Мен ўйин куни мазкур билет билан стадионга кирдим, кўрсатилган секторга бордим. Аммо 4-қаторда 26-жойни топа олдим. Қаторда жами 25 та жой бор экан. Дастлаб нима бўлаётганига тўлиқ тушунмадим. Қандайдир англашилмовчилик бўлган деб ўйладим. Кейин ўша сектордаги волонтёрлардан бирига мурожаат қилдим. Улар ҳам 26-жойни топа олишмади. Сўнгра бўйнида қандайдир бейжик тақиб олган киши келди. Балким билет қалбакидир деган шубҳада, ҳақиқийлигини текшириб кўришди, лекин билет ҳақиқий эди. Ўйин бошланишига жуда оз фурсат қолгунгача, мазкур муаммони ҳал қилиб бўлмади. Шунда волонтёрлардан бири “Ака, Ватан учун рози бўласиз энди, битта жойга икки киши амаллаб ўтирақолинг, асосийси бугун ғалаба қозонса бўлди-ку” дея таъкидлагандан сўнг, ортиқча баҳслашиб ўтирмадим. Яхши ҳамки, дўстлар биргалашиб, ёнма-ён билет олгандик. Ёнимдаги дўстим билан 25-жойга икки киши ўтириб, ўйинни томоша қилдик. Ҳақиқатдан, энг хурсанд қиладиган - асосийси жамоамизнинг ғалаба қозонгани бўлди”.



Биз мазкур маълумотни текшириб кўриш учун “Бунёдкор” стадионидаги ўша сектор, ўша қаторни кўздан кечирдик, ҳақиқатдан, ушбу қаторда 25та ўриндиқ бор экан.

Биздаги маълумотларга қараганда, худди шу каби йўқ жойларга бошқа секторлар учун ҳам билетлар чиқарилган. Масалан, 7B секторида ҳам шундай вазият кузатилган.

Биз Ўзбекистон футбол федерациясини ортиқча билет чиқариб, моддий даромад топишда айблаш ниятимиз йўқ. Тушунамиз, бу ҳали янги стадион. Секторлардаги ўриндиқларнинг жойлашиши ва сони Терма жамоалар марказида мавжуд схема бир-бирига мос келмас. Балки, билетларни нашр қилган нашриёт техник муаммолар туфайли ортиқча билетларни босмадан чиқариб юборгандир. Буниси бизга қоронғу.

Қизиқ, Ўзбекистон футбол федерацияси Терма жамоалар маркази бу ҳолатга қандай изоҳ берар экан. Ахир мухлислар моддий харажат қилиб, билет сотиб олса-ю, аммо ундай жойнинг ўзи бўлмаса. Агарда мана шундай “Ортиқвой” (ортиқча чиқарилган) билетлардан сотиб олган мухлислар талаб қилса, уларга билет пулини қайтариб беришармикин?! Албатта, бизнингча, ҳеч ким бундай талаб билан чиқмаса керак, шунчаки, ҳуқуқий томонларига қизиқдик холос. Ахир терма жамоамизнинг олдинда яна бир ўйини турибди. Ўша ўйинга ҳам шундай билетлар чиқиб қолса, билиб қўйган яхши, деймиз-да...

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:42, 09.04.2013. Ўқилди: 10353 марта. Фикрлар: 27 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик