Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Россия чемпионати. Дзагоев 94-дақиқада «ЦСКА»ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Россия Премьер-лигаси
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Россия чемпионати 25-турининг яна бир учрашуви ўз ниҳоясига етди. Мосванинг «ЦСКА» жамоаси ўз майдонида ҳамшаҳари «Спартак»ни қабул қилди.

Пойтахт жамоалари ўртасидаги ўзига хос дерби жуда қизиқарли кечди. Дастлаб «Спартак»чилар ҳисобни очишди. «Қизиллар»нинг ирландиялик ярим ҳимоячиси Эйден Макгиди биринчи тайм тугашига яқин жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи тайм аввалида Ари ҳисобни иккитага оширди.

Лекин иккинчи таймда Леонид Слуцкий шогирдлари ўзгача иштиёқ билан майдонга тушишди. Дастлаб 73-дақиқада Муса ҳисобдаги фарқни қисқартирди. Учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар мухлисларга инглизча курашларни тақдим этди.

Мезбонларнинг кетма-кет ҳужумларидан бирида «Спартак» футболчилари жарима майдончаси ичида қоида бузишди. Ҳакам томонидан белгиланган пенальтидан Алан Дзагоев унумли фойдаланди ва жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Россия премьер-лигаси
25-тур

ЦСКА – Спартак 2:2 (0:1)
Голлар: Муса (73), Дзагоев (90+4, пенальти) — Макгиди (42), Ари (46).
ЦСКА: Акинфеев, Марио Фернандес, В.Березуцкий, Игнашевич, Щенников, Цауня (Хонда, 46), Вернблум, Тошич, Вагнер Лав, Дзагоев, Муса.
Спартак: Дикань, Макеев (К.Комбаров, 46), Боккетти, Сухи, Д.Комбаров, Вукоевич, Кариока, Макгиди, Яковлев, Ари (Чельстрем, 71), Мовсисян (Уорис, 50).
Огоҳлантиришлар: Вукоевич (16), Игнашевич (42), Макгиди (48), Уорис (81), Вернблум (83), Боккетти (86), Кариока (90), Сухи (90), Дикань (90).
Четлатиш: Кариока (90).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:06, 21.04.2013. Ўқилди: 4467 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик