Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 143 62 49 254
2 Япония 45 71 67 183
3 Жанубий Корея 24 27 44 95
4 Ўзбекистон 14 17 13 44
5 Таиланд 12 9 12 33
6 Баҳрайн 11 5 4 20
7 Эрон 10 16 11 37
8 Қозоғистон 9 14 25 48
9 КХДР 7 5 6 18
10 Ҳиндистон 6 21 25 52

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1930 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2186 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 29.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 29.09.2026

      06:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Афины-2004.
      09:00 Снукер. Второй раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Второй раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      15:30 Снукер. Второй раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Маунтинбайк. Женщины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      20:15 Маунтинбайк. Мужчины. Скоростной спуск. Вистлер. Кубок мира.
      21:00 Велоспорт. Монреаль. Женщины.
      22:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на трудность. Финал. Мировая серия. Копер.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Автогонки на выносливость. FIA WEC. 6 часов Фудзи. Обзор.
      02:00 Трейлраннинг.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      03:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Иван Бошкович: «Режамиз — барча рақибларни мағлуб этиш»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Матбуот анжуманлари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Суперлига 16-туридан ўрин олган «Олимпик» — «Сўғдиёна» (0:1) учрашувидан сўнг жиззахликлар бош мураббийи Иван Бошкович матбуот анжуманида иштирок этди.

— Бугун осон ўйин бўлмаслигини кутгандим. Биринчи бўлимда битта гол уриб олишимиз керак эди. Яратган вазиятларимизни голга айлантира олмадик. Вазиятларни якунловчи футболчи етишмади. Бугун ҳужумчиси сифатида ўйнаган футболчимиз Суперлигада дебют қилди. У бугун яхши таассуротлар қолдирди. Ўйин сўнгида эса рақибга тўпни бериб қўйдик, рақиб бизни жазолаши мумкин эди. Сўнгги 10-15 дақиқа жуда асабий ўтди. Кейинги учрашувларда бундай вазиятларга йўл қўймаслигимиз керак. Дарвозабонимиз рақибнинг сўнгги жарима зарбасини жуда керакли паллада бартараф этди. Ҳар доим ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозониш шарт эмас. Ҳар хил вазиятлар учраб туради, масалан бугун 1:0 ҳисобидаги ғалаба етарли бўлди.

— Бугун икки жамоа ҳам тенгма-тенг ўйин намойиш этди. «Сўғдиёна» бугун ғалабани сақлаб қола олганига нима сабаб бўлди деб ўйлайсиз?

— Бугунги ўйинни тўлиқ таҳлил қилиб чиқиш керак. «Олимпик» жуда ёш жамоа бўлишига қарамай, улар тўпни назорат қилишга ҳаракат қилдилар. Биз 75 дақиқа ўйинни назорат қилдик. Рақибимизга тажриба етишмаяпти. Асосий сабаб тажриба деб ўйлайман. Сўнгги 15 дақиқада эса рақибимиз ҳужумга ўта бошлади ва хавфли вазиятларга эга бўлди. Қўшимча дақиқаларда дарвозамиз олдида яратилган вазиятлар жуда хавфли бўлди. Бизнинг чемпионатимизда 90 дақиқа ўйинни назорат қилишнинг иложи йўқ. Ким рақиб бўлишидан қатъий назар. Бизнинг таркибда ҳам ёш футболчилар бор, лекин ҳеч бу жиҳатни ҳисобга олмайди. Биз бугун ғалаба лойиқ эдик.

— Жамоангизнинг муҳим ўйинчилари Люпче Дориев ва Зоран Петровичлар бугун асосий таркибдан жой олишмади. Дориев фақатгина иккинчи бўлимда ўйинга қўшилди. Асосий таркиб футболчилари бугунги баҳсни дастлабки дақиқалардан бошламаганига нима сабаб бўлди?

— Тақвим жуда зич. Шу сабабли, футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Владимир Ёвович кейинги тўқнашувда майдонга тушиши аниқ эмас. Бу мухлисларга бироз маъқул келмаслиги мумкин, аммо бош мураббий сифатида мен шу қарорга келдим. Олдиндаги учрашувлар ҳам биз учун жуда муҳим. Энг муҳими натижа қайд этиш. 6 августда кубок баҳси, 11 августда «Металлург», бугун «Олимпик»га қарши ўйнадик. Кейинги баҳс эса бор йўғи беш кундан сўнг. Футболчиларим кейинги учрашувларга қадар тўлиқ тиклана олишига умид қиламан.

— «Сўғдиёна» бугун яна уч очкони қўлга киритди. Жамоангиз мусобақа жадвалида учинчи ўринни эгаллаган ва чемпионлик учун курашмоқда. «Сўғдиёна» жамоасининг чемпионлик пойгасидаги иштироки ҳақида гапириб ўтсангиз. Шунингдек, жамоангизнинг кейинги учрашувлари турнир жадвалидаги қўшнилар «Нефтчи» ва «Пахтакор»га қарши кечади. Бўлажак рақиблар ҳақида ҳам фикр билдириб ўтсангиз?

— Мақсадимиз ҳар бир кейинги учрашувдаги рақибни мағлуб этиш. Менинг фалсафам шундай. Қандай рақиб бўлишидан қатъий назар. Биз охиригача курашамиз. Бизда ўзимизнинг режа бор. Режамиз барча рақибларни мағлуб этиш. Чемпионлик ҳақида гапириш учун жуда-жуда эрта. Ҳозир «Нефтчи» ҳақида ўйлашимиз керак.

Манба: https://t.me/fcsogdianajizzak
Киритилди: 06:04, 16.08.2024. Ўқилди: 700 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик