Бугун 1 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЖЧ-2030 финалидан умидворлик

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / ЖЧ-2026
Рукн: Янгиликлар
A A A

Марокашда ер юзидаги энг улкан стадион қад кўтаради.

Африкалик араблар ушбу улкан лойиҳа воситасида ЖЧ-2030 финал ўйинини Испаниядан тортиб олишдан умидворлар. Касабланка шаҳрида қуриладиган янги мегастадионнинг номи ҳам тайин - «Ҳасан II».

Ўта дабдабали лойиҳа

Лойиҳа режасига мувофиқ, «Ҳасан II» стадиони 115 минг томошабинни ўз ичига олади. Маълумот учун, ҳозирда Пхень­ян (КХДР)да жойлашган «Биринчи май» стадиони сиғими бўйича жаҳондаги энг каттаси ҳисобланади - 114 минг. Умуман олганда, «Ҳасан II» Марокашда ЖЧ-2030га қаратилган тайёргарлик жараёнининг асосий қисмидир. Марокашликлар ушбу мегалойиҳа ёрдамида мундиал финалини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритмоқчилар. Улар ҳал қилувчи баҳсга янгиланган «Сантьяго Бернабеу» ва «Камп Ноу» («Барселона» стадионидаги реконструкция ишлари кейинги йил давомида якунланиши керак) даъвогар эканлигига қарамай, ҳаракатлари самара келтиришига ишонишмоқда. 

Чодирсимон дизайн

Касабланкадаги стадион лойиҳаси чиндан ҳам дабдабали. «Ҳасан II» дизайни «МЮ»нинг янги стадионини лойиҳалаш учун масъул Populous компаниясига тегишли. Мегалойиҳани амалга ошириш учун 100 гектар ер майдони ажратилган. Яъни янги арена атрофида улкан боғ барпо этилади, яна спорт майдончалари қурилади. Дизайн Марокашнинг анъанавий чодиридан илҳомланган ҳолда ишланган. Арена хавфсизлик ва қулайликнинг энг юқори стандартларига тўлиқ жавоб беради. «Ҳасан II» табиатга ҳурмат билан қарайдиган улкан ҳудудга айланади ва бутун дунё учун очиқ бўлади. Оддий айтганда, янги стадион Марокашга хос буюк меҳмондўст анъаналари тимсолидир», - дея лойиҳага таъриф берди бош дизайнер Тариқ Уалалу. Тўғри, ҳозирча қурилиш муддати аниқ эмас. Марокаш Қироллик футбол федерацияси президенти Фузи Лекжанинг айтишича эса, стадион 2028 йил охиригача қад ростлайди.

ЖЧ-2030 учун яна қайси стадионлар бор?

2030 йилги жаҳон чемпионати нақ 6та мамлакатда меҳмон бўлади. Тўғри, аксарият ўйинлар Испания, Португалия ва Марокашда ўтказилади, фақат дастлабки 3та баҳс Аргентина, Парагвай ва Уругвайда ташкил этилади ЖЧнинг 100 йиллик юбилейи шарафига. Ҳозирда Жанубий Америка томони стадионлар танлови масаласида якуний тўхтамга келмаган. Лекин асосий мезбон мамлакатлар ўйинларни нечтадан стадионда қабул қилиши маълум: Испания - 11та, Марокаш - 6та ва Португалия - 3та. Испанлар эса аллақачон 11та аренани танлаб бўлишган: «Сантьяго Бернабеу» (Мадрид), «Камп Ноу» (Барселона), «Метрополитано» (Мадрид), «RCDE Стэдиум» (Барселона), «Ла Картуха» (Се­вилья), «Сан-Мамес» (Бильбао), «Аноэта» (Сан-Себастьян), «Ла Росаледа» (Малага), «Ромареда» (Сарагоса), «Риасор» (Ла-Корунья), «Гран-Канария» (Лас-Пальмас).

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:50, 06.09.2024. Ўқилди: 1616 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик