Бугун 2 октябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • Элит ОЧЛ
      • 01.10.2025 15:00
      • Виссел Кобе
      • 1:0
      • Мельбурн Сити
      • 01.10.2025 17:15
      • Шангхай Шенхуа
      • 1:1
      • Ульсан Хёндэ
      • 01.10.2025 15:00
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 4:2
      • Селангор
      • 01.10.2025 17:15
      • Бангкок Юнайтед
      • 0:2
      • Персиб
      • 01.10.2025 18:45
      • Андижон
      • 0:0
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 01.10.2025 18:45
      • Истиқлол Душанбе
      • 2:0
      • Гоа
      • 01.10.2025 21:00
      • Истиқлол
      • 0:1
      • Ал-Муҳаррақ
      • 01.10.2025 21:00
      • Ал-Виҳдат
      • 1:2
      • Ал-Васл
      • 01.10.2025 23:15
      • Холидия
      • 2:0
      • Аркадағ
      • 01.10.2025 23:15
      • Аз-Завра
      • 0:2
      • Ан-Наср (СА)
      • 01.10.2025 21:45
      • Қорабоғ
      • 2:0
      • Копенгаген
      • 01.10.2025 21:45
      • Юнион
      • 0:4
      • Ньюкасл
      • 01.10.2025 23:59
      • Барселона
      • 1:2
      • ПСЖ
      • 01.10.2025 23:59
      • Монако
      • 2:2
      • Манчестер Сити
      • 01.10.2025 23:59
      • Боруссия Д
      • 4:1
      • Атлетик Бильбао
      • 01.10.2025 23:59
      • Наполи
      • 2:1
      • Спортинг
      • 01.10.2025 23:59
      • Вильярреал
      • 2:2
      • Ювентус
      • 01.10.2025 23:59
      • Арсенал
      • 2:0
      • Олимпиакос
      • 01.10.2025 23:59
      • Байер
      • 1:1
      • ПСВ
  • «A» Серия
      • 03.10.2025 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Сассуоло
      • 04.10.2025 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Фулхэм
      • 04.10.2025 00:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Хетафе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 23 52
2 Нефтчи 23 48
3 Пахтакор 23 43
4 Динамо 22 41
5 ОКМК 23 40
6 Бунёдкор 23 39
7 Навбаҳор 23 36
8 Қизилқум 23 26
9 Сўғдиёна 23 25
10 Андижон 22 25
11 Сурхон 23 25
12 Қўқон-1912 23 23
13 Машъал 23 23
14 Бухоро 23 21
15 Хоразм 23 20
16 Шўртан 23 12

Ўтган ўйинлар. 23-тур

23-тур Насаф 2-1 Хоразм
23-тур Андижон 1-0 ОКМК
23-тур Навбаҳор 1-0 Қизилқум
23-тур Қўқон-1912 2-2 Бунёдкор
23-тур Пахтакор 1-0 Сурхон
23-тур Динамо 2-0 Шўртан
23-тур Сўғдиёна 0-1 Нефтчи
23-тур Машъал 0-0 Бухоро

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 5509 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон футзал миллий жамоаси қандай натижа билан Жаҳон чемпионатида нимчорак финалга йўл олиши мумкин?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Бошқа расмий турнирлар / Футзал бўйича ЖЧ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон мезбонлигида ўтаётган футзал бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи ҳал қилувчи паллага келди.

Бугун, 20 сентябрь куни А ҳамда B гуруҳларида муҳим ўйинлар кутиб турибди.

Ўзбекистон футзал миллий жамоаси 2 турдан кейин бир дуранг ва бир мағлубият қайд этиб, 2 турдан сўнг ҳам гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилмади. Хўш, Ўзбекистоннинг гуруҳдан чиқиш имконияти қандай? Кейинги босқичда қайси жамоа билан тўқнаш келиши мумкин?



Ўзбекистоннинг ғалабаси нимчорак кафолати!

А гуруҳининг учинчи турида Ўзбекистон жамоаси Коста Рика, Парагвай жамоаси эса Нидерландия билан ўйнайди. Мезбонлар Коста Рика жамоасини мағлуб этса, 4 очкога эга бўлади. Гуруҳдаги ўрни эса иккинчи жуфтликка боғлиқ бўлади. Агар ушбу ўйинда Нидерландия мағлуб бўлса ёки дуранг ўйнаса, Ўзбекистон иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олади.

Нидерландия эса бошқа гуруҳдаги вазиятни кутишга мажбур бўлади.

Нидерландлар Парагвай устидан ғалаба қозонган тақдирда ҳам Ўзбекистон ўз ўйинида ютса, 3-ўрин билан кейинги босқичга йўл олади. Чунки 3 та гуруҳда 3-ўрин эгаси 3 очкодан кўп очко жамғармаслиги ҳозирданоқ маълум. Учинчи ўринлар ораисда 4 та энг яхши натижа қайд этган жамоалар нимчорак финалга йўл олишини ҳисобга оладиган бўлсак, Ўзбекистоннинг ҳар қандай ҳисобдаги ғалабаси кейинги босқич учун йўлланма тақдим этади.

Дуранг бўлса ҳам имкон бор

Ўзбекистон жамоаси дуранг қайд этса ҳам имконият сақланиб қолади. Аммо бу ерда жуда ҳам кўп факторларни инобатга олиш зарур бўлади.

Агар Парагвай жамоаси Нидерландия устидан 4 та ёки ундан кўп тўп фарқи билан ғалаба қозонса, Ўзбекистон иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олиши мумкин. Нидерландия учта тўп фарқи билан мағлуб бўлса, кейинги факторлар инобатга олинади.

Бунда Ўзбекистон дуранг қайд этганда ҳам Нидерландиядан битта тўп кўпроқ уриши зарур. Дейлик, Нидерландия Парагвайга 0:1 га ютқазса, Ўзбекистон камида 2 та гол уриши талаб этилади. Шунда Ўзбекистон урилган голлар сонидаги устунлик эвазига 2-ўрин билан кейинги босқичга йўл олади.

Мободо Ўзбекистон Нидерландия билан урилган голларда ҳам тенгликни юзага келтирса, ўзаро ўйинга қаралади: жамоалар дуранг ўйнаганини инобатга олсак, бу ҳолатда сариқ карточкалар инобатга олинади. Нидерландия жамоаси 2 ўйинда 2 та сариқ карточка олган, ўзбекистонлик футзалчиларга 3 марта огоҳлантириш берилган. Демак, бу борада устунлик нидерландларда. Ўзбекистон Парагвай билан ўйинда Нидерландия футзалчиларининг камида 2 марта огоҳлантирилишига умид қилишига тўғри келади. Шу билан бирга ўзи Коста Рика билан ўйинда огоҳлантирмаслиги керак.

Мабодо, нидерландиялик Парагвай билан ўйинда битта сариқ карточка олиб, бу кўрсаткич бўйича вазият тенглашади. Натижада 2 ва 3-ўрин эгаси қуръа ёрдамида аниқланади.

Нидерландиянинг ғалабаси, дуранг ёки кичик ҳисобдаги мағлубияти дуранг қайд этган ўзбекистонликлар учун 2-ўриндан умид узиш дегани. Шунда ҳам учинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олиш мумкин.

Ҳозирда Ўзбекистон футболчилари 3 марта, Коста Рика жамоаси эса 5 марта огоҳлантирилган. Демак, улардан камроқ олинган сариқ карточка сабаб гуруҳда 3-бўлишимиз мумкин.

Шундан сўнг қолган ўйинлар натижасини кутишга тўғри келади. Ушбу ўйинлардан камида иккитасида дуранг қайд этилса, Ўзбекистон жамоаси 2 очко билан ҳам кейинги босқичга йўл олиши мумкин: Хорватия—Куба, Панама—Тожикистон, Гватемала—Венесуэла.

Кимлар рақиб бўлади?

Ўзбекистон миллий жамоаси иккинчи ўринни қўлга киритса, C гуруҳида иккинчи ўринни олиши мумкин бўлган Афғонистон ёки Украина билан ўйнайди.

Учинчи ўринни олса, B гуруҳида етакчиси Бразилия ва Таиланд жамоаларидан бири ёки C гуруҳида биринчи ўринни олиши мумкин бўлган Аргентина билан нимчоракда тўқнаш келади.

Хулоса ўрнида, Ўзбекистон жамоаси учун энг оптимал вариант — ғалаба қозониб, иккинчи ўрин билан кейинги босқичга йўл олиш. Учинчи ўрин мезбонлар учун жуда ҳам қийин рақибларни тақдим этади.

Эркин Ғайбуллаев тайёрлади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 07:17, 20.09.2024. Ўқилди: 4183 марта. Фикрлар: 22 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 14
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 13
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.