Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бунёдкор» Таиландга Қозоғистон орқали етиб боради

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Чемпионлар лигаси / Плей-офф босқичи
Рукн: Янгиликлар
A A A

Осиё чемпионлар лигасининг нимчорак финал дастлабки баҳсини ўтказиш учун «Бунёдкор» жамоаси бироз муракаб йўналиш бўйича Таиландга етиб боришга мажбур. Бу ҳақжа «Бунёдкор» клуби матбуот котиби Аброр Имомхўжаев ўзининг Твиттердаги саҳифаси орқали маълумот берди. 

"Қалдирғочлар" 12 май, якшанба куни эрталаб соат 9:00да дастлаб пойтахтимиздан Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳрига учишади. У ерда делегация Бангкокка учадиган рейсни 10 соат кутади. Жамоа вақтни бекор ўтказмаслик ва формани ушлаб туриш мақсадида Олма-ота шаҳрида ҳам машғулот ўтказишни мақсад қилган.

Якшанба куни кечаси Таиланд томон училади ва Бангкокка етиб боргандан кейин эса «Бунёдкор» аъзолари Бурирам шаҳригача яна 400 км. масофани босиб ўтишади. Бунинг учун делегация кичик самолётда чартер рейсни амалга оширишни режалаштирган (ортиқча вақт йўқотмаслик мақсадида). Тахминан 1 суткалик сафардан кейин вакилларимиз манзилга етиб боришади.

Тошкентдан Бангкокга тўғридан-тўғри рейс ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари йўлга қўйилганини инобатга олсак, бунёдкорчилар Тошкентга пайшанба кунги рейс билан қайтиб келишади.

Эслатиб ўтамиз, "Бурирам Юнайтед" ва "Бунёдкор" ўртасидаги ОЧЛ нимчорак финал баҳси 14 май куни, Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади. Жавоб учрашуви эса 21 май куни соат 19:00да "Бунёдкор" стадионида ўтказилади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:45, 08.05.2013. Ўқилди: 4265 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик