Бугун 23 апрель, 2026 йил, пайшанба.

      • 22.04.2026 00:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Челси
      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.04.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Алавес
      • 22.04.2026 00:30
      • Жирона
      • -:-
      • Бетис
      • 22.04.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетико
      • 22.04.2026 23:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Хетафе
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Суперлига
      • 22.04.2026 18:00
      • Сурхон
      • 2:1
      • Машъал
      • 22.04.2026 20:15
      • Бухоро
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 23.04.2026 19:00
      •   Навбаҳор
      • 0:0
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      •   Насаф
      • 1:0
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • -:-
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 8 18
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Насаф 8 12
7 Хоразм 8 12
8 Локомотив 8 11
9 ОКМК 8 11
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Андижон 8 7
14 Динамо 8 7
15 Сўғдиёна 8 5
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор - Сўғдиёна
9-тур Насаф - Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Турсунов ва Тожиев ўзлари ҳақида тарқалган хабарни асоссиз дейишди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун юртимиздаги унча таниқли бўлаган сайтлардан бирида миллий терма жамоамиз ва "Локомотив" футбол клуби футболчилари Санжар Турсунов ва Фарҳод Тожиев ҳақида хабар чиқди.

Хабарда ушбу футболчиларни пойтахтнинг тунги клубларида тез-тез кўришаётгани қистириб ўтилган. Лекин футболчилар айнан нима билан машғул бўлишгани ойдинлаштирилмаган. Энг ҳайратланаралиси — футболчиларимизнинг бундай кўнгилочар масканларга борганлиги ва Россия терма жамоасининг 2009 йилда Словенияга қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ-2010 плей-офф учрашуви ўртасида параллел ўтказилган. Ўшанда рус футболчилари ўйиндан бир неча кун аввал тунги клублардан бирида вақтихушлик қилишган ва керакли натижали кўрсата олмай, мундиалдан қуруқ қолишган.

Хабар ЖЧ-2014нинг Жанубий Кореяга қарши ўтадиган саралаш учрашувигача деярли бир ой вақт бўлса-да, (демак, бу билан футболчилар тунги клубларда куни-кеча бўлишганига ишорат қилинмоқда) бундай хатти-ҳаракатларни бемалол амалга ошириш мумкинлигини билдирмайди, деган хулоса билан якунланган.

Чемпионат.уз интернет-сайти ходими Нодирхўжа Юлдашев ҳар икки футболчи билан бу борада суҳбатлашишга улгурди. Келинг, бу хусусда футболчиларнинг ўзи қандай фикр билдиришганига қулоқ солайлик:

Фарҳод Тожиев: — 2013 йил мен учун кутилганидан ҳам омадли келди ва бу омадни қандайдир тунги клубларга алмаштиролмайман. Ҳамма биладики, миллий терма жамоамиз ўз тарихида илк маротаба Жаҳон чемпионатига чиқишга яқин турибди. Ўзи шундоқ ҳам сўнгги пайтларда футболчиларнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатадиган хабарлар кўпайиб кетди. Ахир ҳаммамизнинг ниятимиз Жаҳон чемпионатига чиқиш-ку, наҳотки мана шу эзгу йўлда бирлаша олмасак?! Ўша хабарда келтирилган гаплар, бугунги кун учун асоссиз. Мен ўз олдимга жорий мавсум "Локомотив" билан Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритиш ва чемпионат тўпурари бўлишини мақсад қилиб қуйганман. Энг  катта орзуим эса Жаҳон чемпионатига чиқиш. Илтимос қилардимки, бу каби уйдирма ва салбий фикрлар билан  футбол жамоатчилиги ва мухлисларимизни бизга қарши қайрамасинлар.

Санжар Турсунов: — Сизга бир нарса айтаман. Ўша хабарда тилга олинган «CMI» — бу кўнгилочар кафе. Тўғри, у ерга бир марта борганман. Аммо қачон? Янги йилни дўстларимиз билан нишонлаш учун январнинг илк кунларида! Ўша сайт бу борада ишончли далил борлигини айтишимоқда. Менимча, у бирор бармен ёки официант. Агар ўша далил бўлувчи шахслар бизни мавсум бошлаганидан кейин ўша кафеда кўрган бўлсалар бошқа гап. Ҳар бир футболчи учун мавсум якунига етганидан кейин 20 кунлик таътил берилади. Уни қандай ўтказиш ҳар бир кишининг ўз ихтиёрида. 
«Monaco» эса — ресторан. Унда ҳеч қандай кўнгилочар ўйин-кулгулар бўлмайди. У ерга замонавий кишилар каби кирасиз ва менюдан таом танлаб, қорнингизни тўйдириб чиқиб кетасиз. Нима, энди кўчадаги тамаддихоналарда овқатланишимиз ҳам мумкин эмасми? Шундай экан биз ҳақимиздаги гаплар асоссиз ва уйдирма. Мухлисларимиздан эса юқоридаги кўнгилсизлик учун узр сўраймиз.

Албатта, ҳар бир киши ишдан кейинги бўш вақтини ўз билганича тасарруф этиш ҳуқуқига эга. Бу ҳолда унинг ҳаёти дахлсиз ҳисобланади ва ҳар қандай аралашув шахсий ҳаётга аралашув сингари баҳоланиши мумкин. Лекин, миллий терма жамоамиз олдида шундай муҳим учрашувлар турганида бу каби асоссиз хабарлар билан мухлислар, мутахассислар ва футболчиларнинг фикр-хаёлларини тўзғитиб, асосий мақсад йўлидан чалғитишдан ҳамкасбларимиз қандай наф кўришади? Россия терма жамоаси билан содир бўлган шу ҳолатда ҳам журналистлар ҳам ўша маълумотни футболчиларнинг руҳиятига салбий таъсир кўрсатмаслик мақсадида ўйиндан олдин эмас, ўйиндан кейин ошкор этишган эди-ку?!

Ҳозирча мана шундай гап-сўзлар ғирт ортиқча эканлиги аниқ. Футболчиларнинг майдондаги ҳатти-ҳаракатлари таҳлил ва танқид нишони бўлиши керак, асло оилавий аҳволи, мавсум оралиғидаги дам олиш тарзи эмас.

Энди футболчиларимиздан бу гапи майда-чуйда гапларни тезроқ унутиб, муштарак орзуларимиз йўлида ҳаракат қилишда оғишмасликни сўраб қоламиз. Мухлислар ва ҳамкасбларимиз эса бу йўлда уларга далда бўлишимиз керак! Миллионлаб қоркўзлар сизларга ишонишади ва сиз учун дуодалар! Ўртага Миллат ва Ватан шаъни тикилганини бир зум унутишга ҳаққингиз йўқ.

Шуҳрат ШОКИРЖОНОВ

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:46, 15.05.2013. Ўқилди: 12455 марта. Фикрлар: 58 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Нефтчи Стипе Перица 4
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик