Бугун 30 сентябрь, 2026 йил, чоршанба.

Аичи-Нагоя-2026

№ Давлат Жами
1 Хитой 143 62 49 254
2 Япония 45 71 67 183
3 Жанубий Корея 24 27 44 95
4 Ўзбекистон 14 17 13 44
5 Таиланд 12 9 12 33
6 Баҳрайн 11 5 4 20
7 Эрон 10 16 11 37
8 Қозоғистон 9 14 25 48
9 КХДР 7 5 6 18
10 Ҳиндистон 6 21 25 52

Турнир жадвали

№ Жамоа Ў О
1 Нефтчи 22 51
2 Пахтакор 22 49
3 Навбаҳор 22 44
4 ОКМК 22 35
5 Локомотив 22 35
6 Бухоро 22 34
7 Насаф 22 34
8 Андижон 22 30
9 Динамо 22 30
10 Қизилқум 22 29
11 Сўғдиёна 22 28
12 Сурхон 22 26
13 Бунёдкор 22 22
14 Хоразм 22 21
15 Қўқон-1912 22 20
16 Машъал 22 4

Ўтган ўйинлар. 22-тур

22-тур Навбаҳор 3-2 Динамо
22-тур Машъал 1-2 Пахтакор
22-тур Бунёдкор 2-1 Бухоро
22-тур Андижон 1-4 Насаф
22-тур Сурхон 1-0 Қўқон-1912
22-тур Сўғдиёна 1-2 ОКМК
22-тур Локомотив 0-1 Нефтчи
22-тур Хоразм 1-3 Қизилқум

Сўровнома

  • Жозе Моуриньонинг "Реал"га қайтиши муваффақиятли бўладими?

  • Натижалар | Жами овоз: 1933 та.
  • Сўровномалар архиви
  • Сизнингча, 2026-йил ёзида амалга оширилган энг ажойиб трансфер қайси?

  • Натижалар | Жами овоз: 2186 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 30.09.2026

      ТВ-Дастур киритилмаган!
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 30.09.2026

      06:00 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      07:00 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      08:00 Олимпийские игры. Зал славы: Пекин-2008.
      09:00 Снукер. Третий раунд.
      11:00 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      14:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      14:45 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      15:30 Снукер. Третий раунд.
      16:30 LIVE Снукер. Третий раунд. Прямая трансляция.
      19:30 Конный спорт. Конкур. Вена. Global Champions Tour.
      21:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Лазание на скорость. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      22:30 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Гуйян.
      23:00 Снукер. Третий раунд.
      01:00 Трейлраннинг.
      01:30 Мотокросс. Швеция. MX2. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      02:15 Мотокросс. Швеция. MXGP. Вторая гонка. Чемпионат мира.
      03:00 Скалолазание. Мужчины и женщины. Финал. Мировая серия. Чунцин.
      03:45 Скалолазание. Микст. Финал. Мировая серия. Чунцин.
      04:30 Снукер. Третий раунд.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Европа клубларини қайси компаниялар «кийинтирмоқда»?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Европа клубларини қайси компаниялар «кийинтирмоқда»? Puma бу борада ўз номига яраша (пума энг чопқир ҳайвонлар сирасига киради) Adidas ва Nike гуруҳларидан ўзиб кетди.

Умуман, Европанинг катта лигалари жамоалари техник ҳомийлари рўйхатида ҳамон одатий учлик - Adidas, Nike ва Puma етакчилик қилмоқда. Шунинг баробарида пешқадамлар тартибида ҳам сезиларли ўзгариш рўй берди - Puma бир тезлик олиб, 1-ўринга кўтарилди (ўтган мавсум 3-қаторда эди). Хуллас, Германия компанияси ҳамкор клублар тармоғини 12тадан 17тага кенгайтирди. Ваҳоланки, Puma 2 йилча олдин Macron брендини ҳам олдинга ўтказиб юбориб, топ-3дан четга чиқиб қолганди. Nike қарамоғида 15та клуб бор, агар Nocta суббрендини ҳам қўшиб ҳисобласак, 16та.

АПЛ (7та бренд): Adidas доминантлиги, Castore қулаши ва янги гуруҳ - Sudu. Adidas АПЛдаги ўз улушини 4тадан 7та жамоага оширди: Германия гуруҳига «Астон Вилла», «Ньюкасл» ва Чемпионшипдан кўтарилган «Лестер» қўшилди (Adidas бу клуб билан 2018 йилдан буён ҳамкорлик қилмоқда). Castore аксинча, ўтган мавсумдаги барча ҳамкорларидан айрилди - «Астон Вилла», «Ньюкасл» ва «Вулверхэмптон». Англия брендининг обрўси маҳсулотлар сифатсизлигидан тушиб кетди. Дейлик, «Вилла» Castore футболкаларида нам тортиш хусусияти пастлигидан нолиди, «Ньюкасл» ва «Вулвз» эса формалар материали пишиқ эмаслигидан. Шунга қарамай, Castore АПЛ техник ҳамкорлари қаторида қолди Hummel брендидан воз кечган «Эвертон»ни ўз томонига оғдириш эвазига. Castore билан ҳамкорликни тўхтатган «Вилла» ва «Ньюкасл» Adidas брендини танлаган бўлса, «Вулверхэмптон» яна экспериментга қўл уриб, жорий йил ташкил этган янги бренд - Sudu (Буюк Британия) мижозига айланди. Ҳаммаси оддий изоҳланади: янги бренд Levy Merchandising компанияси негизида яратилди. Levy гуруҳини эса бу масалада «Вулвз» эгаси - Fosun Sports Group (Хитой конгломерати) қўллаб-қувватлади. АПЛда узоқ вақт биргина «Манчестер Сити» билан ҳамкорлик қилиб келган Puma қанотида эса энди Чемпионшипдан чиққан «Саутгемптон» ҳам борлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.

----------------------------------------------------------------

Ла Лига (10та бренд): Adidas қарамоғида фақат «Реал» бор... Испанияда брендлар рўйхати нисбатан кенгроқ: жорий мавсум техник ҳамкорлар қаторига Kelme ва Kappa қўшилди. Ла Лигага қайтган «Эспаньол» ва «Вальядолид» айнан шу икки гуруҳ қарамоғида тегишлича. Забардаст Adidas эса биргина «Реал» билан қолди. Таққослаш учун, германияликлар аввалги мавсум 4та клуб билан Ла Лигада етакчи эдилар. Бироқ «Гранада» Сегундага тушиб кетди, «Сельта» Hummel билан ишлашни ихтиёр этди, «Осасуна» эса Macron гуруҳини маъқул кўрди. Nike ўз одатига кўра, кучли жамоаларга «эга» - «Барселона» ва  «Атлетико». Жумладан, каталонияликлар билан ҳамкорлик муддати 25 йилдан ошди. 

----------------------------------------------------------------

«А» серия (12та бренд): «Венеция» рэпер Дрейк брендига ошуфта. Италия элит лигасида анъанавий хилма-хиллик бор. Чунончи, аксарият клублар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ишлайди. Айни пайт «А» серия иштирокчиларидан ярми Италия брендлари қаноти остида. Хусусан, «Лечче» 2018 йилиёқ ўзининг шахсий брендига асос солганди - M908. «Кальяри»ни 2006 йили Сардинияда клубнинг собиқ футболчиси Алессандро Ариу томонидан ташкил этилган EYE Sport «кийинтираётган» бўлса, «Наполи» футболка тайёрлаш ва уларни тарқатишда барчасини мустақил ҳал қилмоқда. Тўғри, неаполликлар бунда келишув бўйича фақат EA7 дизайнидан фойдаланишади. Қисқаси, катта брендлар Италияда фақат йирик клублар билан ишлайди, албатта, яхши пул ва индивидуал дизайн эвазига: Аdidas («Ювентус» ва «Рома»), Nike («Интер»), Puma («Милан»). Ҳозир Италия бозорида Kappa худди Adidas ва Joma каби 3тадан клубга эга. Италия компанияси якка пешқадамга ҳам айланарди агар «Венеция»ни йўқотмаганида. Лиганинг энг модасевар клуби Nike ва рэпер Дрейк ҳамкорлигида яратилган Nocta билан шартнома тузди. Бу янги бренднинг футбол бозоридаги дебютидир. Nocta ўз юришини «Венеция» билан бошлаганида ажабланадиган томони йўқ: Дрейк ўтган мавсум зарур 40 млн. еврони топиб бериб, клубни таназзулдан қутқариб қолганди.

----------------------------------------------------------------

Бундеслига (8та бренд): Puma икки баравар кўпайтирди, «Байер» эса Castore брендидан воз кечмоқчи. Германияда ўтган мавсум 3та жамоага ҳомийлик қилган Puma ҳамкорлари доирасини бирданига икки ҳисса кенгайтирди. Оддий айтганда, Nike брендидан кетган «РБ Лейпциг», шунингдек, Бундеслигага кўтарилган «Санкт-Паули» ҳамда «Хольштайн» ҳисобига Puma байроғи остидаги клублар сони 6тага етди. Рақобатчи - Adidas гуруҳида эса атиги 2та ҳамкор бор, лекин «Бава­рия»нинг ўзи салмоқли тош босиши тайин. Яна пойтахтнинг «Унион» жамоаси ҳам Adidas либосларида ўйнамоқда. Айтганча, чемпион «Ба­йер» Castore компаниясидан хурсанд эмас. Леверкузенликларни шартнома қиймати ва футболкалар сотувидан тушаётган даромад миқдори қониқтирмаяпти ва улар бошқа гуруҳ билан манфаатлироқ келишув тузишга хайрихоҳлар. Ҳозирда New Balance асосий даъвогардек кўринмоқда, шунингдек, Adidas варианти ҳам йўқ эмас. Япониянинг Mizuno компанияси топ-5 лигада 3та жамоага «эга» бўлса, шундан иккиси Германияда - «Ауг­сбург» ва «Бохум».

Лига 1 (9та бренд): New Balance ва Le Coq Sportif учун ягона майдон... Францияда клублар катта учликка мойил - етакчилик Nike ва Puma қўлида, Аdidas 1та жамоа камлиги туфайли 3-ўринда. Лекин Лига 1 New Balance ва маҳаллий Le Coq Sportif брендлари учун топ-5да ягона бозор бўлиб қолмоқда. Швециянинг Craft of Scandinavia («Тулуза» Nike билан ҳамкорликни ихтиёр этди) ва Германиянинг Uhlsport («Клермон» Лига 1дан тушиб кетди) компаниялари аксинча, Франция чемпионатидаги ўрнини бой берди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:52, 27.11.2024. Ўқилди: 1396 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия – Уругвай ўйини (Маракана стадиони)ни 199 мингдан ортиқ мухлис стадиондан томоша қилган.

Тўпурарлар жадвали

№ Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
2 Нефтчи Стипе Перица 12
3 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 11
4 Насаф Бобур Абдухолиқов 9
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 Бухоро Шерзод Эсанов 9
7 Навбаҳор Ҳусайн Норчаев 8
8 Пахтакор Чинеду Стефан 8
9 Пахтакор Достон Ҳамдамов 8
10 Нефтчи Алишер Одилов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик